• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон янги қуриладиган уйлар марказлаштирилган иситиш тизимига уланиб, электр плиталари билан жиҳозланади

    Ўзбекистонда янги қуриладиган уйларни марказлаштирилган исиққлик таъминоти тизимига улаш орқали аҳоли турар жойларида электр энергиясидан оқилона фойдаланишга ўтиш режалаштирилмоқда. Бу президентнинг 21 февралдаги фармони билан тасдиқланган “йўл харитаси”да кўзда тутилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унга кўра, 2025 йилда қуриладиган 135 мингта квартирали уй-жойларни марказлашган иссиқлик таъминотига улаш режалаштирилган. Бунда хавфсизлик нуқтаи назаридан хонадонларнинг ошхонаси электр плиталари билан жиҳозланиши назарда тутилган.

    Аҳоли яшаш пунктларидаги ички йўллларни ёритиш учун электр энергия сарфини икки карра қисқартириш ҳам режалаштирилган. Тегишли таклифлар 2025 йил 1 апрелгача президент администрациясига тақдимот қилиниши керак.

    Республиканинг ҳар бир ҳудудида камида иккитадан лифтларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш гуруҳлари ташкил этилади. Соҳани зарур мутахассислар билан таъминлаш учун республиканинг ҳар бир ҳудудида камида 20 кишини лифтларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.  

    23 январь куни президент раислигида бўлиб ўтган видеселектор йиғилишида 18 минг хонадон газда индивидуал иситиладиган қилиб қурилгани учун фойдаланишга қабул қилинмай тургани айтилганди. Мутасаддиларга ишчи гуруҳи тузиб, ҳар бир ҳолатни ўрганиб, масаланинг ечими бўйича ҳукуматга таклиф киритиш топширилди. Бу йил 135 минг хонадонли кўп қаватли уйларни марказлашган ҳолда иситиладиган, овқат пишириш эса электр плитаси орқали бўладиган қилиб қуриш зарурлиги қайд этилганди.

    “Янги қуриладиган уйларда энергия манбаси сифатида фақат электр энергиясини рағбатлантириш таклифини қўллаб-қувватлаймиз”, деган эди Алишер Қодиров.

    Қурилиш вазирлигининг “Газета.уз”га маълум қилишича, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2025 йилда кўп қаватли уйларда 120 минг хонадон қуриш режалаштирилган.

    Президентнинг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” турар жой массивларини ташкил этиш тўғрисидаги фармонига асосан 29 минг хонадон марказлаштирилган иситиш тизими билан таъминланади.

    Янги Тошкентда 15 минг хонадон бир вақтнинг ўзида электр энергияси, иссиқлик ва совуқлик ишлаб чиқарадиган тригенерация тизими орқали иситилади ва совутилади. 

    Уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда 91 минг хонадон қурилади. Марказлаштирилган иситиш тизимига эга ҳудудларда жойлашган янги бинолар шаҳар қозонхоналарига уланиш учун техник шартларни олади. Марказлаштирилган иссиқлик таъминотига уланмаган ҳудудларда янги қозонхоналар қурилади.

    Қурилиш вазирлиги марказлаштирилган қозонхоналарнинг афзалликлари сифатида ёқилғидан фойдаланишда мослашувчанлик (табиий газ, кўмир, мазут), хавфсиз ва барқарор иссиқлик таъминоти, якка тартибдаги қозонлардан икки баравар кам газ сарфини айтди.

    Шавкат Мирзиёев барча ҳудудларда янги қурилаётган кўп қаватли уйларни босқичма-босқич “яшил энергия” уйларига айлантириш муҳимлигини ҳам таъкидлаганди. Буни рағбатлантириш мақсадида қуриладиган уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади. Натижада девелопернинг харажати камаяди, ундан уй олган одамларга эса электр арзонроқ бўлади. 

    25 феврал, 09:30   Изоҳ (0)   5246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #уй-жой#марказлаштирилган иситиш тизими#электр энергия#энергия ресурслари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда электр энергияси бўйича тадбиркорларга солинадиган жарималар қайта кўриб чиқилади 

    1 январ, 16:50

    2025 йили 120 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши кутилмоқда

    23 январ, 17:05

    “Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди” — Алишер Қодиров

    24 январ, 12:26

    Президент энергия самарадорлиги ҳисобига харажатларни қисқартириш бўйича топшириқ берди

    27 январ, 21:30

    Партия раҳбарининг “коса оқармаслиги” ҳақидаги фикрларини ёқлаб ёзилган пост муҳокамаларни кучайтирди

    31 январ, 19:42

    Ўзбекистонда ипотека кредитларида тўловларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар оширилади

    24 феврал, 10:52

    “Янги Ўзбекистон” массивларини қурувчилар 1 йилга ер солиғидан озод қилинади

    24 феврал, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.