Халқаро жиноий суд 8 июль куни “Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва Афғонистон Олий суди раҳбари Абдул Ҳаким Ҳаққонийни аёлларни таъқиб қилишда айблаб, уларни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Бу икки етакчи “Толибон”нинг гендер сиёсатига “мос келмайдиган” аёл ва қизларга “буйруқ бериш, ундаш ёки даъват қилиш”да айбдор деб топилган.
“ъТолибонънинг олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва гуруҳ бош судьяси Абдул Ҳаким Ҳаққоний 2021 йил 15 августдан бери гендер асосида таъқиблар амалга оширгани учун жиноий жавобгарликка тортилди”, дейилади ХЖС баёнотида.
“Толибон” ҳибсга олиш ордерларини “бемаънилик” деб атаб, ХЖСни тан олмаслигини маълум қилган. Шунингдек, суд “соф ислом динига душманлик ва нафрат” кўрсатаётгани таъкидланган.
ХЖСга кўра, “Толибон” 2021 йил август ойида Афғонистонни ўз назоратига олганидан бери аёллар ва қизларга нисбатан “зуғум” ўтказиб келган. Ҳаттоки, жамоат жойларида аёллар овозини “бостирган”.
Афғонистонда қизларга олтинчи синфдан кейин таълим олиш тақиқланган. Аёллар жамоат жойларида ёпиқ кийимларда юриши лозим. Шунингдек, улар билан қариндош бўлмаган эркакларга қараш ман этилган.

“ъТолибонъ аҳолига умумий қоида ва тақиқлар қўйган бўлса-да, улар аёлларни асосий ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилган”, дейилади ХЖС баёнотида.
Ҳибсга олиш ордерлари БМТ Бош Ассамблеясининг Афғонистондаги вазият бўйича резолюцияси қабул қилинганидан кейин берилган. Унда “Афғонистондаги барча аёл ва қизларга нисбатан оғир, кучайиб бораётган, кенг тарқалган ва тизимли зулмдан жиддий хавотир” билдирилган. Шунингдек, ҳаракатни бу сиёсатни тезроқ ўзгартиришга чақирилган.
Изоҳ (0)