• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    “Зита ва Гита”да бош ролни ижро этган актриса Ҳема Малини ҳозирда нималар билан банд? (фото)

    Таниқли “Зита ва Гита” фильми юлдузи Ҳема Малини Раманужам Чакраварти 1948 йилда Тамилнад штатида пулдор ва бой актёрлар оиласида туғилган. Онаси таниқли кино продюсери, ҳинд кинематографиясининг илк тамал тоши қўйилган пайтлардаёқ машҳурликка эришган эди.

    Фото: Дзен

    Ҳеманинг ота-онаси унинг болалигиданоқ қизининг яхши таълим олиши ва кўп қиррали бўлиши учун ҳеч нимани аямади. Қиз вокал ва хореография билан шуғулланиб, кўп вақтини классик ҳинд рақсини ўрганишга бағишлайди.

    Ҳема Малини онаси билан
    Фото: Дзен

    Малини 17 ёшга тўлганида “Панда бу дунёни тарк этади” фильмида раққоса сифатида дебют рол ижро этди. Биринчи рол ёш актрисага у қадар катта шон-шуҳрат келтирмаган бўлса-да, раққосалик истеъдоди дарҳол томошабин назарига тушди.

    Фото: Дзен

    Сўнг актриса 1968 йилда “Орзулар сотувчиси”, “Ворис” ва “Менинг исмим Жонни” фильмлари билан ҳинд киносининг асосий юлдузига айланди. “Зита ва Гита” эса Ҳемани Болливуднинг юзига айлантирди. Бу рол учун Малини Filmfare мукофотига сазовор бўлди.

    Фото: Дзен

    “Зита ва Гита” фильми 1976 йилда экран юзини кўрди ва бутун дунёдаги ҳинд фильмлари ишқибозларининг меҳрини қозонди. Картинада болалигида ажратилган эгизак опа-сингиллар Гита ва Зита ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

    Фото: Дзен

    Дастлаб Зита ва Гита образини яратиш Болливуднинг ўша вақтдаги энг машҳур актрисаси Мумтозга таклиф қилинган. Бироқ актриса кам гонорар туфайли фильмда рол ижро этишни рад қилган. Шундан сўнг бу рол Ҳема Малинига насиб қилган. Фильмда актриса икки хил характерли образларни шунчалик ишонарли тарзда ўйнадики, кўплаб томошабинлар Зита ва Гита образларини бир-бирига ўхшаш икки хил актриса гавдалантирган, деб ўйлашган эди.

    Фото: Дзен

    Раки (Зитанинг севгилиси) ролини ижро этган Дҳармендра суратга олиш вақтида Малинини ёқтириб қолади, аммо у 19 ёшидан Пракаш Каурга уйланган ва 4 фарзандли оила бошлиғи бўлган.

    Дҳармендра биринчи оиласи билан
    Фото: Bollywood Shaadis

    Тез орада Дҳармендра ва Малини “Қасос ва қонун” (1975) фильмида ҳамкорлик қилди ва улар бир-бирлари учун яратилганини тушунди. Малинининг ота-онаси рафиқаси ва 4 нафар фарзандини ташлаб кетишга тайёр бўлган эркакка турмушга чиқишига қатъиян қарши бўлади ва улар дарҳол қизига куёв топади.

    Фото: Дзен

    Дҳармендра қаллиғини мажбуран турмушга беришаётганидан хабар топгач, Ҳеманинг уйига бостириб киради ва катта жанжал кўтаради. Шундан сўнг Малинининг никоҳи бекор қилинади. Аммо барибир икки юлдуз бирга бўлолмади, чунки Дҳармендранинг қонуний рафиқаси ажрашишни истамас эди.

    Фото: Medium

    Натижада улар вазиятдан чиқишнинг йўлини топди: актёрлар Ислом динини қабул қилди, чунки Ислом ақидаларига кўра бир ва ундан ортиқ аёлга уйланиш мумкин эди. Ва ниҳоят 1980 йилда, танишгандан 8 йил ўтгач Ҳема Дҳармендрага иккинчи хотин сифатида турмушга чиқади. Бундан бир оз аввал Малинининг отаси вафот этган бўлади.

    Фото: Ааж Так

    Ушбу никоҳдан Эша ва Аҳана исмли икки қиз дунёга келди ва улар ҳам оналари каби раққосалик касбини танлади.

    Фото: Дзен
    Фото: Koimoi

    2000 йилларнинг бошларида Малини фильмларда фаол рол ўйнади, кейин эса онасининг ишини давом эттиришга қарор қилди: актриса  Ҳема Малини Cреатионс режиссёрлик компаниясига асос солди. Бундан ташқари, актриса 2003 йилдан бери Ҳиндистон парламенти депутати ва ҳайвонларни ҳимоя қилиш фаоли сифатида ишлаб келмоқда.

    Фото: Дзен

    Ҳозирда 74 ёшли Ҳема Малини нафақат бахтли рафиқа ва она, балки ғамхўр буви ҳамдир. Эр-хотин биргаликда ҳаётларини бошлаган беш қаватли ҳашаматли уйда яшайдилар. Малинининг уйи шунчалик улканки, унда нафақат бутун кутубхона ва рақс учун зал, балки шахсий ибодатхона ҳам бор.

    Фото: Тimelinе Daily
    Фото: Тimelinе Daily
    30.12.2024, 09:10   Изоҳ (0)   37538
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильм сабаб Алла Пугачёва билан муносабатлари ёмонлашган, 20 ёшли қизидан айрилган, “тақдир ҳазиллари”га дучор бўлган полшалик актриса — Барбара Брилска ҳақида

    29.12.2024, 18:55

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    29.12.2024, 17:55

    Хорватиянинг “сигир соға оладиган дипломати”. Ҳашаматдан воз кечиб, миллий қаҳрамонга айланган собиқ президент — Колинда Грабар-Китарович ҳақида

    29.12.2024, 16:20

    “Қиш сонатаси” 22 ёшда: Сериалда бош ролларни ижро этган актёрларнинг тақдири қандай кечди? (фото)

    29.12.2024, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.