• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    1 миллион долларлик грант ютган, энг кучли иқтисодчи ва xалқ таълими вазири бўлишни орзу қилган ўқувчилар. Президент мактабининг илк битирувчилари билан суҳбат

    2020—2021 йилги ўқув йилида Президент мактаблари илк «қалдирғоч»ларини катта ҳаётга кузатади. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг маълумотига кўра битирувчилар сони 96 нафарни ташкил этади.

    Хусусан, Тошкент шаҳридаги Президент мактабида таҳсил олаётган 24 нафар ўқувчи 11-синфни битиради. Улардан 21 нафари аллақачон хориждаги бир қатор университетларга грант асосида қабул қилинган.

    Президент мактабининг илк «қалдирғочлари» келажакдаги мақсадлари ҳақида «Дарё»га сўзлаб берди.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

     Раҳматжон Гоипов, 17 ёшда

    Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Раҳматжон Гоипов.

    Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Раҳматжон Гоипов.
    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Болалигимдан кимё, математика, физика фанларига қизиқаман. Нефть ва газ кимёси Ўзбекистоннинг нафақат иқтисодиёти, балки саноатини ҳам ривожлантиради. Шу боис келажакда кимёвий муҳандислик йўналиши бўйича малакали мутахассис бўлишга қарор қилганман.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    10-синфдан бери Президент мактабида таҳсил оляпман. Жума кечки пайт уйга кетиб, якшанба куни яна қайтиб келамиз. Мактаб менинг ривожланишимга катта ҳисса қўшган.

    Ҳозирда 10 дан ортиқ университетларга ҳужжат топшириб, умумий ҳисобда 1 миллион доллардан кўпроқ миқдорда грант соҳиби бўлдим. Мен ҳам синфдошим Абдуллоҳ сингари бакалаврни Америкада Цинциннати университетида давом эттирмоқчиман.

    Сабаби мазкур олийгоҳга ҳам грант ютганман. Университет мени стипендия ва турар жой билан таъминлайди. Ўқишим ва имтиҳонлардаги балларимни кўриб чиқиб, университет маъмурияти менга 85 минг доллар миқдорида маблағ ажратган. Бу пул ўқишимнинг ярмидан кўпроқ қисмини қоплаб беради. Бундан ташқари қобилиятли ўқувчилар учун яна турли дастурлар таклиф қилишади.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Америкага ҳужжат топшириш учун талабгорлар халқаро SAT ва IELTS сертификатларига эга бўлиши керак. Мен IELTS’дан 7.5 , SAT’дан эса 1330 олганман.

    Шунингдек, мактабдаги баҳолар, имтиҳон натижалари ва ўқувчиларнинг ўзлари томонидан ёзилган иншолар ҳам муҳим ҳисобланади. Шунга қараб улар маълум бир миқдорда грант маблағларини таклиф қилади. Агар уларга натижаларингиз ёқса, яна қўшимча имкониятлар тақдим қилиши мумкин.

    Ота-онам хорижда ўқиш қароримни маъқуллашган. Боиси Америка мен танлаган соҳа бўйича биринчи ўринда туради. Агар у ерда ўқисам кучли кадр бўлиб етишаман.

    Август охирида Америкага кетамиз. Энг катта мақсадим, Америкада ўқиб, Ўзбекистонга қайтиш ва кимё соҳасида бурилиш ясаш.

    Шаҳризода Ризоқулова, 16 ёшда

    Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Шаҳризода Ризоқулова.

    Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Шаҳризода Ризоқулова.
    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Биоинженерия соҳасига қизиқаман. Бу соҳада технология ва биологияни бирлаштириб, фойдали дастурлар ҳамда одамлар учун зарур бўлган протез ва трансплантация органлари яратиш мумкин.

    Шу пайтгача Америка элчихонаси томонидан ўтказилган турли лойиҳа ва дастурларда иштирок этганман. Президент мактабидаги қизлардан ташкил топган жамоамиз билан мобил дастур ишлаб чиққанмиз. Бу жинсий зўравонликдан ёки психологик муаммолари бор аёллар учун мўлжалланган эди. Мазкур лойиҳамиз билан Technovision chellange’да қатнашдик. Гарчи мобил дастуримиз танловда ғолиб бўлмаса-да, Ўзбекистондаги БМТнинг эътиборига тушдик.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Ҳозир «Имконият» номли янги мобил дастур яратдик. Дастурда эътиборимизни имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган оналарга қаратдик. Бунда нафақат ота-оналар ва болалар балки, уларга ёрдам беришни истаган ташкилотлар ҳам рўйхатдан ўтиб, ёрдам бериши мумкин. Дастур яқинда Play Market’га қўйилди.

    Дунёдаги энг катта мақсадим одамларга, оғир касалларга ёрдам бериш. Чунки трансплантация органлари ғояси билан кўпчиликнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Мен ҳам синфдошларим каби 9 та университетга грант ютганман. Улардан АҚШнинг Филадельфия шаҳрида жойлашган Темпл университетини танладим. Сабаби олийгоҳ менга биоинженерия соҳасида гигант бўлган компанияларда малака ошириш имконини беради. Бу грантим тўлиқ эмас. Университет бир қисмини қоплаб беради. Шунинг учун «Эл-юрт умиди» жамғармасига ҳужжат топширганман. Ҳозир жавобларни кутяпман.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Қизлар доимо ота-онаси томонидан қўллаб-қувватланса, янада катта натижаларга эришади. Болалигимдан ота-онам мени ўқишимга катта эътибор берган. Турли тўгаракларга, ўқув марказларига олиб борган. Ҳар бир муваффақиятимда эришаётган ютуқларимда ота-онамнинг хизмати жуда катта.

    Аммо баъзида қизлар бирон нимага эришишни истаса, бутун жамият тўсқинлик қилиши мумкин. Шунинг учун қизлар руҳий томондан кучли бўлиши, ўз ҳаёти учун ўзи курашиши лозим. Ҳаётда ҳамма нарсага уриниб кўриш керак. Агар қўрқиб, ўзингизни синаб кўрмасангиз четда қолиб кетаверасиз.

    Абдуллоҳ Жўрахонов, 17 ёшда

    Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Абдуллоҳ Жўрахонов.

    Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Абдуллоҳ Жўрахонов.
    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Асли қашқадарёликман. Туғилганимдан сўнг орадан 2-3 йил ўтиб, Тошкентга кўчиб келганмиз. Дастлаб Чилонзор туманидаги 162-мактабда ўқиганман.

    Болалигимдан хорижий тиллар ва математикага жуда қизиқаман. Президент мактабларида STEAM фанлари (табиий фанлар, технология, муҳандислик, санъат ва математика) асосида таълим берилишини эшитиб, ҳужжат топширганман. Чунки бу Ўзбекистондаги янги ўқитиш тизими эди.

    Саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб, 10-синфдан шу мактабда ўқишни бошлаганман.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Ўқувчилар жуда интилувчан. Дарсдан сўнг қўшимча машғулотлар бўлади. Ўзим кўп кузатаман, бўш хоналарга кириб олиб соатлаб дарс қиладиган ўқувчиларимиз бор. Шундай кучли болалар сафида бўлиш мени янада кўпроқ изланишимга сабаб бўляпти. Ҳатто аввал ёқтирмаган кимё, физика фанларига қизиқишни бошладим.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Кўплаб хорижий университетларга ҳужжатларимни топширганман. Ҳозирча 9 та университетга қабул қилинганим тўғрисида жавоб хатлари олдим. Баъзи бирларидан 50 фоизгача грантлар ютдим.

    Бу йил 11-синфни тамомлайман. Ҳозирги энг катта мақсадим — дунё рейтингида 251-ўринда турадиган Американинг Цинциннати университетида таҳсил олиш ва дунёдаги энг кучли иқтисодчи бўлиш. Бироқ бу университетга грант ютмаганман. Мазкур университетда ўқиш ва яшаш харажатлари учун ўртача 45 минг доллар керак.

    Онам уй бекаси, отам тадбиркор. Лекин ота-онамга оғирлигим тушишини хоҳламайман. Шунинг учун «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан ўтказилган танловда қатнашдим. Яқинда суҳбатга кириб чиқдим. Икки ҳафталарда жавоби чиқади.

    Насиб қилса грант ютиб, Америкада ўқиб, Ўзбекистонга қайтмоқчиман. Келажакда етук иқтисодчи бўлиб, учинчи Ренессансни амалга оширмоқчиман.

    Зулфия Усмонова, 16 ёшда

    Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Зулфия Усмонова.

    Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Зулфия Усмонова.
    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Мен тенгдошларим каби хорижий университетларга кирмаганман. Чунки дадам четда ўқишимга рози бўлмагани учун топширмаганман. Лекин маҳаллий университетларга топшириб, Инҳа ва Япония рақамли университетларига қабул қилиндим.

    Бироқ келажакда магистратурани четда — Англия ёки Кореяда ўқиб келмоқчиман.

    АҚШда ўқишни истамасдим. Сабаби у ерда бўлаётган воқеалар бизнинг менталитетимизга, динимизга мос келмайди, деб ҳисоблайман. Албатта, айланиб келишга арзийди, лекин 3 йил давомида у ерда яшашни истамасдим.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Мен ҳам синфдошим Шаҳризода билан бир жамоадаман. Ҳозирда турли мобил дастурлар ишлаб чиқяпмиз.

    Энг катта мақсадим – халқ таълими вазири бўлиш. Вақти келиб, шу лавозимга келганимда Ўзбекистонда Президент мактабларини кўпайтирардим. Ўқитувчиларга ва ўқувчиларнинг билим олишга бўлган муносабатини ўзгартирмоқчиман. Чунки ҳозир кўп ўқувчиларнинг хаёлида биринчи ўринда ўқиш эмас, бошқа нарсалар бор.

    Ўзим мисолимда айтадиган бўлсам, бу ерга келганимдан сўнг, ҳаётим тубдан ўзгарган. Синфдошларим ҳақиқатан ҳам ўқийди. Дарсларни вақтида бажаради, кеч қолмайди, яъни ҳар нарсага масъулият билан ёндашади.

    Эски мактабимда эса ҳаммаси тескари эди. Аксарият ўқувчилар хоҳласа мактабга келарди, хоҳламаса йўқ. Ўқиш ҳам юзаки, билим учун эмас, баҳо учун ўқишарди.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Болаларнинг ҳаётида оиласининг таъсири жуда катта. Президент мактабига мен билан учта қиз ҳам кирган эди. Лекин уларнинг ота-онаси ётоқхонада қолиб ўқитиладиган мактабда таҳсил олишига рози бўлмади.

    Тўғри, ўша ота-оналарни ҳам бир томондан тушунса бўлади, қизлар сони кам. Ҳар хил фикрларга бориш мумкин. Лекин мен қизларга ўзлари нимани хоҳласа, шу билан шуғулланишларини маслаҳат берардим.

    Муаллиф: Хонзодабегим Аъзамова Фотомухбир: Мадина Нурман Муҳаррир: Дилшод Шарипов

    25.05.2021, 11:18   Изоҳ (0)   84694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди, қолган ўринбосарлар даражаси туширилди

    25.05.2021, 10:36

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 192 кишида коронавирус тасдиқланди. Қурбонлар сони икки нафарга кўпайди

    25.05.2021, 10:22

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 15 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

    25.05.2021, 10:13

    Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Сариосиё туманига ҳоким этиб тасдиқланди

    25.05.2021, 09:50

    Бухоролик фолбин аёл алдов йўли билан фуқародан 1300 доллар пул ва моддий бойлик ундиргани маълум бўлди

    25.05.2021, 08:24

    Тошкентда беҳаё суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, аёлнинг Lacetti ва 50 млн сўмга яқин пулини олган шахс ушланди

    25.05.2021, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.