• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    “Ҳозир телеканал ва сериалларда мантиқ деган нарса йўқ”. Рихси Иброҳимова ўзбек киносининг бугунги муаммолари ҳақида

    Ўзбек санъати ва театрининг етук вакилларидан бири бўлган устоз санъаткорлардан бири  Рихси Иброҳимова санъатдаги таназзул, замонавий кино ва театрнинг маънавий бўшлиғи, ўзининг ҳаётий синовлари ҳақида гапириб берди.

    Фото: Ёу тубе
    Мен 70 йилдан бери саҳнадаман. 1955 йилда театрга қабул қилинганимдан бери турли даврларнинг санъатини бошдан кечирдим. Ўша йилларда оғир шароитларга қарамай, Шекспир, “Отелло”, “Гамлет” каби асарлар саҳналаштириларди. Халқ санъатга чанқоқ эди, спектаклларни севиб томоша қиларди, эслайди актриса.

    Актриса сўзларига кўра, бугунги кундаги айрим кўрсатув ва фильмларда маънавийлик, мазмун ва мантиқ етишмаяпти.

    Ҳозир телевидение ва кинода мантиқ деган нарса йўқолиб кетган. Қаҳрамон ким, муаммо нима, ечим қанақа — бу саволларга жавоб йўқ. Аксинча, айрим сериаллар фақат оилавий можаролар, келин-куёвлар, қайнона ва келин ўртасидаги тортишувлар билан тўла. Бу гўёки ўзбек ҳаёти фақат шу мавзудан иборат деган таассурот уйғотмоқда, дейди Рихси Иброҳимова.

    Актриса бугунги фильмлардаги айрим саҳналар ахлоқий жиҳатдан ҳам салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлайди:

    Ҳозирги сериалларда иккита аёлни соч юлишаётгани, ёмон сўзлар ишлатилаётганини кўрсатишади. Ахир буни ота-она, фарзанд, набира кўради. Шунақа бўлиши мумкинми? Бизни кўчада кўриб: “Нега сизлар бундай нарсаларга қарши чиқмаяпсизлар”, деб савол беришади. Аммо айтганимиз билан ҳеч нима ўзгармайди, дейди у. 

    У санъатда ҳақиқий драматизм, мазмунли сценарийлар, ижобий ва сабоқ берувчи образлар етишмаётганини афсус билан тилга олди.

    Томошабин бераётган маҳсулингизни қабул қилади. Ҳозир бизда кичик бир сценарийни ҳам чиройли, тўлиқ қилиб олиб чиқадиган ҳеч ким йўқ. Бугунги кунда кимдан эшитяпсиз, вой шу сериални шунақа зўр ишлашибди-е деганини. Йўқ, унақаси йўқ. Бир иккита сериалларни бошладим ҳам, лекин ташлаб кетдим ярмидан, дейди актриса. 

    Санъат вакили ҳозирги актёрлар ҳақида шундай дейди: “Ҳозир ролларни қўлида телефон билан ижро қилишади. Телефон ўйнагандай гапираркан-да, унда ҳамма гапи ёзилган бўларкан. Шуми санъат? Телефонни қўйиб ўйнамайдими ролларни, жонли чиқади-ку”.

    Санъаткор ҳар куни ижод қилгиси келади. Неча йилдан бери мени халқ кўргани йўқ. Актёр эсдан чиқиб кетади. Ана шундан қўрқишади, шу сабабли ҳозирги кунда савиясиз роллар бўлса ҳам ўйнашяпти таниқли санъат вакиллари. Мени кўп одам танимайди ҳозир ҳам, дейди актриса.
    Фото: Ёу тубе

    У илгари томошабин меҳрини қозонган Ситора Фармонова, Асал Шодиева, Алишер Узоқов, Адиз ва Юлдуз Ражабов каби санъаткорларни эслайди. Уларнинг экранда кам кўринаётгани, айниқса кино фестивалларида қатнашмаслиги унга оғриқ беради.

    Устоз санъаткор бугунги кунда саҳнада кўпроқ бачкана, оилавий жанжаллар, эр талашиш ва бошқа паст савиядаги мавзулар кўтарилаётганидан норозилик билдирди.

    “Ўлим тўшагидан қайтдим”

    У бир неча бор оғир операцияларни бошдан кечирган, ошқозон, жигар ва бошқа соғлиқ муаммолари сабабли ҳаёт билан ўлим орасида қолган кунлари бўлганини эслайди. Бугунги кунда эса жуда кам овқатланади, суюқликни кўп ичолмайди, ҳатто баъзи дориларсиз ухлай олмайди. 

    Овқатларни танлаб ейман, энг фойдали маҳсулотларни еёлмайман. Кўплар чет элда ошқозонини операция қилдиришди. Ҳозир мен анча яхши юрганимни сабаби, овқатни деярли емаслигим. Эски қадрдонларим яхшиям бор, улар тез-тез келиб туришади. Халқни эъзози, сиз билан расмга тушиб олай деган гаплари билан яшаб юрибман, дейди Рихси Иброҳимова.

    “Энди мен дуо қиламан”

    Бугун у фақат тинчлик ва саломатлик сўрайди. Ўзи учун эмас, балки халқ, ватан,  келажак авлодлар учун дуо қилади.

    Бутун дунёга тинчлик, юртимизга барака, болаларимизга ёруғ келажак тилайман, дейди у юрагини тўкиб.

    Агар шаънимга нолойиқ гап айтишса, кечиришим қийин бўлади. Қариганда одам ёш болага ўхшаб қоларкан. Кейин санъатимизни шу даражага тушиб қолгани мени йиғлатади, дейди у. 

    Санъаткор ҳаётининг катта қисмини саҳнага, ижодга, халққа бахшида қилган. Эндиликда у ўзидан кейинги авлодга фақатгина битта насиҳат берди: “Бугунги куннинг қадрига етинг. Диёнатни сотманг, хиёнат қилманг, зулм кўрманг. Биз ўтган йўлни сиз такрорламанг, яхшиликда юринг”.

    17 июн, 15:15   Изоҳ (0)   1158
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Рихси Иброҳимова#Актриса#санъат#кино#сериал

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кубаевадан тортиб Шаҳзодаларгача. PROlogue—2017 қизил йўлакчасидан репортаж (фото ва видео)

    02.12.2017, 20:55

    Тошкентда «Урушнинг сўнгги қурбони» фильмининг илк намойиши бўлиб ўтди

    09.05.2018, 16:48

    Актёр Аброр Турсунов сўнгги уч йилликдаги режиссёрлик иши «Ибратли ривоятлар» фильми ҳақида (видео)

    02.07.2019, 10:13

    Instagram: ССВни ваҳима қилмасликка чақирган Юлдуз Усмонова, ош дамлаган Меҳмет Бўздағ, йиқилиб тушган Феруза Норматова

    15.03.2021, 22:58

    Юлдуз Усмонова концертида кекса актёр ва актрисаларни йиғлатди (фото ва видео)

    16.03.2021, 14:57

    «Парвона» спектаклида Юлдузхон образини яратган актриса Шукуржон Сафаева ҳозир қаерда?

    08.11.2021, 15:51

    Дилноза Кубаеванинг укаси, Севара Назархоннинг холаваччаси: қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек санъаткорлари (фото)

    09.04.2022, 16:35

    “Урушдан қайтган ўликларни кўрганман”. Чернобил фожеаси сабаб беш марта операция бўлган ва депутатликка сайланган Рихси Иброҳимова 86 ёшда (фото, видео)

    31.12.2023, 10:33

    “Актриса чиройли бўлиши шарт эмас, унинг юраги ишлаши керак”. “Анора” фильми билан танилган Фотима Воҳидова билан суҳбат (видео)

    22.05.2024, 15:39

    “Аҳад Қаюмнинг маҳсулоти — тирикчилик манбайи, кино эмас”.  Меҳриддин Раҳматов санъатдаги муаммолар ва орзусидаги рол ҳақида (видео)

    25.09.2024, 10:21

    80 ёшдан ошган ўзбекистонлик машҳурлар  

    1 апрел, 12:07

    Instagram: Машҳурлар байрамни қандай нишонлади? Она бўладиган Афруза, “Миллион” концертига қанча пул кетади?

    1 апрел, 11:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сенат хориждан қайтганларни ОИВ инфекцияси текширувидан мажбурий ўтказишга оид қонунни маъқуллади

    Ўзбекистон | 1 август, 21:12

    Рафинья “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 1 август, 21:02

    Машҳур фильмларда кино ижодкорлар кулгили хатоларга йўл қўйган ҳолатлар

    Кино | 1 август, 20:44

    Россия мигрантларнинг болаларига мактабларда бепул таълим беришни тақиқламоқчи

    Дунё | 1 август, 20:25

    Тошкент давлат тиббиёт университети талабаси Тошкент-Деҳли самолётида инсон ҳаётини сақлаб қолди

    Ўзбекистон | 1 август, 20:10

    Канада АҚШнинг янги божларига жавобан ўз манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 1 август, 19:55

    “Челси” Николас Жексонни “Барселона”га таклиф қилди

    Спорт | 1 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.