• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Мусиқа Шоу-бизнес

    Муваффақиятсиз образи туфайли кулгига қолган машҳур аёллар

    Юлдузлар барча расмий тадбирларга ва қизил йўлакларга ташриф буюришда профессионал стилистлар томонидан тайёрланишига қарамай баъзида муваффақиятсизликка ҳам учраб турадилар. Стилистнинг кичик хатоси ҳам юлдузнинг обрўсига путур етказиши мумкин. Голливуд машҳурларига қизил йўлак масхара майдонига айланиб қолмаслиги учун улар ўз образидаги ҳар бир элементни ўйлаб кўришлари керак. Қуйида Голливуд машҳурларининг қизил йўлакларда содир бўлган энг шов-шувли ва жанжалли бюти-муваффақиятсизликларини тўпладик.

    Фото: Lady.mail.ru

    Мадонна ва унинг “Гремми”даги ғалати юзи

    Фото: Lady.mail.ru

    Поп юлдузнинг омма олдига ҳар бир чиқиши бутун бир воқеа бўлиб, у бир неча кун давомида оммавий ахборот воситаларида муҳокама қилинади. 2023 йилда Мадонна “Гремми” мукофотига қора костюм ва макси юбкада ташриф буюрди. Унинг ёрқин қиёфаси тўқ кўк пошнали туфлилар билан тўлдирилган ҳолда шов-шувга сабаб бўлиши керак эди. Аммо диққат марказида қўшиқчининг либоси ва ҳатто мусиқий ютуқлари ҳам эмас эди. Одамлар ташқи кўринишдаги аниқ ўзгаришларни муҳокама қила бошладилар.

    Мадонна саҳнада жуда шишган юз ва унинг ғайритабиий нисбатлари билан пайдо бўлди. Мухлислар хонанданинг филлерлар билан тўлдирилган юзини зўрға танидилар. Муваффақиятсиз операциялар ҳақида интернетда қизғин баҳслар бошланди. Пластик жарроҳнинг буни фош қилиши эса оловга мой сепди.

    Мадонна ижтимоий тармоқларда бу ҳолатга изоҳ бериб, “шишган” юз эффекти ёмон ракурслар ва камера объективи туфайли юзага келганини таъкидлади. У пластик аралашувлар фактини инкор этмади, лекин тафсилотларга урғу бермади. “Агар сизни иғвогар ва хавфли деб аташса, демак, сиз ҳамма нарсани тўғри қиляпсиз”,  деди у, чунки жанжаллар ҳар доим унинг имижининг бир қисми бўлган.

    Кристина Агилера сунъий қорайиш қурбони

    Фото: Lady.mail.ru

    2000 йилларнинг ўрталарида Кристина Агилера норасмий равишда автозагар амбассадори ҳисобланарди. Голливуд юлдузи ҳеч қачон омма олдига загарсиз чиқмаган, жозибали “пляж” кўриниши поп қўшиқчининг ўзига хос имзоси эди.

    Вақт ўтмоқда, трендлар ўзгармоқда, аммо Агилера ҳамон автозагарлар ва бронзаторлардан воз кечганича йўқ. Бир сафар омма олдига чиқиш пайтида хонанда иссиқ ҳаво туфайли жуда терлаб кетди, натижада тана бўйлаб суртилган бронзатор оқиб тушди. Буни эътиборли томошабинлардан яширишнинг иложи бўлмади — суратлар мемларга айланиб кетди. Миш-мишларга кўра, бу воқеадан кейин Кристина Агилера танада узоқ вақт сақланадиган кучли қорайтириш воситаларига ўтган.

    Деми Мур Fendi кўргазмасида — музлатилган юз

    Фото: Lady.mail.ru

    2021 йилда Деми Мур Париж мода ҳафталиги доирасида ўтказилган Fendi кўргазмасини нафис қора либосда очди. Аммо кутилган олқишлар ўрнига томошабинлар ҳайратдан қотиб қолишди. Актрисанинг ўзгариб кетган юзини кўрган ҳамма бир зумда унинг кийимини унутди. Голливуд юлдузини шунчаки таниб бўлмасди: гўё кесиб олингандек ўткир ёноқлари ва ғайритабиий кўтарилган юқори лаби барчани ҳайратда қолдирди.

    Ижтимоий тармоқлар бу ҳақидаги изоҳлардан портлаб кетди. Шарҳловчилар салбий фикрларини уялмай айтишди, актрисани ҳақорат қилишди ва уни ёшаришга бўлган муваффақиятсиз уринишларда айблашди. Деми Мур мухлисларни тинчлантиришга ҳаракат қилди: унинг ғалати юзи пластик жарроҳларнинг аралашуви натижаси эмас, балки визажистларнинг тажрибасизлиги эди.

    Кети Перри ва оқ қошлар тажрибаси

    Фото: Lady.mail.ru

    Кети Перри ташқи кўринишидаги ёрқин ўзгаришларга бўлган муҳаббати билан танилган. 2016 йил у машҳур Мет Гала балида Prada брендининг бахмал кўйлаги ва минорасимон баланд соч турмаги билан эътиборни тортган бўлсада, унинг рангсиз қошлари кўпроқ изоҳларга сабаб бўлди. Ёрқин макияж ва оқартирилган қошлар фонида кўзлар йўқолиб кетгандек туюлди. Натижада Кети Перри ғалати кўринарди. Ҳатто ижтимоий тармоқлардаги унинг содиқ мухлислар ҳам Кети “ҳаддан ошиб кетган” деб изоҳлар қолдиришди. Хонанда ташқи кўриниши ҳақида тушунтириш бермади, лекин тез орада қуюқ қошлар ва рангли бўяниш билан яна классик услубига қайтди.

    Анжелина Жоли — юздаги оқ упа

    Фото: Lady.mail.ru

    2014 йилда “Оддий юрак” фильмининг премерасида Анжелина Жоли юзида унни эслатувчи оқ излар билан порлади. Актриса гўёки ошхонадан қизил гилам тўшалган йўлакка ўтгандек бўлди. Оддий ёруғликда унинг пардози бенуқсон кўринарди, бироқ фотоаппарат чироғи ёқилиши биланоқ, сочилувчан пудра (упа) кукуни бутун гўзаллиги билан намоён бўларди.

    Унинг визажисти ёрқин ёруғликда пардоз қандай кўринишини шунчаки ҳисобга олмаган. Бу хато бир зумда вирусга айланди: суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, мемлар ва масхаралар тўлқинини келтириб чиқарди. Шарҳловчилар актрисага стилистни зудлик билан алмаштиришни маслаҳат беришди. Тез орада бу тузоққа бошқа машҳурлар ҳам тушди: Ким Кардашьян, Никол Кидман, Ева Лонгория ва Ума Турман ҳам упали юзда омма олдида пайдо бўлишди.

    Ташқи кўриниш катта рол ўйнайдиган саноатда, ҳатто кичик хатолар ҳам қимматга тушиши мумкин. Юлдузларнинг ҳеч бири тасодифий хато уни кулгига айлантириб қўйишидан кафолатланмаган.

    23 июн, 20:55   Изоҳ (0)   2188
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд юлдузлари#Гўзаллик#Муваффақиятсизликлар#Пардоз#Стилист#Макияж

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливудча озиш: спорт ва парҳезсиз қандай қилиб вазн йўқотиш мумкин?

    05.09.2024, 10:55

    Дисморфофобия: тасаввуридаги жисмоний нуқсонларидан азият чекадиган Голливуд юлдузлари

    17 феврал, 11:40

    Ўз исми билан эмас, тахаллуси билан машҳурликка эришган жаҳон юлдузлари

    5 март, 20:30

    “65 ёшли аёлнинг тортилган юзга эга бўлишини тушунмайман”. Голливуд юлдузларидан илҳомлантирувчи иқтибослар

    26 март, 18:50

    Биргина исмининг ўзи билан пул топадиган Голливуд юлдузлари  

    5 апрел, 11:58

    Хитойлик аёлларнинг ёш кўриниш сири нимада?

    2 апрел, 18:45

    Мукаммал қоматга эришиш йўлида анорексияга дучор бўлган жаҳон юлдузлари

    9 апрел, 20:15

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Моргдан цирккача: Голливуд юлдузларининг 7 та кутилмаган касби

    28 май, 17:41

    Десертга тузланган бодрингли печенье: Голливуд юлдузлари яхши кўрадиган ғайриоддий егуликлар

    31 май, 13:50

    Актёрлар Эдди Mёрфи ва Мартин Лоуренс қуда бўлди

    2 июн, 19:46

    Исми ортидан миллиардлаб доллар топадиган жаҳон юлдузлари

    5 июн, 14:35

    Голливуд юлдузлари қандай атирларни яхши кўради? Машҳурлар танлаган энг севимли парфюмерия брендлари

    9 июн, 19:45

    Машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган Голливуднинг ёш юлдузлари

    11 июн, 19:15

    Фарзандларини бегона кўзлардан асрайдиган Голливуд юлдузлари

    17 июн, 20:55

    Британиялик хонанда Дуа Липа турмушга чиқмоқда

    13 июн, 14:17

    Машҳурликдан панжара ортигача: қамоқда ўтириб чиққан Голливуд юлдузлари

    14 июн, 15:50

    Юлдузлар тавсияси: 5 дақиқа вақтингизни оладиган, бироқ кўринишингизни сезиларли даражада яхшилайдиган муолажалар

    17 июн, 18:24

    Ишдаги ишқ: суратга олиш майдончасида танишган Голливуд юлдузлари

    19 июн, 21:40

    Ҳарви Вайнштейн Голливуд юлдузларининг асл юзини фош этадиган китоб ёзмоқчи

    17 июн, 19:45

    Тасаввурга сиғмайдиган миқдорда бойлик орттирган Голливуд юлдузлари

    18 июн, 12:12
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Родригонинг нархини пасайтирди

    Спорт | 28 июл, 11:40

    “Тошшаҳартрансхизмат”нинг 7,5 йилга қамалган собиқ раҳбари озодликка чиқди

    Ўзбекистон | 28 июл, 11:37

    Туркиянинг йирик шаҳарларидан бири аланга ичида қолди (видео)

    Дунё | 28 июл, 11:17

    Концерт вақтида машҳурлар ҳаётига таҳдид солган кутилмаган ҳодисалар (видео)

    Мусиқа | 28 июл, 11:01

    Германияда поезд рельсдан чиқиб кетди: 3 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 28 июл, 10:58

    UFC on ABC 9. Богдан Гусков ўзи мағлуб этган Никита Криловдан камроқ ишлаб топди

    Спорт | 28 июл, 10:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.