• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.13
    • RUB161.07
    • EUR14542.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификациялашни тартибга солувчи қонун маъқулланди

    Сенатнинг 28 майдаги ялпи мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилиб, маъқулланди.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Мажлисда таъкидланишича, сўнгги йилларда мамлакатда чорвачиликни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, соҳага ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш, ахборот-коммуникация технологиялари ва илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.

    Бироқ ҳозирги вақтда ҳайвонларни идентификация қилиш ишлари тўлақонли амалга оширилмаётгани уларда хавфли юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш тадбирларини ўтказиш ва эпизоотик барқарорликни кафолатли сақлаш имкониятини чекламоқда. Шунингдек, идентификация жараёнлари рақамлаштирилмагани, маълумотлар базаси марказлаштирилмагани натижасида ҳайвонларнинг аниқ ҳисобини юритишдаги муаммолар ҳам сақланиб қолмоқда.

    Фото: Сенатн матбуот хизмати

    Мазкур қонунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланмоқда. Шунингдек, ваколатли давлат органи вакилининг ҳамда ҳайвон эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб ўтилмоқда. Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатишга доир умумий талаблар ҳамда муддатлар белгиланмоқда.

    Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш ва ҳисобдан чиқариш бўйича тадбирларни ташкил этиш, электрон ахборот тизимини мувофиқлаштириш ва реал вақт режимида электрон ахборот алмашинувини таъминлаш Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш марказининг ваколати этиб белгиланмоқда.

    Сенаторлар томонидан таъкидланишича, қонуннинг қабул қилиниши натижасида ҳайвонларнинг ҳисоби, уларнинг насли ва соғлиги тўғрисидаги ягона электрон базаси шаклланади, шунингдек, ҳайвонларнинг сақланиши ва ҳаракатлари (миграцияси) тартибга солинади ҳамда доимий мониторинг қилиш тизими яратилади.

    Бундан ташқари, ҳайвонларнинг хавфли юқумли касалликларга тўлиқ профилактик эмланишига эришилади. Натижада ҳайвонларнинг турли юқумли касалликларга чалиниши ва нобуд бўлиши олди олинади. Республикада эпизоотик ва эпидемик барқарорлик таъминланади.

    Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш тизими ҳақида

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акрамов

    Бу чорва ҳайвонларини рўйхатга олиш, уларнинг ҳаракатини назорат қилиш ва соғлиқ ҳолатини мониторинг қилишга қаратилган муҳим тизимдир. Бу тизим қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштириш, ҳайвон касалликларини эрта аниқлаш ва уларни назорат қилиш, шунингдек, маҳсулотларнинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш имконини беради. Сохта эмлашлар, ноқонуний ҳайвон савдоси ёки бошқа ноқонуний ҳолатларни аниқлаш осонлашади.

    Президентнинг 2020 йилда имзоланган “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, Ўзбекистонда барча жониворлар (йирик ва майда шохли қорамоллар, чўчқалар, отлар, эшаклар ва туялар, шунингдек, кучук ва мушуклар) босқичма-босқич идентификация қилиниб, ягона электрон ахборот тизимига киритилиши белгиланган.

    2023 йил августида “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Қарорда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш марказини ташкил этишга рухсат берилди.

    2024 йил сентябрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди. 2025 йил февралида эса учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилганди. 

    28 май, 14:30   Изоҳ (0)   1587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ҳайвонларни идентификация қилиш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда энди чорва ҳайвонларининг ҳам электрон маълумотлар тизими шакллантирилади

    22.05.2019, 21:17

    Қашқадарёда қорабайир отларига электрон чиплар ўрнатилмоқда

    24.05.2019, 22:18

    Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун тўлов ундирилади

    20.07.2019, 07:45

    Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун тўлов миқдорлари белгиланди

    29.08.2019, 08:25

    Ўзбекистонда молларга бериладиган паспорт ҳайвоннинг шахси ва пропискасини тасдиқламайди

    27.11.2019, 15:07

    Ўзбекистонда қанча ҳайвон «паспорт»ли бўлгани айтилди

    09.07.2021, 17:26

    Видео: Антарктидадаги пингвинларни кузатиш билан шуғулланаётган кичкинтой робот

    20.05.2022, 20:44

    Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш тизими жорий этилади

    26.08.2023, 12:45

    Термиз ҳайвонот боғида ҳайвонларни чиплаштириш бошланди

    02.05.2024, 12:50

    Европа Иттифоқи қаровсиз жониворлар учун ягона стандарт ишлаб чиқмоқда 

    31.05.2024, 17:07

    “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

    17.09.2024, 18:39

    “Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган” — Одилжон Тожиев 

    17.09.2024, 20:12

    “Эшак гўшти истеъмоли” деган жумла қонун лойиҳасида йўқ — Ветеринария қўмитаси 

    17.09.2024, 20:21

    Эшак гўшти ҳақидаги хабарлар ортидан президентнинг ЖСТ масалалари бўйича вакили баёнот билан чиқди 

    17.09.2024, 22:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухорога Хитойдан 24 дона замонавий автобус харид қилинди

    Ўзбекистон | 29 май, 19:40

    Уч қаҳрамон: адабиёт ва кинодаги архетиплар

    Ўзбекистон | 29 май, 19:30

    Хоразмда 1 млрд сўмлик тилла тақинчоқларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатилди

    Ўзбекистон | 29 май, 19:25

    Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари самолёти қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

    Дунё | 29 май, 19:15

    117 кун давом этган очлик — совет тузуми танқидчиси бўлган ёзувчининг тақдири қандай кечганди?

    Дунё | 29 май, 19:00

    Ҳаётни тубдан ўзгартириб юборган даҳолар ҳақидаги 6 та фильм ва сериал

    Маданият | 29 май, 18:55

    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади

    Реклама | 29 май, 18:00

    Нью Йоркда шаҳар аҳолисига коммунал тўловларни биткоин орқали амалга оширишга рухсат берилади

    Дунё | 29 май, 18:52

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп чақалоқ туғилди?

    Ўзбекистон | 29 май, 18:46

    Ҳейли Бибер ўзининг Rhode косметика брендини сотди

    Лайфстайл | 29 май, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.