Мазкур юлдузларнинг кўпчилиги ортида нафақат истеъдодли актёрлар, балки ҳақиқий зиёлилар: нейробиологлар, нуфузли университет битирувчилари ва ҳайратланарли билим эгалари яширинган. Улар кулдириш билан бирга, диссертация ҳам ҳимоя қила олади.
Роуэн Аткинсон

Жаноб Бин гўё бошқа сайёрадан келганга ўхшайди: бесўнақай, камгап, юзида доимо ҳайрат ифодаси акс этган. Бироқ ҳаётда Роуэн Аткинсон сира ҳам жаноб Бин эмас, аксинча, ҳақиқий британиялик зиёли.
Актёр Ньюкасл университетини битириб, электр муҳандислиги бўйича маълумот олган. Кейинчалик эса у дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртларидан бири — Оксфордни ҳам тамомлаган.
Жоди Фостер

Кўпчилик болалар эндигина бўғинларни қўшишни ўрганаётган пайтда, уч ёшли Жоди Фостер аллақачон равон ўқий оларди. Актриса нафақат ажойиб кино карьера қуришга, балки Ел университетини адабиёт бўйича аъло баҳоларга тугатиб, диплом олишга ҳам улгурган.
Кел Пенн
-i4jxMdbB.avif)
“Гаролд ва Кумар саргузаштга отланишади” ёки “Базм қироли” фильмларини кўрган бўлсангиз, актёр Кал Пеннни эси паст одам деб ўйлагандирсиз. Бироқ бундай ҳазиллар ортида ҳақиқий сиёсатчи яшириниб турарди.
Кел Пенн Обама даврида Оқ уйда жамоатчилик алоқалари соҳасида муҳим лавозимда ишлаган. Бунинг учун у ҳатто “Доктор Ҳаус” сериалини тарк этишга мажбур бўлди. Сериалда унинг қаҳрамони ўз жонига қасд қилган эди. Ҳа, персонажни бошқа бўлим ёки шифохонага юбориш ўрнига, уни айнан шу тарзда сериалдан чиқаришга қарор қилинади.
Ребел Уилсон
Бу австралиялик аёл нафақат ҳазиллари билан, балки ақли билан ҳам кўзга ёш келтира олади. Ребел Уилсон Янги Жанубий Уэлс университетида гуманитар фанлар ва ҳуқуқ бўйича илмий даража олган. Болалигида эса математик қобилиятлари билан ҳаммани ҳайратга солган ва ҳатто мамлакат номидан математика бўйича ёшлар олимпиадасида иштирок этган.
Стив Мартин
-dILxZmFp.avif)
Агар Стив Мартинни шунчаки қувноқ содда одам деб ўйлаётган бўлсангиз, демак унинг китобларини ўқимаган ва банжода қандай чалишини эшитмагансиз.
Мартин фалсафа курсини битирган, адабий мукофотлар соҳиби, мусиқачи ва драматург — у Голливуднинг энг билимдон комедия актёрларидан биридир.
Лиза Кудроу
-0x65P6CT.avif)
“Дўстлар” сериалидаги ғалати Фиби образи билан шуҳрат қозонишидан аввал Лиза Кудроу илм-фан билан жиддий шуғулланган. У Вассар коллежини биология йўналиши бўйича тугатиб, тадқиқот лабораториясида мигрен ва мия ярим шарлари фаолиятини ўрганиш билан машғул бўлган.
Долф Лундгрен
Долф Лундгрен аҳмоқона ролларни ижро этмаган, бироқ унинг қаҳрамонларини ақлли деб ҳам бўлмасди. Лундгрен фақатгина вайрон қилиш ва ўлдиришга қодир бўлган турли хил йирик гавдали зўравонларни тасвирларди.
У “Рокки 4”, “Қизил чаён” ва ўнлаб жангари фильмларда рол ижро этган. Бироқ Лундгрен шунчаки мушакдор актёр эмас. У кимёвий машинасозлик бўйича магистр даражасига эга.
Ҳатто у Массачусетс технология институтида ўқиш учун грант ҳам ютиб олган. Аммо Бостон ўрнига тунги клубда қўриқчи бўлиб ишлайди. У ерда уни Грэйс Жонс кўриб қолиб, тансоқчи сифатида ёллайди. Шу тариқа Лундгрен кинога кириб келади.
Изоҳ (0)