Ўзбекистонлик профессионал боксчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар, Олимпиада кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов ҳозирги кунда Ўзбекистондаги энг кучли боксчиларни санаб ўтди.

“Уч нафар боксчини санашим керакми?”, — дейди Шаҳрам Фазлиддин Ғойибназаровнинг саволига жавобан. “Ҳасанбой Дўстматов, Абдумалик Ҳалоков. Муроджон ҳозир четда, уни хурсанд қилиб қўяйлик, Муроджон Аҳмадалиев учинчиси.
Нима? У Ўзбекистондами? Келганини ҳам айтмайди, унда учинчиси Баҳодир (Жалолов). Ҳаммаларини яхши кўраман, лекин бу ерда уч кишини санаш керак экан”.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов 1 август санасида сўнгги жангини ўтказган эди. Лос-Анжелесда бўлиб ўтган бокс оқшомида Шаҳрам Мигел Перрани очколар ҳисобига мағлуб этганди.
Изоҳ (0)