Украина Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига (НАТО) қўшилиш шартларини тезда бажара олади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
“НАТОга аъзо бўлиш жадвали турли талабларнинг бажарилишига боғлиқ, аммо ишонаманки, биз ишлаб чиққан чоралар Украинага бу мақсадга тезда эришишда ёрдам беради”, деди Блинкен.
Ташқи сиёсат департаменти раҳбари, шунингдек, Вашингтон Киев билан Америка қуролларидан фойдаланиш бўйича масалаларни муҳокама қилишда давом этишини, вазиятга қараб бу борадаги позициясини ўзгартиришини тасдиқлади.
Аввалроқ Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба мамлакат НАТОга тезроқ аъзо бўлиши кераклиги ҳақида айтиб ўтганди.
“Биз Украинанинг НАТОга қўшилишини нишонлаш учун яна 75 йил кута олмаймиз. Бу вақтлироқ амалга ошиши керак, чунки НАТОга аъзо бўлишимиз Евро—Атлантика минтақасида стратегик хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг ягона йўли”, деганди вазир.
Изоҳ (0)