• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Франция орқали Европага стратегик қадам

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 11–13 март кунлари давлат ташрифи билан Францияда бўлди. Президент Эммануэл Макроннинг таклифига биноан амалга оширилган ташрифни одатий дипломатик учрашув ёки расмий "илтифот" сифатида баҳолаб бўлмайди. Бу Ўзбекистоннинг нафақат расмий Париж, балки Европа иттифоқи билан муносабатлари янги босқичга кўтарилаётганининг яққол белгиси.

    Агар аввалги йилларда Европа иттифоқи давлатлари билан алоқалар, асосан, алоҳида лойиҳалар, айрим соҳалардаги ҳамкорлик ва онда-сонда учрайдиган мулоқотлар билан чекланган бўлса, бугун сўз чуқур, узоқ муддатли ва барқарор стратегик шерикликни шакллантириш ҳақида кетмоқда. Ва ушбу жараёнда Франция нафақат Европа минтақасининг етакчи давлати сифатида, балки Ўзбекистон учун сиёсий, иқтисодий ва маданий кўприк вазифасини бажарувчи стратегик ҳамкор сифатида марказий ўринни эгаллайди.

    Нега айнан Франция? Чунки бу мамлакат нафақат Европанинг етакчи иқтисодиётларидан бири, балки Европа иттифоқининг сиёсий йўналишини белгилаб берувчи марказий ўйинчи ҳисобланади. Франция — Европа иттифоқининг стратегик концепциялари, ташқи ва хавфсизлик сиёсати ҳамда глобал муаммоларга муносабати шаклланишида ҳал қилувчи таъсирга эга давлатлардан бири. Унинг позицияси кўпинча Иттифоқ доирасидаги бошқа аъзо ва ҳамкор давлатларнинг муносабатига жиддий таъсир кўрсатади.

    Шу маънода, Франция билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш — фақат икки томонлама алоқаларни ривожлантириш эмас, балки бутун Европа иттифоқи билан мустаҳкам ва тизимли муносабатлар ўрнатиш учун муҳим стратегик кўприкдир.

    Таъкидлаш жоизки, мазкур ташриф расмиятчилик доирасидан чиққан ҳолда мулоқотлар чуқур мазмун ва амалий натижаларга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлди. Икки давлат раҳбарлари “яшил” энергетика, авиация (хусусан, Airbus компанияси билан ҳамкорлик), транспорт ва логистика инфратузилмаси, агросаноат комплекси ҳамда саноат қувватларини модернизация қилишга оид аниқ ва амалий лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

    Натижада умумий қиймати 6,5 миллиард евро бўлган аниқ кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларида ҳамкорлик дастури қабул қилинди. 2020-2024 йиллар давомида икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми беш бараварга ошиб илк бор 1 миллиард евродан ошди.

    Шу билан бирга, Ўзбекистонда фаолият юритаётган Франция иштирокидаги қўшма корхоналар сони тўрт бараварга кўпайди. Бу эса икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар нафақат кенгайиб, балки янги сифат босқичига кўтарилаётганини ҳам яққол кўрсатади.

    Бироқ, ташрифнинг моҳияти фақат иқтисодиётда ўз ифодасини топмайди. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг сиёсий ва ҳуқуқий асоси ҳам кенгайди ва янада чуқурлашди – давлатлар ўртасида Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилинди. Франция каби катта “сиёсий вазнга” эга давлатлар — расмий Брюсселда қабул қилинадиган қарорлар, халқаро шартномалар ва Европа иттифоқининг ташқи сиёсий ёндашувларига йўналиш ва оҳанг берувчи асосий марказлардан ҳисобланади.

    Шу маънода, Франциянинг Ўзбекистон билан янги Стратегик ҳамкорлиги фақат икки томонлама муносабатлар доирасида муҳим бўлиб қолмай, балки давлатимизни бутун Европа иттифоқи билан алоқаларнинг келажагига ҳам ижобий таъсир кўрсатувчи муҳим сиёсий сигналдир.

    Яна бир муҳим жиҳат — бу Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имиджи ва сиёсий мавқеи масаласидир. Ташриф доирасида президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг энг нуфузли давлат мукофоти — Фахрий легион ордени билан тақдирланди. Бу фақат рамзий эҳтиром эмас, балки Франциянинг Ўзбекистонга нисбатан ўзгариб бораётган муносабатининг яққол ифодаси.

    Энди расмий Париж Тошкентга Марказий Осиёдаги оддий “постсовет давлат” сифатида эмас, аксинча, сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик ва миграция каби долзарб масалаларда конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликка тайёр, мустақил, прагматик ва ишончли ҳамкор сифатида кўра бошлади. Бу эса нафақат икки томонлама муносабатлар, балки Ўзбекистоннинг бутун Европа иттифоқи миқёсидаги геосиёсий мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим қадамдир.

    Хулоса қилиб айтганда, президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи — икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг янги босқич, юқори сиёсий даражага ўтишнинг, стратегик шериклик сари ташланган қатъий қадамнинг ифодасидир. Ўзбекистон бугун Европа билан битта тилда — манфаатлар, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат тилида суҳбат қуришга тайёр эканини амалда намоён қилмоқда.

    Иброҳимжон Жўрабоев,
    Тошкент давлат шарқшунослик университети ўқитувчиси

    14 март, 13:23   Изоҳ (0)   2218
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коррупция барқарор ривожланиш учун таҳдид солувчи энг катта глобал хавф

    5 март, 15:41

    Суд органларига шу кунгача қанча мурожаат электрон шаклда келиб тушгани маълум бўлди

    28 феврал, 18:35

    18 ёшида профессор бўлган, 11 тилни биладиган ва 1 млн доллардан воз кечган — болалигидан дунёга машҳур математиклар ҳақида 

    20 феврал, 17:56

    Яхшилик “бумеранги”

    22.12.2024, 20:20

    Саёҳатнинг янги уфқлари

    01.12.2024, 20:57

    “Дарё” сайтида эълон қилинган хабарга тузатиш

    08.11.2024, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.