• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон аҳолисининг 16,5 фоизи тамаки чекиши маълум қилинди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда 1,3 миллиардга яқин одам мунтазам равишда чекади ёки бошқа шаклларда тамаки истеъмол қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати “Дарё”га хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    Эркакларнинг тахминан 47 фоизи ва аёлларнинг тахминан 12 фоизи чекади. Чекишни эрта бошлаш ва 20 йилдан ортиқ вақт давомида мунтазам чекиш умр кўриш давомийлигини 20-25 йилга қисқартиради. Ўзбекистон аҳолисининг (18-69 ёшдаги) 16,5 фоизи, шу жумладан, эркакларнинг 32,9 фоизи, аёлларнинг 0,8 фоизи тамаки чекади. Шунингдек, аҳолининг 9,9 фоизи - эркакларнинг 20 фоизи, аёлларнинг 0,4 фоизи тутунсиз тамаки чекади. Тутунсиз тамаки чекувчиларнинг 89 фоизи носвой чекади.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 1,7 фоизи – ўғил болаларнинг 2,3 фоизи, қизларнинг 0,9 фоизи тамаки чекади. Бунда ўсмирларнинг 7,7 фоизи – 10 фоиз ўғил болалар, 5,2 фоиз қизлар ҳаётида бир марта бўлса ҳам чекиб кўрган.

    Статистикага қараганда, 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 7,0 фоизи (ҳар 15 нафардан 1 нафари) уйда ва 16 фоизи (ҳар 6 нафардан 1 нафари) ёпиқ жамоат жойларида тамаки тутуни таъсирида бўлади.

    Тамаки, нос ва снюс сингари зарарли одатлар организми ўсиб бораётган ёшларга янада ёмонроқ таъсир қилади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари қатъий огоҳлантирмоқда. Ўсмир ёшдагиларга тамаки ва унинг бошқа шакллари токсик таъсир қилиб, салбий оқибатларга олиб келади. Жумладан:

    • нафас олиш йўллари – томоқ-бурун, ҳалқум, трахея, бронхлар, ўпкага салбий таъсир кўрсатади.
    • ўпкаларда йилига 1 кг гача қатрон йиғилади. Қатронлар кансероген модда бўлиб, ўпка саратонини ривожлантиради. Чекувчиларда сурункали бронхит, бронхоэктаз ва ўпка эмфиземаси ривожланади, бу эса нафас етишмовчилигига олиб келади;
    • кўриш ва хотира ёмонлашади, мушакларнинг кучи камаяди;
    • юракнинг муддатидан олдин қариши ортади, нерв ҳужайралари ўлади;
    • тери қурийди, ҳуснбузарлар тошиб кетади;
    • тана ўсишдан тўхтайди, эшитиш пасаяди, уйқу бузилади;
    • жинсий ожизлик, фарзанд кўриш тизимида муаммолар (эрта бепуштлик), гормонал бузилишлар пайдо бўлади;
    • атеросклероз, юрак миокарди инфаркти, инсульт, гастрит ва ошқозон-ичак яралари билан касалланишлар кузатилади.

    “Булар сигарет, носвой ва снюс каби ўта зарарли одатларнинг замонавий тиббиёт томонидан ҳозиргача исботланган оқибатлари. Ҳали бизга маълум бўлмаган зарарлари ҳам борлигига шубҳа йўқ”, – дейилади хабарда.

    28.02.2024, 23:30   Изоҳ (0)   5634
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди 

    07.02.2024, 23:35

    Чинозда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотган шахс ушланди

    08.02.2024, 20:30

    Тошкентда 110 минг қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

    16.02.2024, 15:00

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган учта давлат харидини бекор қилди 

    28.02.2024, 23:20

    Тошкент шаҳри ва еттита вилоятга 8 автоматик станция олиб келинди 

    28.02.2024, 23:10

    Ўзбекистонга энг кўп эркак сайёҳлар келганми ёки аёл сайёҳлар? Статистика агентлиги маълумот берди 

    28.02.2024, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Учаётган самолёт йўловчининг буюми сабабли ортга қайтди

    Дунё | 31 июл, 10:12

    “Дунё гўзали 2025” танловида ким ғолиб бўлди ва у ҳақда нималар маълум?

    Шоу-бизнес | 31 июл, 09:47

    Аббосбек Файзуллаев — “Башакшеҳир”нинг энг қиммат футболчиси

    Спорт | 31 июл, 09:40

    ФҚБ: Трампнинг Россия билан алоқаларига оид махфий ҳужжатлар топилди

    Дунё | 31 июл, 09:20

    Ўзбекистонда ўқитувчиларга дам олиш масканларига 12 кунлик бепул йўлланма берилади

    Ўзбекистон | 31 июл, 09:00

    Қаҳрамонлари каби ўзи ҳам сирли тарзда ғойиб бўлгач, эрини таниёлмаган Агата Кристи қандай қилиб энг талабгир ёзувчига айланган?

    Китоб | 31 июл, 08:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.