• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда ноёб сиртлон ўлдирилгани айтилмоқда

    “Эколог.уз” Telegram каналида республикада фақат Сурхондарёда яшайдиган, ўта ноёб тур бўлган, Халқаро ва Ўзбекистон “Қизил китоб”ига киритилган тарғил сиртлоннинг (дўлта) Шўрчи туманида ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди.

    Фото: Экология вазирлиги ахборот хизмати

    Жамоамиз ҳар йили тарғил сиртлонларининг чўпонлар, маҳаллий аҳоли, браконерлар томонидан ўлдирилиши ҳақида бонг уради. Аммо, афсуски, жониворни ўлдирган шахслар топилган тақдирда ҳам улар жазодан қутилиб қолмоқда.  

    Зеро, Ўзбекистоннинг барча флора ва фаунаси қазилма бойликлар сингари давлат бойлигидир. Фикримизча, саноқли қолган мазкур жониворларнинг турли сабаблар билан ўлдирилиши мамлакатга қарши қилинаётган жиноятдир.

    Бармоқ билан саноқли қолган мазкур ҳайвон ва ўсимлик турларини сақлаб қолиш учун қамоқ жазоси белгиланиши ва ўта оғир жиноят турига киритилиши шарт, — дейилади канал хабарида.

    Мазкур масала юзасидан Экология вазирлиги изоҳида айтилишича, Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳолат ўрганилган.

    Фото: Экология вазирлиги ахборот хизмати

    Воқеа 2023 йилнинг октябрь ойи охири — ноябрь ойи бошларида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Ободон” маҳалласида “Такатош” массивида фуқаро Ш.Х. томонидан содир этилганлиги аниқланди. Ҳолат натижасида табиатга 1 миллиард 60 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

    Ўрганиш натижаларига кўра бир бош номаълум ҳайвоннинг суяклари топилиб, улар қайси ҳайвон турига тегишлилиги борасида илмий хулоса олиш мақсадида тегишли ташкилотларга жўнатилди. Хулоса олингач, ҳужжатлар чора кўриш мақсадида прокуратура органларига юборилади, — дейилади вазирлик ахборотида.

    Фото: Экология вазирлиги ахборот хизмати

    Экология вазирлигининг эслатиб ўтишича, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш қатъиян тақиқлангани, бу қонунга кўра кескин жавобгарликка сабаб бўлади.

    Хусусан, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 202-моддасига кўра, “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни нобуд қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Маълумот учун, Сурхондарё ҳудудида яшайдиган тарғил сиртлон (дўлта) Африкадаги қариндошидан фарқ қилади. У анча йирик ва ёли бор. Гўшт, ўлакса, мева, ҳаттоки оч қолса ўсимликлар билан ҳам озиқланади. Сўнгги йиллар уларнинг яшаш ҳудуди одамлар томонидан ўзлаштирилиши, яйловзорга айлантирилиб, чорванинг кўплаб боқилиши натижасида сони жуда кам қолиб, бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида.

    15.07.2024, 12:18   Изоҳ (0)   22177
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда фуқароларнинг уйидан Қизил китобга киритилган камёб ҳайвонлар топилди

    25.03.2020, 18:41

    Сурхондарёда Қизил китобга киритилган сиртлон овлангани бўйича тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берилди

    03.10.2021, 08:02

    Сурхондарёда хорижлик овчи Қизил китобга киритилган эчкини овлагани юзасидан изоҳ берилди

    26.04.2023, 18:57

    Қашқадарёда Қизил китобга киритилган тожик кавраги яна кесилиб, 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

    21.07.2023, 15:13

    Қашқадарёда 12 бош эчкиэмарни сўйиб еган 61 ёшли эркак жазоланди

    16.10.2023, 10:23

    Қорақалпоғистонда браконьер ҳайвонот дунёсига 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди  

    13.01.2024, 20:30

    Тошкентда фуқаро ўз уйида Қизил китобга киритилган қушларни сақлаб келаётгани аниқланди 

    05.02.2024, 22:55

    Амударё ҳавзасидаги ГЭС туфайли Қизил китобга киритилган балиқ турлари қирилиб кетиши мумкин

    12.02.2024, 21:25

    Тошкентда фуқаро Қизил китобга киритилган чўл бургутини сотаётгани аниқланди 

    13.03.2024, 17:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.