• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Украина Хавфсизлик хизмати Россияга қарши “Ўргимчак тўри” каби янги операцияларга тайёрланмоқда. Бу ҳақда разведка манбаларига таянган ҳолда The Washington Post хабар берди.

    Foto:
    Фото: “Ўргимчак тўри” операциясига алоқадор сурат / Украина Хавфсизлик хизмати

    Хабарга кўра, можаронинг ҳар икки иштирокчиси узоқ вақтдан бери “урушнинг боши берк кўчасидан чиқишга интилмоқда”. Украинанинг “Ўргимчак тўри” операцияси эса “музокаралар столини янгидан ишга тушириш” учун жасоратли уриниш бўлди.

    Украина Хавфсизлик хизмати ва Разведка бошқармаси уч йилдан ортиқ вақт давомида Украина махсус бўлинмаларининг “Мен ортингдан бораман” шиорини амалга ошириш устида ишламоқда. Улар урушни Россия ҳудудига кўчириш бўйича операциялар ўтказган. Шунингдек, бошқа мамлакатларда Россиянинг кучлари ва халқаро ҳамкорларига қарши ҳам ҳаракат қилган, дея ёзади WP.

    Таъкидланишича, мақсад кутилмаган жойларга зарбалар бериб, Россияни “Украинадаги фронт чизиғидан анча узоқда қон тўкишга” мажбур қилиш бўлган. Ҳозирда “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияга тайёргарлик кетаётгани маълум қилинган.

    “Ўргимчак тўри” операцияси

    Украина Хавфсизлик хизмати 1 июнь куни Россиянинг бешта авиация базаларига қарши кенг кўламли махсус операция ўтказди. Унинг мақсади Россия стратегик авиациясини, хусусан, Украина шаҳарларига мунтазам равишда ҳужум қилган қанотли ракета ташувчиларини ишдан чиқариш эди.

    Операция бир ярим йилдан кўпроқ вақт давомида тайёрланган ва пухта режалаштирилган. Ҳужумлар Россияда тўхтаб турган юк машиналаридан учиб чиққан дронлар ёрдамида амалга оширилган. Бу эса Украина чегарасидан узоқ масофада зарбалар беришга имкон берган.

    АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, етказилган зарар “сезиларли” бўлган, бироқ унинг кўлами ҳали баҳоланмоқда Оқ уйдаги манбалар ҳужумлар натижасида Россия камида олтита узоқ масофали Ту-95, камида тўртта Ту-22М бомбардимончи самолётларини, шунингдек, ҳар бири 300 миллион доллар қийматидаги бир нечта А-50 радиолокацион назорат самолётларини йўқотганини маълум қилган.

    Ғарб экспертлари фикрича, бу операция урушда бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин ва Украинанинг Россиянинг стратегик объектларига зарба бериш қобилиятини намойиш этади. Операцияга 117 та дрон жалб қилинган. Улар Россиянинг стратегик қанотли ракета ташувчиларининг 34 фоизини йўқ қилган.

    Зеленский операциянинг “офиси” Россия вилоятларидан бирида Федерал хавфсизлик хизмати бошқармаси ёнида жойлашганини айтган. Украина президенти “ноёб операция” учун хавфсизлик хизмати ходимларига миннатдорлик билдирган.

    6 июн, 19:30   Изоҳ (0)   2605
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Ўргимчак тўри»#Украинадаги уруш#Россия ҳужуми

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2024 йилда премьераси бўлиб ўтган энг қизиқарли Болливуд фильмлари (трейлер)

    03.10.2024, 14:58

    Ўлик интернет назарияси

    16.12.2024, 15:24

    Россия таҳдиди сабабли Швейцария ўзининг ядровий бошпаналарини такомиллаштиради — Тhе Times

    17.12.2024, 21:48

    IMDb рейтинги бўйича кино тарихидаги энг яхши 10 та мультфильм (трейлер)

    27.12.2024, 12:58

    Россиянинг ядровий қурол ташийдиган самолётлари сақланаётган аэродромлар ялпи ҳужумга учради

    1 июн, 17:41

    Украина Россия ҳарбий аэродромларига ҳужумга 1,5 йил тайёргарлик кўрган — ОАВ (фото)

    1 июн, 20:05

    Зеленский Россия ҳарбий аэродромларига қилинган ҳужумга муносабат билдирди 

    2 июн, 09:18

    Украинанинг “Ўргимчак тўри” операцияси урушларнинг келажагини ўзгартириб юбориши мумкин — Axios

    4 июн, 08:48

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49

    Путин “Ўргимчак тўри” операцияси учун Украинага жавоб қайтарилишини айтди

    5 июн, 10:31

    Axios: Трамп Украинанинг Россия аэродромларига қилган ҳужуми оқибатларидан ташвишга тушди

    5 июн, 18:25

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    5 июн, 23:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20

    Илон Маск Трамп билан зиддиятдан сўнг молия вазири билан муштлашиб кетган — ОАВ

    Дунё | 8 июн, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.