• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Фото: Италян дизайнига эга тўққиз Aston Martin

    Zagato кузов ательеси ҳамда Aston Martin ўртасидаги ҳамкорлиги узоқ йиллардан бери давом этиб келади. Мода соҳасида италян услуби тез-тез британларники билан қарши қўйилади. Автомобиль ва дизайн соҳасида ҳам худди шундай: Англия ва Италия миллий мактаблари бир-бирига умуман ўхшамайди. Бироқ қарама-қаршилик бир-бирига тортишади. Биринчи Aston Martin Zagato модели Ferrari билан беллашиш учун яратилган, бироқ трассадаги курашлар миллиардерларнинг ҳамёни жангига айланиб кетган, деб хабар беради Motor.

    Aston Martin DB4 GT Zagato, 1960 йил

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    DB4 GТ Zagato — Aston Martin ва Zagato ўртасидаги олтмиш йиллик ҳамкорликнинг бошланиши ҳисобланади. У ғалаба иштиёқи сабаб пайдо бўлган: Гудвуддаги Tourist Trophy пойгаларида «оддий» DB4 GТ Ferrari 250 GT’ни ҳеч қанақасига қувиб ўта олмаган. «Британиялик» жуда оғир ва қуввати кам бўлган. Миланнинг Zagato ательеси эса пойга спорткарлари модификацияси билан танилган.

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    DB4 GTZ дизайни учун ёш Эрколе Спада жавоб берган, унинг ишлари орасидан Alfa Romeo 155 ва BMW 5-Series E34 ҳам ўрин олган. Унинг меҳнати натижасида алюминий кузов бамперларидан айрилиб, анча суйрилашган. Диета сабаб купе 183 килограмм «ташлаган», қуввати эса 240 дан 314 от кучига етган. Гўзаллик дунёни қутқариши мумкин, бироқ бу Aston Martin’га ёрдам бермаган: Ferrari барибир қайта ишланган DB4’дан муваффақиятли чиққан. Натижада яратилган 19 машина ғалаба нашидасини сура олмай, турли коллекцияларга тарқаб кетган.

    Aston Martin V8 Vantage Zagato, 1985 йил

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    Аston ва Zagato’нинг навбатида ютуғини чорак аср кутишга тўғри келган. 1984 йилда Женевада Ferrari 288 GТО ва Porsche 959 намойиш этилган. Aston Martin раҳбари эса ўйга толган: «Нега италян ва немислар чекланган миқдорда кучли машиналарни ярата олади, биз эса йўқ?». Бунда Zagato’нинг ёрдами керак бўлади. Яратилажак машинанинг илк эскизлари 1985 йилнинг март ойида тақдим этилган. Биргина тасвирнинг ўзи шу йилнинг августига бориб 52 купени сотилишига кифоя қилган. Автомобиль учун 156 600 доллар сўрашган (ҳозирги кундаги курс бўйича бу қарийб 375 минг долларни ташкил этади).

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    V8 Vantage Zagato номини олган машина V8 Vantage’нинг қисқартирилган базаси асосида яратилган бўлиб, бу унинг оғирлигининг камайишига олиб келган. 5,3 литрли V8 двигатели 437 от кучига эга бўлган. Бу каби қувват билан 1650 килограммли машина 100 км/соат тезликка 4,6 сонияда эриша олган, максимал тезлиги эса 299 км/соат тезликка етган.

    Aston Martin DB7 Zagato, 2002 йил

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    2002 йилда DB7 моделига саккиз йил тўлган, DB9 яратилишига эса яна икки йил бор. Женева автосалонида британияликлар Aston Martin ва Zagato яна ҳамкорликка қайтишини маълум қилган. DB7 Zagato кузови «кенгайтириш ва қисқартириш» схемаси асосида яратилган, бироқ 1850 килограммли купе суперкарлар билан пойгалашиш ниятида бўлмаган.

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    Aston Martin Vanquish Roadster Zagato, 2004 йил

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    DB7 Zagato’нинг премьерасидан икки йил ўтиб, 2004 йилда энг ноёб инглиз-италян спорткарларидан бири яратилган. Унинг устида Aston Martin ва Jaguar’нинг собиқ дизайнери Иэн Келлум ҳамда Zagato’нинг кўплаб машиналарини яратган Норихико Харада иш олиб борган. Автомобиль ташқи кўриниши билан оддий V12 Vanquish’дан катта фарқ қилмаган, фақатгина бир муҳим деталь — ушбу авлод Vanquish’ида «родстер» кузови бўлмаган.

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    Машина ўриндиғининг орқасида ойнали қубба бўлган, уни хоҳишга қараб енгилгина кўтариш мумкин эди.

    Aston Martin V12 Zagato, 2012 йил

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    Аston Martin ва Zagato ҳамкорлигига ярим аср тўлиши муносабати билан кенг қулоч ёйишга қарор қилади. Бунинг учун улар V12 Vantage GT3 пойга машинаси олиб, унинг кузовини ечиб ташлаб, иккита V12 Zagato Race купесини яратади — улардан бирига «Зиг», иккинчисига, «Заг» деб ном қўйилган. 530 от кучига эга V12 двигателли автомобиль бутун дунё бўйлаб пойгаларда иштирок эта бошлайди: икки йил давомида автомобиль Нюрбургринг, Гудвуд ва Ле-Ман трассаларида ҳаракатланган. Машина мижозларга шу қадар ёқиб тушадики, 2012 йилда V12 Zagato серияли ишлаб чиқарила бошлайди.

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    Aston Martin DBS Coupe Zagato Centennial 2013 йил

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    Мазкур модель Zagato тарихидаги энг ноодатий машиналардан бири ҳисобланади. Барчаси италияликлар Aston Martin’нинг юз йиллигига совға тайёрлашни ўйлаганидан сўнг бошланади. Бунинг учун уларга учта машина керак бўлади: BD9, Virage ва DBS нусхаларидан. Британия маркасининг раҳбаридан рухсат олингач, италияликлар Zagato концептни оммага тақдим этмагунича, Aston Martin’даги ҳеч ким уни кўрмайди, дея шарт қўяди. Натижада «Юз йиллик трилогияси» номли лойиҳа бирма-бир тақдим этилади — 2013 йилда купе ва родстер, шутинг-брейк эса 2014 йилда.

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    Aston Martin Vanquish Zagato, 2016 йил

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    Aston Martin Vanquish Zagato линейкаси «Юз йиллик трилогия» рекордини янгилаган: унинг таркибидан тўртта автомобиль ўрин олган. Барчаси 2016 йилда тақдим этилган купедан (99 нусха) сўнг бошланган, ундан кейин таркибга кабриолет (99 нусха), шутинг-брейк (99 нусха) ва спидстер (28 нусха) келиб қўшилган. Жами 325 та машина Aston Martin Vanquish S базасида яратилган ва уларга 600 от кучига эга В12 ўрнатилган.

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    Aston Martin DBZ Centenary Collection, 2019 йил

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    DBZ Centenary Collection Zagato’нинг 100 йиллигига бағишлаб чиқарилган. Унинг таркибидан иккита машина ўрин олган: замонавий DBS GТ Zagato ва DB4 GТ Zagato Continuation — оригиналига максимал даражада яқинлаштирилган модель.

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    DBS GТ Zagato DBS Superleggera базаси яратилган, бироқ бутунлай фарқ қилади. Том қисми углепластикдан  тайёрланган: орқага фақат камера орқали қараш мумкин. 770 от кучига эга V12 битурбомотор ўрнатилган бўлиб, 6 миллион фунт стерлингдан сотувга чиққан.

    Aston Martin Vantage V12 Zagato Heritage Twins by R-Reforged, 2020 йил

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    Энг сўнгги жамланма жорий йилнинг апрель ойида тақдим этилди. Уни ишлаб чиқаришда иккита мақсад кўзланган: Zagato асос солинганига 100 йил, Aston Martin билан ҳамкорликка эса 60 йил тўлиши муносабати билан. R-Reforged’ни яратишга компаниянинг AF Racing AG бўлинмаси жалб этилади.

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    Vantage V12 Zagato Heritage номи остидаги жамланмадан купе ва спидстер ўрин олади. Жами 19 жуфт нусхада ишлаб чиқариладиган моделга 600 от кучига эга 5,9 литрли V12 Vantage ўрнатилади.

    02.05.2020, 11:37   Изоҳ (0)   47486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Tesla Semi ҳайдовчисиз электр юк машинаси ишлаб чиқаришни яна кечиктирди

    01.05.2020, 19:44

    Сурхондарёда қарама-қарши йўлга чиққан Matiz велосипедчининг ўлимига сабабчи бўлди

    01.05.2020, 15:58

    Toyota ўзининг ноёб Supra’сини тақдим этди. Машинани исталган одам сотиб ололмайди

    01.05.2020, 11:41

    Украина фирмаси электромоторга эга фургон-трансформер яратади

    01.05.2020, 08:36

    Россияда «Буханка» базасида яратилган автоуй тақдим этилди (фото)

    01.05.2020, 07:37

    «Келажакка қайтиб» фильмидаги икки автомобиль аукционда сотилади (фото)

    30.04.2020, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.