• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    “Аёлимни 614 та қиз ичидан танлаб олганман”. Бозорда олча сотган, касаллик сабаб футболчи бўлолмаган ва энг “қиммат” бошловчи Даврон Кабулов 38 ёшда

    Даврон Кабулов ўзбек шоу-бизнесида нафақат шоумен, балки ишнинг кўзини биладиган тадбиркор сифатида ҳам танилган. “Миллион” ва “Космос” жамоаларининг раҳбари бўлган Даврон Кабулов тадбиркорликда ҳам талайгина ютуқларга эришган. Хўш, унинг омад сири нимада, умуман, ўзбек шоу-бизнесига кириб келиш жараёнлари қандай кечган? Серқирра ижодкорнинг таваллуд айёми муносабати билан унинг ҳаёти ва фаолиятига назар соламиз.

    “Бозорда олча сотардик”

    Даврон Кабулов Тошкент шаҳрида, ишчилар оиласида дунёга келган. Бувисининг эрта ўлими сабаб уни бобосининг тарбиясига беришган. Бобога эрмак бўлган набира болаликдан меҳнатга ўрганган.

    Фото: Instagram

    — Ён қўшнимиз бошқа миллат вакили эди. У элчихонада ишлагани учун томорқасига эътибор беролмасди. Бобом раҳматли ўзимизникига қўшиб қўшнимизнинг боғига ҳам олча дарахтини экканди. Ҳар йили 13 туп олча дарахтининг меваларини териб, бозорга олиб бориб сотардик. Бобом “Шарқ юлдузи” журналини ўқишни яхши кўрарди. Токчаларидан газета, китоб ва журналлар аримасди. Барча болалар сингари мен ҳам шўх ва ўйинқароқ бўлганман. Баҳоларим фақат аъло бўлмаса ҳам, устозларим билан тез тил топишиб кетардим. Чунки тенгдошларимга нисбатан фикрларим анча теран бўлган. Албатта, бунда бобомнинг ҳиссаси катта бўлган, дейди Даврон Кабулов.

    “Касаллик сабаб футболдан кетганман”

    Даврон Кабулов болаликдан футболчи бўлишни орзу қилган. Афсуски, касаллик сабаб шифокор унга футбол ўйнашни ман қилган.

    Фото: Instagram

    — Болалигимдан санъаткор бўламан, деб ният қилмаганман. Аммо эсимни таниганимдан буён футболчи бўлишни орзу қилардим. Афсуски, 14 ёшимда кўкйўтал касаллигига чалинганман. Шифокорлар бир йилга қадар футбол ўйнашни ва югуришни тақиқлаб қўйишган. Афсуски, чеклов давридан сўнг футболни ўйнашга бўлган иштиёқим анча сустлашган. Аммо бу спорт шарҳловчиси бўлишимга катта ҳисса қўшган, дейди Даврон Кабулов.

    “Дадам катта қарзга ботган”

    Кўпчилик Даврон Кабуловни бадавлат инсон деб билади. Аммо унинг оиласи ҳам қийин молиявий кунларни бошидан ўтказган.

    Фото: Instagram

    — 1994 йил оиламиз учун жуда оғир кечган. Бувим вафот этган. Орадан кўп ўтмай уйимизда ёнғин чиқиб, бор-будимиз аланга ичида қолган. Ўша кунга қадар дадам тадбиркорлик билан шуғулланар эди. Бирдан ишлари орқага кетиб, 140 минг АҚШ доллари миқдорда қарзга ботган. Ўша пайтда пойтахт маркази бўлган “Ойбек” метроси томондан 2-3 минг АҚШ долларига уй олса бўладиган пайтлар эди. Энди қарзнинг қанчалик катта эканини тасаввур қилаверинг. Қарзни тўлаш керак, деб ўзимни кўп нарсалардан чеклардим, дейди у.

    “Пул тўлаб ўқимайман, деганман”

    Даврон Кабулов билан суҳбатлашган инсон унинг илмли инсон эканини дарҳол пайқайди. Бошқа ҳамкасбларидан фарқли равишда, у китоб ўқишни яхши кўради. Институтга ҳам грант асосида ўқишга қабул қилинган.

    Фото: “Дарё”

    — Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олганман. Ўқишга кириш учун жиддий тайёргарлик кўрганман. Оиламнинг моддий аҳволини билганим учун “Агар контракт асосида ўқишга кирсам, ўқимайман”, деб ўз-ўзимга ваъда бергандим. Шунинг учун имтиҳонга жиддий тайёргарлик кўрганман. Тарихдан 36 та, она тили ва адабиёт фанидан эса 33 та тестни тўғри топганман. Инглиз тилидан анча суст эдим, 18 тагина тўғри жавоб топганман. У пайтдаги университетларга кириш баллари анча юқори эди. “Оиламни қийин вазиятдан олиб чиқаман”, деган қатъий қарорим сабаб энг юқори баллни олиб, талаба бўлганман, дейди Даврон Кабулов.

    “Мен Элдор Мустафоевдан яхшироқ шарҳлайман”

    Даврон Кабулов тасодифан спорт шарҳловчиси бўлгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Аълочи талаба бўлмаганман, аммо ўз фикримни айтишни, баҳслашишни яхши кўрардим. 86 та талаба ўтирадиган аудиторияда орқадаги ўриндиққа ўтириб, қўшимчасига икки оёғимнинг тагига ҳам алоҳида стуллар қўйиб қўярдим. Бир куни устозимиз спорт журналистикаси ҳақида мавзу ўтаётганда шарҳловчи Элдор Мустафоев ҳақида гап очган. Тасодифан “Мен футболни ундан яхшироқ шарҳлайман”, деб юборганман. “Қани ўрнингдан турчи, ҳақиқатан футболни яхши шарҳлайсанми?” деган. Ишонч билан ҳа, деганимдан кейин икки кундан кейин телевидениега келишимни тайинлаган. Кейин билсам, у устоз университетдан ташқари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида ҳам ишлар экан. Фарҳод Рўзиев директорнинг 1-ўринбосари бўлиб ишларкан, тезда ёнига спорт бўлими муҳаррирларини чақириб, “Бу болага бир текст ўқитиб кўринглар”, деган. Болаликдан спортни кузатганим учун улар бераётган саволлар умуман қийинчилик туғдирмаган, — дейди Даврон Кабулов.

    “Ишга киролмайсан, дейишганди”

    Даврон Кабулов ҳаётида ҳам ҳаммаси осон кечмаган. У радиога ишга олинмаган кунларини кулиб эслайди.

    Фото: Instagram

    — Университетда ўқиётган пайтимда радиобошловчиликка қизиқиб қолганман. “Пойтахт” радиосига ишга олишмаган. “Овозинг яхши-ку, аммо талаффузинг хато” дейишган. Ҳатто қўшимчасига “Бу камчилик билан сени ҳеч қаерга ишга олишмайди”, деб юпатиб ҳам қўйишган. Спорт хабарлари редакциясига ишга кирганимдан кейин дикторлар ўқиган қоғозларни уйга олиб келиб, ҳар куни кечқурун матнларни ўқишни машқ қилардим, дейди Кабулов.

    “Эфирдан четлатиб, жазолашган”

    Даврон Кабулов аввалдан чўрткесар бўлгани, жонли эфирда ўйламай гапириб юборганлари учун эфирдан четлатилгани ҳақида гапириб берди.

    Фото: Instagram

    — Футболни бор-йўғи 3 марта шарҳлаш бахтига мушарраф бўлганман. Охирги жонли эфирда қовун туширганимдан кейин мени 3 ойга эфирдан четлатишган. 2006 йилдан то 2012 йилга қадар телевидениеда ишладим. “Миллион” жамоаси ташкил этилганидан кейин бор эътиборимни унга қаратишга қарор қилганман. Чунки телевидениедаги “айтиш мумкин эмас” гапларни айтмаслигимга жавоб беролмасдим, дейди Даврон Кабулов.

    “Аёлимни 614 та қиз ичидан танлаб олганман”

    Даврон Кабулов турмуш қуришидан олдин 614 та қизнинг номзодини кўриб чиққан. У “Муҳаббат қиссалари” кўрсатувига берган интервьюсида турмуш ўртоғи унинг мухлиси бўлгани ҳақида гапирган.

    Фото: Instagram

    — “Афруз” гуруҳининг аъзоси Жамшиднинг тўйида битта қиз дугоналари билан расмга тушсак бўладими, деб олдимга келган. Бизни расмга олаётган қизга “Сен ҳам тушиб ол”, деган. Мухлисим бўлганини тўйдан тўрт ой ўтиб айтган. Мен сезмаганман буни, чунки учрашган пайтларимизда ҳам мени танишига ишонмаганман. Аёлимни 614 та қиз ичидан танлаб олганман, дейди у.

    Тўйлардаги гонорари қанча?

    Фото: “Дарё”

    Даврон Кабуловнинг Тошкентдаги тўй-тантаналарга чиқиш нархи 1000 доллар деб белгиланган. Кўпчилик “Миллион” жамоасини тўйларга таклиф қилади. Аммо Даврон Кабулов жамоанинг тўйларда иштирок этишини унчалик ёқтирмайди. Бундан ташқари, жамоанинг бошқа санъаткорларнинг концерт дастурида иштирок этиши ҳам жумбоқли масала. Миш-мишларга қараганда, “Браво” жамоаси аъзоларининг ажралиб чиқишига ҳам шу масала сабаб бўлган. Яъни тўрт аъзо Даврон Кабуловни огоҳлантирмай, бир хонанданинг концерт дастурида саҳнага чиқишган. Бундан Даврон Кабулов ранжиган ва уларни “Миллион”дан четлаштирган.

    Тадбиркорликка қандай улгуради?

    Даврон Кабулов санъатдан ташқари, тадбиркорлик билан ҳам шуғулланади. У суҳбат давомида нега эркаклар кийим дўконини ёпгани ва янги очилган хусусий меҳмонхонаси ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — Ишлаб чиқаришни тўхтатганимиз йўқ, шунчаки ҳозирча эркаклар кийим дўкони ишламаяпти, холос. Бунинг асосий сабаби ишни юрита оладиган яхши менежерга ёлчимадик. Ўзим жисмонан ҳамма ишга улгурмайман. Битта менежернинг қўли “тормоз”, бошқаси эса ишни умуман юритолмади. Хуллас, ўзимизни ҳам, брендни ҳам қийнагандан кўра, ишни вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилдик. Маҳсулотлар ишлаб чиқариляпти ва асосан онлайн савдо орқали мижозларга етказиб бериляпти. Узоқ йиллар давомида жаҳон талабларига жавоб берадиган хусусий меҳмонхона қурдим. Даромадимни унга сарфлаганим учун ҳам у узоқ вақт давомида қурилди. Ҳозирча бизнесдаги бор эътиборимни унга қаратяпман, дейди Даврон Кабулов.

    “Меҳмонхона иши бўйича судлашув”

    Даврон Кабулов меҳмонхона бизнеси тўлиқ ишга тушмай муаммоларга учрагани ҳақида “Дарё”га берган интервьюсида айтиб ўтган.

    Фото: “Дарё”

    — Ўтган йили август ойида шахсий меҳмонхонамиз ишга тушди. Икки ярим ой ишлагандан кейин Яккасарой газ таъминоти Прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан бирга келиб, меҳмонхонани нишонга олишди. Икки йиллик давр учун 387 миллион сўм жарима қўллашди. Ундан кейин ҳам олти ойга яқин вақт ўтди, аммо ҳали меҳмонхона бунча даромад топгани йўқ. Менимча, улар тадбиркорларни шу тарзда “қўллаб-қувватлашяпти”.

    Дадам меҳмонхонага газ таъминоти улангандан кейин АҚШга кетдилар. Аммо у пайтда ҳали меҳмонхона ишга тушмаган эди. Яъни АҚШга кетмасдан аввал сертификат олиш, GOST стандартидан ўтказиш каби ишларни амалга ошириб, меҳмонхона ишга тушгандан кейин туман газ таъминоти билан шартнома тузиб, газни улаш керак бўлган. Аммо у жараёнда дадам Тошкентга бўлмаганлар. Унгача бўлган даврда меҳмонхона ишламаганини ҳамма билади. Газ таъминоти эса уларга ариза топширган вақтимиздан то бугунги кунгача бўлган даврда қувурдан қанча газ ўтиши мумкин бўлса, ўшанча маблағни ҳисоблаб беришди. Бу худди қишда ҳам ёзда ҳам кунига 24 соат тинимсиз газдан фойдаланилган, дегандек гап.

    Эшитишим бўйича, уларнинг шундай бизнеси бор экан. Яъни бир-икки сўмини олиб, газни чиқариб беришар экан-да, кейин тадбиркорлардан пулини ундириб олишаркан. Ҳозир шу иш бўйича суд жараёнлари кетяпти, дейди Даврон Кабулов.

    Фото: Instagram

    Даврон Кабулов яхши ижодкор бўлиш билан бирга, меҳрибон ота бўлишга ҳам интилади. У икки қиз ва бир ўғилнинг отаси. Ишдан бўш вақтларида фарзандларига вақт ажратиши ва улар билан ўйингоҳларга боргани ҳақидаги видеоларни Instagram тармоғига жойлайди.

    18 июн, 14:55   Изоҳ (0)   1294
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Даврон Кабулов#«Миллион»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Тақволи бўлсангиз, Луиза Расуловани нимага кузатяпсиз?”. Даврон Кабулов Instagram’даги негативчиларга мурожаат қилди (видео)

    25.09.2024, 16:51

    Бош прокуратура Даврон Кабулов чиқишига муносабат билдирди. У аввалроқ прокуратура, департамент ва тумангаз филиалидан норозилигини айтганди

    02.10.2024, 11:12

    Мухлисининг таъқибига учраган, Туркияда заҳарланиб оғир касалликни бошдан кечирган актриса Феруза Норматова 35 ёшда (фото, видео)

    03.10.2024, 17:48

    “Дарё” дайжести: 2 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    02.10.2024, 22:40

    “Мен метан заправка очганим йўқ, икки ойда шунча газни ишлатиб бўлмайди-ку” — Даврон Кабулов Бош прокуратура баёнотига муносабат билдирди (видео)

    07.10.2024, 16:16

    “Миллион” кулги жамоасининг янги концертидан репортаж (видео)

    23.10.2024, 23:08

    Instagram: Женисбек Пиязов хонадонида тўй, Индира Мифтахова қайнонасига квартира совға қилди, Муниса Ризаеванинг Буэнос-Айресдаги уйига саёҳат 

    13.11.2024, 12:48

    “Сетора”ни саҳнага қайтаргунча кўп тўсиқларга учрадим — Даврон Кабулов афсонавий гуруҳнинг кутилаётган концерти ҳақида (видео)

    22.11.2024, 15:40

    Instagram: Тўйда йиқилган Севинч Исмоилова, ўғлига атаб қўшиқ куйлаган Муниса Ризаева, битта қўшиғи ортидан 4 та уй олган Сардор Мамадалиев

    17.12.2024, 11:50

    McDonald’s’да идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда: Мусофирликни бошдан кечирган ўзбек шоу-бизнес вакиллари (фото)

    2 январ, 14:35

    Instagram: Фаластинлик болаларга 2 та уй совға қилган Юлдуз Усмонова, туғилганлик гувоҳномасини янгилаган Ботир Қодиров, 30 млн жарима тўлаган Мўмин Иброҳимов 

    9 январ, 10:43

    Даврон Кабулов, Нилуфар Сотиболдиева ёки Фарҳод Алимов: тўйлардаги энг қиммат бошловчи ким?  

    28 январ, 14:45

    Instagram: Фарзанд кутаётган акробат келин, 8 кунда 11 та шаҳарда бўлган Даврон Кабулов, Мавлуда Асалхўжаева умра сафарида 

    7 феврал, 11:37

    Instagram: Валижон Шамшиев 12 марта ота бўлди, Манзура туғилган кунини нишонлади, Феруза Юсуповага қимматбаҳо автомобиль совға қилишди 

    23 феврал, 13:44

    Муниса Ризаеванинг келинойиси, Дилноза Кубаеванинг укаси: ўзбек шоу-бизнесидаги машҳур қариндошлар (фото)

    26 феврал, 12:35

    Instagram: Араб тилидан дарс бераётган Юлдуз Усмонова, 200 минг долларлик автомобиль харид қилган Малик, неварасини узатган Хайрулла Лутфуллаев

    5 март, 10:41

    Instagram: Машҳурлар байрамни қандай нишонлади? Она бўладиган Афруза, “Миллион” концертига қанча пул кетади?

    1 апрел, 11:45

    8 метрдан ўзини ташлаган Мўмин, газ, “свет”, радар муаммоси ва қиммат чипталар: “Миллион”нинг янги концерти қандай ўтяпти?

    4 апрел, 20:41

    “Жаҳонгир Позилжонов шартимни яхши бажаряпти”. Элмурод Ҳақназаровнинг “Джигар” концертидан репортаж 

    22 май, 21:40

    Instagram: Муниса Ризаева оиласида байрам, Нилуфар Ҳамидованинг эри борми? Liil Хуррамов Канн кинофестивалида

    23 май, 21:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.