“Ўзгидромет” 19 март, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, ҳарорат бундан бир кун аввалги кўрсаткичга нисбатан кўтарилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Прогнозларга кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб қолади.
Изоҳ (0)