• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ошқозонни кичрайтириш — семизлик муаммосининг сўнгги чорасими?

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, семириб кетиш глобал миқёсда эпидемия даражасига етди. Ҳар йили камида 2,8 миллион киши ортиқча вазн ёки семириб кетиш оқибатида вафот этади. Бир пайтлар юқори даромадли мамлакатлар билан боғлиқ бўлган семизлик энди паст ва ўрта даромадли мамлакатларда ҳам кенг тарқалган.

    Ўзбекистон аҳолиси орасида ҳам ортиқча вазндан азият чекаётганлар етарлича топилади. Шундай экан бу мавзуда долзарб саволларни муҳокама қилишнинг айни вақти. Бугунги кунда кўпгина аёллар орасида урф бўлаётган бариатрия (ошқозонни жарроҳлик амалиёти орқали кичрайтириш) ортиқча вазн муаммосига ечим бўла оладими? Ушбу саволга эндокринолог ва диетолог, “Нафосат” аёллар соғломлаштириш уйининг асосчиси Осиё Исмаилова жавоб беради.

    “Бариатрия, албатта, ечим. Фақат кимлар учун ечим? Диеталар, турли спорт турлари билан шуғулланиб, оза олмаганлар ва овқат ейиш вақтида ўзини тийиб тура олмай, меъёрдан кўп еб қўядиганлар учун ечим”, — дейди диетолог.

    “Бу жарроҳлик амалиётини бутунлай нотўғри нарса деёлмайман. Чунки вазни ниҳоятда катта бўлган, бир қанча парҳезлардан толиққан инсонга бариатрия ёрдам беради. Аммо аҳамият бериш керак бўлган муҳим жиҳат бор: бу амалиётдан сўнг ошқозоннинг маълум қисми олиб ташланади ва табиий ҳолатда 100 грамм гўшт еган бўлсангиз, сизнинг энди организмга 10 грамм ҳам гўшт тушмайди.

    Гўшт — бу оқсил, оқсил эса организмнинг қурилиш материали. Оқсилдаги 20 хил аминокислоталар организмнинг барча тизимида иштирок этади. Рациондан оқсил камайиб кетгандан сўнг ўз-ўзидан мушаклар йўқола бошлайди, коллаген қаватлари емирилиб боради, иммунитет тушади, лимфоцит тизимида ўзгариш юз беради”.

    Бариатриядан сўнг организмда қандай ўзгариш кузатилади?

    “Бир беморим икки йилча олдин ошқозонини бариатрия қилдирган экан. Ўшанда ҳам у ўзининг идеал вазнига ета олмаган. Чунки амалиётдан сўнг керакли муолажаларни тўлиқ бажара олмаган. 117 килограмм вазни жарроҳликдан сўнг 78 килограммга тушган ва шу ҳолда қотиб қолган.

    Юқорида айтилганидек, организмнинг умумий ҳимоя тизими ишдан чиққан ва ташқи томондан нимадир хавф соладиган бўлса, бу организм унга қарши туриб бера олмайди. Шу боис бу амалиётни ўтказишдан олдин қондаги темир, оқсил миқдорини, гормонлар алмашинувини обдон текшириш талаб этилади.

    Ортиқча вазн билан курашаётган инсонларнинг деярли барчасида оқсил етишмаслиги кузатилади. Чунки организмдан оқсил чиқиб кетиб, танада ёғ ва сув тўпланган бўлади. Бариатриядан олдин оқсиллар алмашинувини тартибга солиш зарур. Оқсил танқислиги ҳолатида қилинган жарроҳлик амалиёти вазиятни оғирлаштириб қўяди. Сабаби бариатрия қилдираётган аёлларнинг 80 фоизида остеопороз касаллиги бошланмоқда. Остеопороз — суяк емирилиши, бу касаллик оқсил етимаслигидан келиб чиқади”.

    “Ҳозирги кунда оздирувчи марафонлар, турли коктейллар, турли дори воситалари кўпайиб кетди. Аёллар ана ўшаларни синаб кўради-да, кутилмаган натижа бўлмагандан кейин тўғри овқатланиш билан озишнинг иложи йўқ, охирги ечим бариатрия экан, деган фикрга келади. Йўқ, тўғри мутахассисни танлаб, унинг назоратида ва кўрсатмаси билан метоболизмни, гормонларни жойига тушириш орқали, шунингдек, қондаги инсулин даражасини камайтириш орқали, албатта, озиш мумкин”, — дейди Осиё Исмаилова.

    Қанч маблағ сарфлаш керак?

    “Бариатриянинг ўртача нархлари ҳаммага маълум, 25 млн сўмдан ошиқ. Ҳозирги кунда моддий тарафдан муаммоси бўлмаган аёллар ўзимизда эмас, чет элга бориб бариатрия қилдириб келмоқда. Бу амалиётни хорижда ўтказиш икки баробар қимматга тушади.

    Соғлом озиш дастурлари бўйича озишга ўзимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, кўпи билан 5-6 млн пул харж қилинади. Ва бу соғлом озиш деганидир. Бариатрия қилдирмоқчи бўлган аёлларга эса чуқур лаборатор таҳлиллардан ўтишларини, амалиётдан сўнг қўшимча витамин комплексларини қабул қилишларини тавсия қиламан”, — дейди диетолог.

    Аслида эркаклар ва аёллар ҳамда болаларда семизлик пайдо бўлишига қайси омиллар сабаб бўлади? Шунингдек, оздирувчи препаратларнинг организмга қандай таъсири бор?

    Шу каби саволларга аниқ жавоб олиш учун “Дарё”нинг YouTubeъдаги саҳифасида томоша қилинг.

    07.06.2023, 15:27   Изоҳ (0)   7503
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Диетолог вазн ортишига олиб келадиган 10 та омилни маълум қилди

    04.05.2023, 16:30

    Ортиқча вазндан қутулиб, бошқа инсонга айланган ўзбек санъати вакиллари (фото)

    16.05.2023, 17:30

    Олимлар ортиқча вазн умрни қанчага қисқартиришини ҳисоблаб чиқди

    29.05.2023, 19:44

    Инсулин кўтармайди, озишга ёрдам беради, ширинликнинг ўрнини босади: таркибида кам углевод бўлган мевалар

    07.06.2023, 09:28

    Кальцийни организмдан чиқазиб юборадиган 4 та озиқ-овқат

    06.06.2023, 19:35

    Гипертоник беморлар учун тақиқ: юқори қон босими эгалари қандай овқатларни истеъмол қилиши мумкин эмас?

    06.06.2023, 17:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.