Бугун, 17 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳайвонларни идентификация қилишга доир қонун лойиҳаси кўриб чиқилган эди. Палата ахборот хизмати тарқатган хабарда истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшакни ҳам қўшиб кетган. Натижада тармоқларда эшак гўшти ҳам истеъмол қилинадиган гўштлар қаторига қўшилди мазмунида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати “Дарё”га изоҳ берди.
“Қонун лойиҳасининг бирор жойида ‘эшак гўшти истеъмоли’ деган жумла йўқ. Эшакни идентификация қилишдан асосий мақсад — эшакдан одамга ва бошқа ҳайвонларга юқадиган касалликларни олдини олиш”, дейилади қўмита ахборотида.
Маълумот учун, эшак териси ва ичаги тиббиётда суб товар сифатида фойдаланилади. Қонунчиликда эшак гўштини истеъмол қилиш ёки сотганлик учун жавобгарлик йўқ. Фақат эшак гўштини бошқа ҳайвон, масалан, мол гўшти деб сотганлик учун жавобгарлик мавжуд.
Изоҳ (0)