Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) янгиланган рейтингни эълон қилди.
Унга кўра, Баҳодир Жалолов WBC рейтингида 9-ўриндан ва 6-ўринга кўтарилди.
Ўта оғир вазн тоифасида икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган Жалолов рейтингда 3 поғона кўтарилишга эришди. Париж Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган Баҳодир ҳаваскор боксдаги фаолиятини тугатиб, тўлиқ профессионал боксга ўтишини эълон қилди.
Баҳодир Жалоловнинг проф рингдаги натижаси: 14:0. 14 та жангнинг барчасида ўзбекистонлик боксчи муддатидан олдин ғалаба қозонган.
WBC рейтингида бошқа ўзбекистонлик боксчиларнинг ўрни:
Супер ярим ўрта вазн: Исроил Мадримов 3-ўринда;
Ярим ўрта вазн (-66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов 7-ўринда;
Биринчи ярим енгил вазн (-55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиэв 4-ўринда қолди;
Енгил вазн (-50,82 кг): Олимжон Назаров 35-поғонани банд этган;
Биринчи ўта енгил вазн (-47,6 кг): Ҳасанбой Дўстматов 4-ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳ (0)