• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентда фуқаролар яна бир автолизинг фирма алдовига учради

    Тошкентда аҳолининг пулларини ўзлаштирган яна бир автолизинг фирма аниқланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Видеодан кадр

    Пойтахтнинг Шайҳхонтоҳур туманида 2024 йил 31 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилган Halal Auto Leasing Company МЧЖ фуқароларга бир неча турдаги автомобилларни бошланғич 20 фоизлик тўлов, йиллик 7 фоизлик устама ва 1 йилдан 5 йилгача бўлиб тўлаш шарти билан олиб берилишни ваъда қилган.

    ИИВ Тергов департаменти томонидан ушбу МЧЖ молиявий-хўжалик фаолияти ўрганилганда низом жамғармаси 10 миллиард сўм қилиб белгилаб олингани, ваҳоланки, ушбу низом жамғармаси жамият таъсисчилари томонидан шакллантирилмагани аниқланган.

    Бундан ташқари, жамият томонидан 52 нафар шахс билан автотранспорт воситалари етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган. Ушбу шартномалар асосида 1,7 миллиард сўм пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига кирим бўлган. Мазкур пул маблағлари пластик карталарга ўтказиш йўли билан нақдлаштириб юборилган.

    Фуқаролардан жалб қилинган пул маблағлари ҳисобидан автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи дилерлик корхона ва ташкилотлар билан шартнома тузилмагани ҳамда автотранспорт воситаларини харид қилиш билан боғлиқ операциялар амалга оширилмагани аниқланган.

    ИИВ Тергов департаменти томонидан мазкур жамиятга нисбатан 2 декабрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва унинг фаолияти тўхтатилган.

    Мазкур жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида жамият раҳбари Йўлдошев ва унинг шериги Мамажоновга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

    Бугунги кунда 1,7 миллиард сўмнинг сарфланишини ўрганиш мақсадида жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан ҳужжатли тафтиш тайинланган.

    “Halal Auto Leasing Company МЧЖга автотранспорт воситаси учун тўловни амалга оширган ва жамиятнинг фаолиятидан жабр кўрган фуқаролар Тергов департаментига мурожаат қилишларини сўрамиз”, дейилади ИИВ хабарида.

    Мурожаатлар учун телефон (71) 231-33-94

    Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси автолизинг фирма хизматларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишга чақирганди. Қўмитага истеъмолчилардан автомобилларни лизинг ва ижарага берувчи корхоналар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаётгани тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар белгиланган тартибда кўриб чиқилган. 

    Қўмита автолизинг фирмалар билан шартнома тузиш (имзолаш) ва уларга пул тўлашдан аввал шартнома шартлари билан, унда тўловларнинг талаблари ва муаммоли вазиятларда унинг қайтариб олиш муддати ва шартлари билан яхшилаб танишиб чиқишга, фирма ишончлилигини ахборот манбааларидан текширишга, ҳар қандай алдов ва ваъдаларга ишонмасликка чақирган.

    18.12.2024, 10:50   Изоҳ (0)   8246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #автолизинг#автомобиль савдоси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ва Қашқадарёда фирибгарликка қўл урган шахслар зарарни қоплагани учун озодликдан маҳрум этилмади

    14.08.2018, 12:09

    Mogo Finance халқаро автолизинг компанияси энди Ўзбекистонда!

    05.02.2019, 12:00

    Бухорода Nexia 3 автомобилини ўз вақтида ололмаган фуқарога 38 млн сўм пули қайтарилди

    10.05.2019, 19:11

    Қорақалпоғистонда автомобилини вақтида ололмаган истеъмолчига пеня ундириб берилди

    22.05.2019, 05:41

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси: Автолизинглардан азият чекаётганларнинг мурожаатлари кескин ошиб кетди

    12.09.2019, 14:33

    Миллиардлаб пулларни ўзлаштирган автолизинг фирмаларга аҳоли ҳамон ишонмоқда — Рақобат қўмитаси

    30.01.2024, 17:11

    Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилгани аниқланди

    02.07.2024, 13:10

    Самарқандда олдиндан тўлов эвазига автомашина етказиб беришни ваъда қилган шахслар аниқланди

    12.07.2024, 21:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ҳитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда сув тошқинларидан ҳалок бўлганлар 151 кишига етди

    Дунё | 1 июн, 00:10

    БМТ ядро агентлиги: Эрон уран захираларини кўпайтирмоқда

    Дунё | 31 май, 23:50

    Жиззахда 667 млн сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 31 май, 23:35

    Келгуси ҳафта аввалида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 31 май, 23:10

    Ёмғир сувини электр энергиясига айлантириш йўли топилди

    Дунё | 31 май, 22:55

    Болалар омбудсмани Magic City’да суицид саҳнаси намойиш этилгани юзасидан изоҳ берди

    Ўзбекистон | 31 май, 22:35

    Наманган ва Тошкентда ярим млрд сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 31 май, 22:15

    Майк Тайсон рақибининг оёғини тишлаб олган, WBC президентига тупурган ва журналистни ҳақорат қилган матбуот анжумани ҳақида

    Бокс | 31 май, 22:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.