Фильм устида ишлаш фақатгина юлдузларнинг катта гонорарлари, машҳурлик ва қизил гиламдан иборат эмас. Баъзида актёрлар айнан керакли кадрни олиш учун ҳаётларини хавф остига қўйишади.
“Ёвузлик маскани”
Мила Йовович дублёрининг қўли ампутация қилинган
“Ёвузлик маскани” фильмининг янги қисмини суратга олиш пайтида фожиа содир бўлади: бош ролни ижро этаётган Мила Йововичнинг дублёри Оливия Жексоннинг қўлини ампутация қилишга мажбур бўлинади. Саҳналардан бирини тасвирга олишда камерани ҳаракатлантирадиган кранда техник носозлик юз беради. Дублёрнинг ўзи орқага қайтиши керак бўлган кранга урилиб кетади.
Оливия бир неча ҳафта комада ётиб, боши ва қўлидан жиддий жароҳат олади. У ҳушига келиб, соғайиб кетган бўлса-да, чап қўлини сақлаб қолишнинг иложи бўлмайди. Шифокорлар қизнинг чап қўлини ампутация қилишга мажбур бўладилар.
“Уч икса”
Вин Дизельнинг дублёри Гарри Коннор ҳалок бўлган
“Уч икса” фильмида хавфли трюк саҳналари кўп бўлиб, уларни бажариш учун Голливуднинг энг моҳир каскадёрлари таклиф этилган. Улардан бири Вин Дизельнинг дублёри Гарри Коннор эди. Жасур Гарри ҳамма нарсани мукаммал бажаришни истарди, бироқ фильмнинг бир саҳнасини суратга олиш пайтида фожиа юз беради: Коннор парашютдан сакраб кўприкка қўниши керак эди, аммо тушиш тезлиги ҳаддан ташқари юқори бўлиб, қўниш ҳалокатли тугайди - Гарри Коннор воқеа жойида ҳалок бўлади.
“Сирли қотиллик”
Актёр Брендон Ли вафот этган
1994 йилда Брендон Ли бош қаҳрамонни ижро этган саҳнани суратга олиш пайтида, қуролнинг стволига ҳақиқий жанговар ўқ жойлаштирилган бўлган. Ўқ актёрнинг қорнига тегиб, Брендон Ли тез тиббий ёрдам етиб келгунча вафот этади. Ўшанда актёр 28 ёшда эди.
“Полтергейст”
Актриса Хезер O'Рурк вафот этган
“Полтергейст” мистик фильмини суратга олиш пайтида актриса Хезер O'Рурк атиги 12 ёшда эди. Қизалоқ иш жараёнидаги зўриқиш туфайли тўсатдан қаттиқ шамоллаб қолади ва касалхонага ётқизилади. Эртаси куни кичкина Хезер ҳаётдан кўз юмади.
“Устаси фаранглар”
Актриса Айла Фишер ҳалок бўлишига сал қолган
Фильмдаги саҳналардан бири актриса Айла Фишернинг ҳаётидаги сўнгги лаҳзаси бўлишига сал қолди. Сув тўлдирилган шиша камерадан ғойиб бўлиш саҳнаси пайтида актриса чўкиб кетай дейди. Оёқларини боғлаган занжирлар чалкашиб қолгани сабабли актриса сув остида уч дақиқа қолиб кетади.
“Оз мамлакатининг сеҳргари”
Актриса Маргарет Хемилтоннинг юзи куйиб қолган
Маргарет Хемилтон “Оз мамлакати сеҳргари” фильмида ёвуз жодугар ролини ижро этган. Унинг қаҳрамони ғойиб бўлиш саҳнасини суратга олиш пайтида бахтсиз ҳодиса юз беради: носоз яширин люк сабабли содир бўлган портлаш оқибатида актриса учинчи даражали куйиш жароҳатини олади.
Изоҳ (0)