• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мактаб қуриш ҳокимият учун бошоғриқ” — сиёсатшунос Ҳамид Содиқ

    Ҳамид Содиқ фикрича, мактаблар қуриш давлат учун муаммо. Чунки харажат ва оворагарчилиги кўп. Аммо парламент давлатни аҳоли учун етарли мактаблар қуришга мажбурлаш қудратига эга бўлиши керак.

    Hamid Sodiq 
    Ҳамид Содиқ 
    Фото: “Дарё”

    Тадбиркор Ҳасанхўжа Муҳаммадсодиқ сиёсатшунос Ҳамид Содиқ билан суҳбатда Ўзбекистонда мактаблар сони етарли эмаслигига эътибор қаратди. Унинг айтишича, 1990 йилда мамлакат аҳолиси сони 19–20 миллион нафар, мактаблар сони 7–8 мингта атрофида бўлган. 2024 йилга келиб аҳоли сони деярли икки баравар ўсиб, 37 миллионга етди. Давлат мактаблари сони эса 10 мингта бўлди.

    “Тафовут шу даражада ошиб кетдики, бугун 10 мингта мактаб 17–18 мингта мактаб вазифасини бажаряпти. Баъзи мактабларда икки, бошқаларида уч сменали дарслар бўлади. Табиийки, ўша мактабда битта устоз эрталабдан кечгача тўлиқ ишлайди. Бу ҳолат демографик ўзгаришга давлат вақтида реакция қилмаганининг оқибатлари бўлиши мумкин. Аҳоли сони ўсяптими, унга параллел равишда мактаблар, шифохоналар қурилиши керак”, деди тадбиркор.

    Сиёсатшунос Ҳамид Содиқ масаланинг сиёсий жиҳатлари тўғрисида фикр билдирди. Мутахассиснинг таъкидлашича, сиёсатда “калта қўллар синдроми” деган тушунча бўлиб, у сиёсатчилар кўзга тезроқ кўринадиган ислоҳотлар қилишга интилишини англатади.

    “Ислоҳот ўтказилгани ярқ этиб кўзга кўриниши керак. Бу ҳамма сиёсатга тегишли камчилик. Дейлик, кўзга кўринадиган бино, қандайдир ситилар қуриб ташлаш омма учун ислоҳот бўлиб туюлиши мумкин. Лекин унинг тагидаги канализация масаласи бор. Узоқ муддатли фойда берадиган нарса бўлгани учун иложи борича унга эътибор қаратмасликка ҳаракат қилинади. Ҳокимиятлар учун мактаб қуриш жуда ҳам катта муаммо. Чунки мактаблар фақат пул талаб қилади ва ҳокимлар унинг фойдасини кўра олмайди. Битта мактаб қурадиган бўлсангиз, улар учун ғирт бошоғриқ. У ерга болани олиб келишингиз, пул, ўқитувчи билан таъминлашингиз, ҳуқуқбузарлигига қарашингиз керак.
    Хуллас, турган-битгани муаммо. Улар учун ер мактабдан кўра уй қуриш учун сотиб юборилгани яхши. Қурганлар ободонлаштириши билан ўзлари шуғулланади, кейин пул ҳам бериши мумкин. Лекин мактаб турган-битгани бошоғриқ. Яъни “калта қўллар синдроми”да тушиб қолган соҳа ҳисобланади”, деди сиёсатшунос.

    Ҳамид Содиқ аҳоли учун етарли мактаблар қуришга биринчи навбатда парламент масъуллигини айтиб ўтди. Бунда Олий Мажлис давлатдан халқ учун муҳим масалаларни талаб қила олиши зарурлигига урғу берди.

    “Олий Мажлис ишламаса, давлат мактаб қурмайди. Давлатни мактаб қуришга мажбур қилмагунича, қурмайди. Ким мажбур қилади? Ҳақиқий сайланган депутатлар. Давлат табиати шунақаки: “бугун ҳокимиятда кўпроқ қолишим учун нимага пул сарфлашим керак”, деган мантиқдан келиб чиқади. Масалан, ўнта мактаб қуришга кетадиган пулни битта чемпионни тарбиялашга сарфлайдими, десангиз, мен ъҳаъ деган бўлардим. Чунки спорт чемпиони бу мақтовлар орқали келади, халққа ярқ қилиб кўринади. Бу ислоҳотнинг битта белгисидек туюлади. Бу тез ва бирданига натижа берадиган дори ҳисобланади. Шунинг учун мен айтган бўлардимки, бизда парламент ишламагунча, етарлича мактаб қурилмайди. Ҳокимиятни “мактаб қурасан”, деб мажбур қилиши керак. “Йиғиштир стадионингни, мактаб қурасан. Йиғиштир, керакмас нарсаларингни, байрам-тадбирларни, уларга миллиардлаб пуллар кетади. Мактаб қурасан. Мактаб етишмаяпти”, дейиш учун халқда сиёсий ирода керак бўлади”, деди сиёсатшунос.

    “Дарё” 2024 йилда Ўзбекистондаги мактабларда жами 5 миллион ўқувчи ўрни мавжуд бўлса-да, 6,4 миллион бола таълим олишга мажбур бўлаётганини хабар қилганди. Яъни ўтган йили 1,2 миллион ўқувчи учун мактаб ўринлари етишмаслиги очиқланган. 2024 йилда республикада 10 182 та давлат, 400 тадан ортиқ нодавлат мактаблар фаолият юритаётгани айтилган. Синф хоналарида ўқувчиларни ўртача тўлдириш меъёри 25 нафарни ташкил этади. Давлат стандартига кўра, битта синфда ўқувчилар сонини 35 нафардан оширмаслик белгиланган. Аммо қарийб икки мингта мактабда ўқувчилар сони синфда 35 нафардан ошади.

    12 июл, 00:34   Изоҳ (0)   2359
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мактаб#таълим#Ҳамид Содиқ#сиёсат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

    07.03.2020, 14:31

    Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимларининг бир гуруҳини мукофотлади

    30.09.2020, 20:57

    Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан Зафар Ҳошимовгача. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида бир гуруҳ ижтимоий-иқтисодий соҳа вакиллари мукофотланди

    25.08.2021, 22:20

    Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади

    05.03.2022, 23:29

    “Дарё” дайжести: 7 майнинг энг муҳим хабарлари

    7 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    30 июн, 23:00

    Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни аёвсиз калтаклади (видео)

    1 июл, 18:20

    Спорт бўйича нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади

    1 июл, 20:26

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    1 июл, 23:15

    Озарбайжон рус тилидаги мактабларни ёпишни бошлайди

    2 июл, 17:05

    Тошкентдаги боғчада болакай эътиборсизлик сабаб 2-қават зинасидан тушиб кетди

    2 июл, 16:28

    “Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди

    3 июл, 21:22

    Навоийда бир гуруҳ нотаниш қизлар истироҳат боғида жанжаллашди 

    3 июл, 22:10

    Бир гуруҳ ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди

    4 июл, 11:59

    Ҳикматилла Убайдуллаев Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси ижрочи директори в.б. этиб тайинланди

    4 июл, 18:10

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    4 июл, 23:00

    Вақтинчалик рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишда чекловлар мавжуд эмас — вазирлик

    7 июл, 18:18

    Тошкентда Tico уч яшар болани уриб юборди (видео)

    8 июл, 23:10

    Аргентинада ҳарбий тўнтариш даврида ўғирланган чақалоқ 48 йилдан сўнг топилди

    9 июл, 15:30

    Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича янги тизим самара беришни бошлагани қайд этилди

    9 июл, 18:03

    “Ўзбекистонда йилига 40 млн нусхада китоблар нашр қилиняпти” — депутат

    9 июл, 19:35

    Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев пора билан ушланди

    9 июл, 21:28

    Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти тасдиқланди

    10 июл, 10:45

    “Калмар ўйини” актёрларининг бошқа эътиборга лойиқ роллари

    10 июл, 15:36

    Макроннинг рафиқасини эркак деб атаган журналист оқланди

    10 июл, 23:15

    Ямал қайси футболчига мухлислик қилишини айтди

    11 июл, 19:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.