Президент фармони билан адлия катта маслаҳатчиси Отабек Холбоев бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳаақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Отабек Холбоев ҳарбий прокурор биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2022 йилдан буён ҳарбий прокурор лавозимида ишлаб келган Ботир Қудратхўжаев 2025 йилнинг февралида Абдулла Қўлдошев ўрнига фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланганди. Абдулла Қўлдошев соҳада қонун бузилиш ҳолатлари кўпайгани учун ишдан олинганди.
Изоҳ (0)