Ижтимоий тармоқларда Москвада ҳужжатларида муаммоси бор муҳожирларга нисбатан ноинсоний муносабатда бўлаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 8 июнь куни Москва шаҳри Соколники туманида ўтказилган текширув тадбирлари чоғида Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари (ОМОН) томонидан ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган хориж фуқароларига нисбатан жисмоний куч қўллангани акс этган хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Россия федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан расмий маълумот кутилмоқда. Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ушбу масалани назоратга олган.
Маълумотларга кўра, рейд якунида ҳужжатларида муаммо аниқланган 5–6 нафар шахс ушлаб қолиниб, ҳолатни аниқлаш мақсадида ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
Агар ушбу вазиятда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд бўлса, жумладан, уларга тан жароҳатлари етказилган, ҳуқуқлари бузилган ёки бошқа муаммоларга дуч келган бўлсалар, ҳолат юзасидан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига қуйидаги алоқа рақамлари орқали мурожаат қилишлари сўралди:
Телефон: +7 925 045-47-44
Изоҳ (0)