Тошкентда 23 июль куни соат 10:00 ҳолатига кўра ҳавода майда PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси салкам 6 баравар ошди.

IQAir порталига кўра, бу пайтда ҳавода унинг концентрацияси ЖССТ тавсиясидан 5,8 баробар ошган. Пойтахтнинг айрим ҳудудларида ҳаво сифати таъсирчан кишилар учун носоғлом даражада бўлди. Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 15-ўринга чиқди.

PM2,5 ҳақида
ПМ инглизча Партиcулате Маттер (зарра моддалар) сўзининг қисқартмаси. 2,5 — зарранинг максимал диаметрини билдиради. PM2,5 зарралари шунчалик кичикки, нафас олиш орқали тўғридан тўғри ўпка ва ҳатто қон айланиш тизимига кириб бориши мумкин. Таркиби қурилиш чанглари, автомобиль газлари, металл оксидлар, сулфатлар, нитратлардан иборат бўлади. PM2,5 айниқса болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар учун хавфли.
Изоҳ (0)