• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Сохта иш ўринлари, сиздирилаётган шахсий маълумотлар ва ёлғон ҳисоботлар: Бандлик вазирлиги кимни алдамоқчи?

    Тасаввур қилинг, институтни тамомлаб, бирор корхонага ишга жойлашмоқчи бўлдингиз. Суҳбат ва синовлардан муваффақиятли ўтиб, лавозимга расмийлаштирилаётган пайтингиз аслида анчадан бери бошқа жойда “ишлаётганингиз” ойдинлашди. Қизиқ ҳолат, шундай эмасми?

    Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Миробод туманларида яшовчи Моҳларойим Маъруфхонова ҳамда Сарвиноз Тожибоевалар худди шундай вазиятга дуч келди. Иш берувчи ёшларнинг ҳужжатини расмийлаштираётганда, ҳар икки талабгор ҳозирда бошқа ташкилот ишчиси сифатида рўйхатда тургани маълум бўлди. Бу қизларнинг “ишга кириши”, катта эҳтимол билан қайсидир раҳбарнинг “ёшларни иш билан таъминлагани” ҳақидаги ҳисоботини тўлдирган бўлиши мумкин.

    “Дарё” муаммони ўрганди.

    Муаммонинг юзага келиши

    Юқорида номлари келтирилган ёшларни ишга қабул қилмоқчи бўлган Шаҳзода Қўчқорованинг айтишича, улар my.mehnat.uz базасида бор, лекин солиқ базасида йўқ.

    Фото: Скриншот

    Икки нафар ходимни ишга олгандик. Уларни my.mehnat.uz орқали рўйхатдан ўтказишимиз керак эди. Иккаласи ҳам биз ишга олгунга қадар ҳеч қаерда ишламаган, аммо ЖШШИР бўйича текширсак, иккаласи ҳам ўзи билмаган ҳолда бошқа ташкилотларда ишлаб келаётгани маълум бўлди. Меҳнат вазирлиги инспекциясига мурожаат қилиб, ҳолатни ўрганишни сўрасак, улар бу ҳолатни табиий ҳолдек, ажабланмай қарши олишди, дейди у.

    “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган Моҳларойим Маъруфхонова ҳамда Сарвиноз Тожибоевалар ҳақиқатдан ҳам илгари ҳеч қайси ташкилотда ишлашмаганини билдирди.

    Шу пайтга қадар қанақадир МЧЖда ишлаганимни билмас эдим. Янги иш жойимга ҳужжат топшириб, ишимни расмийлаштириш жараёнида 2024 йил июнь ойида “Зиямухамедова бусинесс” МЧЖ ишчиси сифатида меҳнат.узда қайд қилинганимни билиб қолдим, дейди Моҳларойим Маъруфхонова.

    Моҳларойим ва Сарвиноз уларнинг шахсий маълумотлари, паспорт рақамлари қандай қилиб МЧЖ масъулларига бориб қолганидан бехабар.

    Менинг шахсий маълумотларим қандай қилиб ўзим билмайдиган ташкилотга бориб қолгани қизиқ. Улар шахсий маълумотларим бўлмаса, мени ишга қабул қилишолмас эди-ку. Шахсий маълумотларим нега ўзга инсонлар қўлида юрибди?, дейди Сарвиноз Тожибоева.

    Журналист Нозима Тошпўлатованинг ёзишича, бундай ҳолат масъулларнинг “фалон иш ўрни яратдик, фалон ёшларни ишга жойладик”, деган қўшиб ёзишлари учун қилинади.

    Нозима Тошпўлатова.
    Фото: Г.Ҳожиматова

    Ҳисобот учун қилишади, ишлагани Бандлик вазирлиги базасида бор, лекин солиқ базасидан чиқмайди, дейди журналист.

    Шаҳзода Қўчқорова аҳоли ҳақида маълумот берувчи электрон тизимга кириш ҳуқуқи бўлган ва одамларнинг шахсий маълумотларини бошқаларга тарқатаётган масъуллар ишини қораламоқда.

    Тўғри, бу ҳозирча оддий фирмадир, эртага ўзининг ишга жойлашганини билмаган инсоннинг шахсий маълумотлари бошқалар орқали тарқалиб, бирор бир террористик ташкилотда аъзо қилиб қўйилган бўлса нима бўлади? Унда ишга олинганларнинг хабари бўлмаса-да, аяб ўтиришмаса керак. Иш ўрнини қўшиб ёзиш — давлат раҳбарини алдаш-ку. Илгари пахтани қўшиб ёзишарди, майли, лекин одам бу — шахс, унинг маълумотлари дахлсиз бўлиши шарт, деди у.

    Шахсий маълумотлар қандай сиздириляпти?

    Суриштирувларимиздан маълум бўлишича, Моҳларойим Маъруфхонованинг шахсий маълумотлари иш берувчилар қўлига у рўйхатда турувчи “Пастки чўжа” МФЙда фаолият юритувчи ходимлар хатти-ҳаракати оқибатида етиб борган ва ёшлар бандлигини таъминлаш ҳақидаги ҳисоботда рақамларни “шишириш” мақсадида фойдаланилган бўлиши мумкин.

    Наманган вилоятининг Норин тумани “Пастки чўжа” МФЙ ёшлар етакчиси Азизбек Абдумажидовнинг айтишича, Моҳларойим Маъруфхонованинг ишсизлигини у рўйхатга олган.

    Менга ёшлар марказидан Моҳларойим ҳақида маълумот бериб, норасмий ишлаётганини айтишганди. Шундан сўнг уни ёшлар базасига киритиш ҳамда муносиб иш топиб бериш учун хонадонига бориб, унинг дадаси билан суҳбатлашгандим. Барча маълумотни олиб, ёшлар балансига киритганман. Бу базага фақат мен ва бизнинг юқори ташкилотимиз вакиллари кира олади. Базага кириш учун алоҳида логин ва парол бўлиши керак, дейди ёшлар етакчиси.

    Абдумажидовнинг қўшимча қилишича, маҳаллада шунингдек, ишсиз ёшлар ва ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашга ҳоким ёрдамчилари ҳам масъул бўлиб, ишсизлар ҳақидаги барча маълумотлар ҳоким ёрдамчиларининг планшетларида ҳам бўлади.

    Мойларойим ҳақидаги барча маълумотлар МЧЖга қандай етиб борганидан хабарим йўқ. Мен шунчаки маълумотларни олганман ва базага киритганман, дейди ёшлар етакчиси Азизбек Абдумажидов.

    Шу маҳаллада ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритувчи Нурилло Абдуғаффоров Моҳларойим Маъруфхонова 2024 йилнинг июнь ойида МЧЖга ишга қабул қилинганини билгач, у пайтда бу маҳаллада фаолият юритмаганини, аммо ҳақиқатдан ҳам унинг қўлидаги планшетда маҳалладаги барча ишсизлар ҳамда аҳоли ҳақида барча маълумотлар бўлишини тасдиқлади.

    Ёшлар бўйича ёшлар етакчиси, хотин-қизлар бўйича хотин-қизлар фаоли ишсизларни, ишли бўлганларни базага киритса, мен маҳаллада яшовчи аҳоли билан ишлаб, уларнинг ишсизлиги, ишга муҳтожлиги ҳақидаги маълумотни тўплайман. Ҳамда базага киритаман. Шунингдек, бу ҳақда туман бандлик бўлимига маълумот бераман, дейди Нурилло Абдуғаффоров.

    Норин тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Хайрулла Жўраев вазиятдан хабари йўқлигини айтиб, тез орада буни ўрганишини ва адолатли ечим қилишини билдирди. Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси уларга маълумот тақдим этишини инкор қилди. Унинг ходими Мансурбек Каримов эса ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси келиб чиққан вазиятда айби йўқлигини айтиб, тушунтириш хати ёзганини очиқлади.

    Фото: Мансурбек Каримов
    Фото: Мансурбек Каримов

    “Нафақа сўраб келган аёл бирор ташкилот ишчисига айланиб қолади”

    “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган ва исм-шарифи, иш жойи сир қолишини сўраган маҳалла раисининг айтишича, нафақат Наманганда, республиканинг барча ҳудудларида фуқароларнинг ўзи билмаган ҳолда қайсидир МЧЖ ишчиси, қайсидир ташкилот ходими бўлиб қолиши каби ҳолатлар жуда кўп. Ва бу — тизимдагилар учун янгилик эмас.

    Маҳаллага бола пули олиш учун мурожаат қилган ишсиз хотин-қизлар ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ёки раисдан ёрдам сўрайди, масъуллар эса уни қайсидир ташкилот ишчиси сифатида ёздириб қўяди. Бу ҳоким ёрдамчисининг базасида, бандлик бўлимларининг ҳисоботларида кўринади. Лекин солиқ базасида кўринмайди. Нафақа сўраб келган аёл ўзи билмаган, кўрмаган ташкилот ишчиси сифатида қайд этилиб, нафақани олай бошлайди. Ёрдамчи эса хизмати учун мурожаатчининг бир ойлик нафақасига эга чиқади. Кун келиб аёл ишга жойлашаман деса, бошқа ташкилот ишчиси сифатида кўринади, дейди у.

    Раиснинг қўшимча қилишича, расмий иш жойи йўқ аёл шу йўл билан нафақага эришса, маҳалла еттилиги, бандлик бўлими масъуллари ҳамда туман раҳбарлари шундай ҳисоботлар орқали фалон кишининг бандлиги таъминланди деган ҳисоботни “шиширади”.

    Давлатимиз раҳбари ҳар бир йиғилишда аҳолини ишли қилиш ҳақида топшириқ беради. Ҳудудлардаги масъуллар эса президент топшириғини фақат қоғозда бажаради. Амалда эса бунинг акси. Мени ҳайрон қолдираётгани — бу ёлғонга фақатгина қуйи бўғин эмас, ундан юқоридагилар ҳам қўшилмоқда, — дейди у.

    Расмийлар нима дейди?

    “Дарё”нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб қайтарган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизматига кўра, Моҳларойим Маъруфхоновани ўзининг хабари йўқ ҳолда ишга олган МЧЖга чора кўрилган.

    Ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, қонунбузилишга йўл қўйганлиги учун “Зиямухамедова бусинесс” МЧЖ раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ маъмурий жарима қўлланилган. Шунингдек, фуқаро Маъруфхонова Моҳларойим Ҳасанхон қизи ва бошқа фуқароларни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўчириш бўйича 2024 йил 22 августда “Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази” МЧЖ ва Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурияппарат комплексини бошқариш дирексиясига хат юборилган, — дейилади вазирлик ахборот хизмати берган маълумотда.

    Афсуски, “Зиямухамедова бусинесс” МЧЖ билан боғланишнинг имкони бўлмади. Ташкилотнинг очиқ манбаларда кўрсатилган телефон рақамлари ишламади. Электрон почтасига юборилган сўровларимиз эса жавобсиз қолдирилди.

    Вазирлик, шунингдек, Сарвиноз Тожибоева масаласи ҳам ўрганилганини билдирди. Тожибоеванинг “Дарё”га айтишича, унинг аризасини ўрганиб чиққан вазирлик масъуллари унга Солиқ идорасига бориб, муаммосини ҳал қилишини маслаҳат берган.

    Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова “Дарё”нинг мазкур масала юзасидан йўллаган саволларига жавоб берар экан, “Солиқ агенти ҳар ойнинг 15-санасига қадар Солиқ қўмитасига ишчиларига ҳисобланган солиқ бўйича ҳисобот топширади ва солиқларни тўлайди. Агар солиқ ходимлари корхонада ҳисоботда кўрсатилганидан кўра кўпроқ (норасмий) ишчилар борлигини аниқласа бунга нисбатан Солиқ кодексининг 223-моддасида кўрсатилган тартибда чора кўрилади. Агар фуқаро ўзи кўрсатилган корхонада ишламаган, лекин ҳисоботларда кўсатилган бўлса уни фуқаро корхона билан суд орқали ёки бошқа тегишли ташкилот билан ҳал қилиши керак. Солиқ идораси бу корхоналар ҳисоботини кўтариб, кўрсатилмаган ҳамда солиқ ҳисобланмаган ҳолатлар бўйича талабнома беради”, — деди.

    Дилдора Ҳошимова.
    Фото: Telegram

    “Дарё”да аввалроқ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Жиззах вилояти бошқармасида фаолият юритган собиқ ходими ҳудуддаги қурувчи ташкилотларга маълум бир ҳақ эвазига формула қилиб бериш орқали “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида қурилиш-пудрат ташкилотлари ишчиси сонини сунъий равишда ошириб кўрсатаётгани ҳикоя қилинганди. Мақолада Дилшод Мирзаев исмли фуқаро ўзи билмаган ҳолда йиллар давомида бир нечта қурилиш ташкилотлари ишчиси сифатида фаолият юритиб келгани очиқланганди.

    Яқинда ойлик маошим етмаётгани сабаб болалар нафақасини олиш учун онлайн ариза топширишга киришдим. Не кўз билан кўрайки, мен 2023 йилнинг май ойларидан бошлаб ўнлаб қурилиш ташкилотларида ишчи сифатида рўйхатга олинганман. Қайсидир қурилиш ташкилоти 45 минг маош ёзса, бошқаси уч минг сўм маош берганини маълум қилган. Оқибатда мен базада ўнлаб ташкилотлар ишчиси сифатида кўрсатилганман ва нафақа олиш ҳақидаги сўровим рад этилди, — деганди Дилшод Мирзаев.

    Бироқ, масъуллар мақолада тилга олинган бу ҳолатни эътибордан четда қолдирган эди.

    Бузуқ механизм

    Бу ерда асосий масалалардан бири — ҳоким ёрдамчиларига қўйилаётган режа ва KPI билан бевосита боғлиқ. Яъни, ҳар бир ҳоким ёрдамчиси ой, чорак ва йиллар кесимида қанча фуқарони иш билан таъминлагани ёки бандлигини таъминлашга кўмаклашгани ҳақида ҳисобот топширади. Унинг маоши ва мукофот пуллари ана шу ишларни қанчалик кўп бажарганлигига боғлиқ.

    “Дарё” мухбири билан суҳбатлашган ҳоким ёрдамчиларидан бири тизимда юқоридаги талаблар борлигини тасдиқлади. “Ҳоким ва ҳоким ёрдамчиси ҳар чоракда бандлик бўйича алоҳида ҳисобот топширади. Ҳеч кимни иш билан таъминлай олмаган ёрдамчисининг иши паст баҳоланади, мукофот пулларидан маҳрум этилади ва ҳаттоки жазоланиши ҳам мумкин. Бандлик режасини бажарганларнинг иши эса беш, мукофотлар ҳам уларга ёзилади”, — деди исми сир қолишини сўраган ҳоким ёрдамчиларидан бири.

    Кимни алдамоқчисиз?

    Ўзбекистонда ишчилар сонини кўрсатишда статистика ва амалдаги ҳолат бир-бирига тўғри келмаслигини тан олган вилоят ҳокимлари ҳам бор. Масалан, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятдаги фермер хўжаликлари ҳақида гапириб, 200 гектаргача ери бўлган фермерлар ҳам солиқ тўловларидан қочиш учун ишчиларини қонуний меҳнат шартномаси асосида ишга олмаётганини, аммо статистикада кўплаб ишчиси борлигини кўрсатувчи ёлғон маълумотлар берганини айтиб, буни “жиноят” деб атаган эди.

    Хўш, масъуллар бу каби қўшиб ёзишлар билан кимни алдамоқчи? Ёрдамчи ҳоким ва вазирни, вазир ва ҳоким эса давлат раҳбариними? Бир қарашда кичик кўринган бу мавзу аслида жуда жиддий муаммо. Бу тизим одамларга манфаат эмас, аксинча зарар бермоқда. Масъул идоралар юқорида айтилган ҳолатларни синчиклаб ўрганади, кўзбўюмачилик, қўшиб ёзиш каби иллатлар ҳамда бошқа қонунбузилишлар бартараф этилади, деб умид қиламиз.

    Мавзуга яна қайтамиз.

    1 апрел, 21:02   Изоҳ (0)   4721
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Бандлик вазирлиги#Солиқ қўмитаси#ишчи#ҳоким ёрдамчиси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда солиқ юки камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ходимлар иш ҳақи миқдорини ошириш тавсия этилди

    28.12.2018, 08:05

    Ўзбекистонда охирги 3 йил давомида 100 дан ортиқ қурувчи бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳаётдан кўз юмди

    12.02.2020, 13:54

    Ўзбекистонда қурилиш соҳасида яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди

    31.10.2020, 23:58

    «Интернетда танқид бўляпти, эътирозлар билдириляпти, лекин жавоб йўқ, муносабат йўқ». Сенатор айрим давлат ташкилотларининг ОАВ билан ишламаслигини танқид қилди

    20.11.2020, 21:58

    Шерзод Кудбиев: «Меҳнат вазирлигида ишлаганимда Tico машинамда кира қилардим»

    21.12.2021, 19:10

    Ишонч телефонлари ишлайдими? Ўзбекистоннинг вазирлик, қўмита ва бошқа турли давлат органлари ишонч рақамлари бўйича текширув

    12.01.2022, 20:39

    Ўзбекистондан хорижга ишлаш учун юборилаётган фуқаролар расмий банд аҳоли тоифасига киритилади

    05.04.2022, 12:23

    Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Қурилиш вазирликлари... Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш ишлари қониқарсиз бўлган давлат ташкилотлари маълум қилинди

    15.07.2022, 13:19

    Молия вазирлигига 73,4 трлн, Халқ таълими вазирлигига 26,7 трлн сўм: Ўзбекистонда 2023 йилда давлат идоралари бюджетдан қанча маблағ олиши эълон қилинди

    22.12.2022, 14:48

    Ўзбекистонда 24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради

    24.12.2022, 13:29

    Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва молия вазири, Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди

    03.08.2023, 12:32

    Ўзбекистонда 2024 йилда давлат идоралари бюджетдан қанча маблағ олиши эълон қилинди

    01.11.2023, 16:25

    Ўзбекистонда 2025 йили давлат идоралари бюджетдан қанча маблағ олиши маълум қилинди

    30.10.2024, 18:22

    Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартиби ўзгарди

    15.11.2024, 08:30

    Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига қўшимча вазифа ва функциялар юкланди 

    18 феврал, 21:20

    Айрим деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади

    18 феврал, 22:15

    Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари энди уч карра юқори солиқ тўлайди

    19 феврал, 16:42

    Ўзбекистонликлар 8 март муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади

    20 феврал, 11:57

    Ёшларимизни Россияга юбормай, ўзимизда олиб қолишга нима халақит беради?

    24 феврал, 15:43

    Ўзбекистонликлар 8 март ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олади?

    4 март, 10:00

    Ўзбекистон мактабларида баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

    4 март, 12:49

    “Коррупция—жамият танасидаги саратон”. Президент мамлакатда коррупцияни енгиш бўйича қандай топшириқлар берди?

    5 март, 21:00

    Ўзбекистон Германия билан миграция битимини тасдиқлади

    10 март, 14:05

    Мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар “Ташаббусли бюджет”дан четлатилади

    18 март, 12:41

    “Жуда муҳим”: Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси огоҳлантириш билан чиқди 

    27 март, 17:30

    Германия клиникаларида қанча ўзбекистонлик ҳамшира ишлаётгани маълум бўлди 

    27 март, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.