Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал учрашувлари 28 июнь, шанба куни ўтказилди.

Дастлабки ўйин Бразилиянинг “Палмейрас” ва “Ботафого” жамоалари иштирокида ўтди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва қўшимча вақтларга ўтилди.
100-дақиқада Паулинё гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол учрашувда ягоналигини сақлаб қолди ва “Палмейрас” чорак финалга йўл олди.
Энди бразилияликлар чорак финалда “Бенфика” – “Челси” учрашуви ғолиби билан ўйнайди.
Изоҳ (0)