Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Бугунги дастурлар ичида ўзбекистонлик икки боксчи — Ҳасанбой Дўсматов (-54 кг) ҳамда Фарёзбек Дўсматов (-54 кг) ўртасида чорак финал баҳси ўтиши керак эди. Аммо Ҳасанбой ушбу жангга чиқишдан бош тортди, сабаби у укаси Фарёзбек Дўстматовга қарши жанг қилишни истамаган.
Шу тариқа кичик Дўстматов мусобақанинг ярим финал йўлланмасига эга чиққан. Ҳасанбой эса мусобақа билан хайрлашди.
Маълумот учун, “Константин Коротков” халқаро хотира турнири 14-20 апрель кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон шарафини 19 нафар боксчи ҳимоя қилмоқда. Уларнинг 13 нафар эркаклар бўлса, 6 нафар аёл боксчилар бор.
Изоҳ (0)