• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Бухоро

    Бухорода эркак эчкиэмар оғзига нос солиб, шафқатсиз муносабатда бўлди (видео)

    Бухоро вилояти Жондор туманида эркак Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўз эчкиэмар оғзига нос солиб, шафқатсиз муносабатда бўлди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

    Кадр: Telegram

    Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси, Ички ишлар ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, тезкор ўрганиш ишлари амалга оширилди.

    Аниқланишича, жорий йил 1 июнь куни Жондор тумани “Ёш куч” маҳалласида яшовчи фуқаро Ғ.Ғ. чўл ҳудудидаги дала шийпонига тасодифан кириб қолган бўз эчкиэмарни ушлаб, унинг оғзига тамаки маҳсулотини солган ва кейинчалик яйловга қўйиб юборган.

    Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Текширув ҳаракатлари прокуратура томонидан назоратга олинган.

    Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ҳайвонларга, хусусан муҳофаза остидаги турларга нисбатан шафқатсиз муомала қилиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бундай хатти-ҳаракатлар нафақат ахлоққа зид, балки табиий муҳит ва биологик хилма-хилликка таҳдид солувчи жиддий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

    Қайд этилишича, прокуратура органлари томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда экологик қонунчилик ижросини таъминлаш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва жамиятда масъулият ҳиссини оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар изчил давом эттирилади.

    Бундан аввал Сурхондарёда икки йигит тошбақага нос чектирган эди. Ҳолат юзасидан икки нафар фуқаронинг ҳар бирига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан БҲМнинг 3 баробари — 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

    Эчкиэмар оғзига нос солинса нима бўлади?

    Эчкиэмар каби судралиб юрувчиларнинг организми носдаги моддаларни қабул қилишга мослашмаган, шунинг учун бу уларнинг соғлиғи учун хавфли бўлиши мумкин. Жуда кичик тана тузилмаси туфайли носдаги заҳарли моддалар (хусусан никотин) тезда бутун танага тарқалади. Бу кўпинча ўлим билан якунланади.

    11 июн, 18:05   Изоҳ (0)   6642
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #нос#ҳайвон#шафқатсиз

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда болаларга нос сотган ўзбекистонлик қўлга олинди

    18.04.2019, 18:32

    Бухородаги қамоқхонада маҳбуслар нос киритилмаслигидан шикоят қилди 

    22.02.2024, 18:48

    Ўзбекистон аҳолисининг 16,5 фоизи тамаки чекиши маълум қилинди

    28.02.2024, 23:30

    Қозоғистонда нос сотганлар жаримага тортилади

    18.03.2024, 12:47

    Қозоғистонда вейплар сотиш тақиқланди

    22.04.2024, 11:05

    Нидерландия бош вазири НАТО раҳбари бўлиши кутилмоқда

    19.06.2024, 16:58

    Сурхондарёда икки йигит тошбақага нос чектирди (видео) 

    30.07.2024, 16:25

    Диёра Келдиёрованинг мухлисларига мурожаати, тошбақага нос чектирганлар, тез ёрдам машинасидаги пиёзлар: ижтимоий тармоқларда нима гап?

    30.07.2024, 21:00

    “Дарё” дайжести: 30 июлнинг энг муҳим хабарлари

    30.07.2024, 22:30

    “Тоштурма”да оммавий норозилик: муассасада атиги 4-6 соат давомида сув берилаётгани айтилмоқда 

    01.08.2024, 16:56

    “Тоштурма”да кунига 4-6 соат сув берилаётгани ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берилди

    01.08.2024, 17:40

    Mobiuz билан “Маzzа!”: янги тариф режаси қулайликлари қанақа?

    3 март, 12:00

    “17 йил мактабда ишладим” — собиқ ўқитувчи, деҳқон ва фермер Умид Умаров нега санъатни танлади?

    19 март, 14:37
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Стоматолог огоҳлантирди: тиш муаммолари ортиқча вазнни келтириб чиқаради

    Лайфстайл | 12 июн, 23:50

    Бўстонлиқда ярим тунда дўконга ўғирликка тушган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 12 июн, 23:35

    Кети Перри ва Орландо Блум 6 йиллик муносабатларидан сўнг ажралишга қарор қилишди

    Лайфстайл | 12 июн, 23:31

    Хитойда кунига 200 марта “отжимания” қилаётган 92 ёшли аёл барчани ҳайратга солмоқда

    Дунё | 12 июн, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.