Мадриднинг “Реал” клуби собиқ футболчиси Тони Кроос “Барселона”нинг тўрт аъзоси — Педри, Ламин Ямал, Рафинья ва Роберт Левандовскини солиштирди.

Германиялик собиқ футболчи Педри қолган жамоадошларидан кучлироқ эканлигини айтди:
Мен учун Педри — Ламин Ямал, Рафинья ёки Левандовскидан кўра яхшироқ футболчи. Улар ўйиннинг натижасини ҳал қилиши мумкин, аммо Педри ҳозирги кунда ўз позициясида дунёдаги энг яхши футболчи. У рақиб ҳаракатларини аввалдан сезадиган ўйинчи. Педри нафақат гол уради ёки ассист қайд этади, балки майдонда жамоадошлари эркин ўйнаши учун ҳам шароит яратиб беради, дея фикр билдирди Тони Кроос Einfach mal Luppen подкастида.
Маълумот учун, Тони Кроос 2014 йилдан 2024 йилга қадар “Реал” шарафини ҳимоя қилган. У Ла Лига доирасида 306 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 22 гол ҳамда 72 ассист ёздириб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, Испания Ла Лигаси турнир жадвалидаги сўнгги ҳолатга кўра, “Барселона” 34-тур якунларига кўра пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринни “Реал эгаллаб турибди.
22 ёшли Педри жорий мавсум барча мусобақаларда 48 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 6 та ассист муаллифига айланган.
Изоҳ (0)