Бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришган “Калмар ўйини” сериалининг сўнгги мавсуми 27 июнь куни Netflix платформасида тақдим этилди. Шу муносабат билан сериал суратга олинган Жанубий Кореяда катта парад ўтказилди.

Сеулда ташкил этилган парад ташаббускори пойтахт мерияси бўлди.
Томошага қотил қўғирчоқ Ён-Хининг улкан нусхаси бошчилик қилди, шунингдек, сериалдаги машҳур реквизитларнинг нусхалари ҳам намойиш этилди. Улкан “копилка” мукофот пулининг миқдорини кўрсатди, нур таратаётган О ва Х белгилари шоу овоз бериш тизимини ифодалади, гигант совун пуфаклари ичида эса далгона шакарли печеньеларининг тасвирлари жойлаштирилганди.
Парад хайрлашув тусини олди. Чунки “Калмар ўйини”нинг давоми суратга олиниши режалаштирилмаган. Бироқ сериалнинг маҳаллий ва хорижий мухлислари учинчи мавсум сўнгги бўлмаслигига ишонч билдирмоқда.
Изоҳ (0)