• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда уй қамоғидагилар учун электрон браслет қачондан жорий этилиши маълум қилинди

    Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан бошлаб уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларнинг эҳтиёт чораси ва жазони ижро этиш жойида бўлишини реал вақт режимида масофадан туриб назорат қилиш тартиби амалиётга босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 декабрдаги қарорида белгиланди.

    Фото: ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати

    Ҳужжатда қайд этилишича, Криминология тадқиқот институтида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси амалга оширилиб, лойиҳа натижасида электрон браслет яратилди ва унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилди. Республиканинг 14 та ҳудудида (ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, пробация хизматларида) синовдан ўтказилиб, амалиётга жорий этишга тайёр ҳолатга келтирилди.

    Қарор билан Уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларни электрон браслет орқали масофадан туриб назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Электрон браслет — уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахснинг ҳаракатланишини реал вақт режимида автоматик тарзда хабар юбориш орқали масофадан туриб назорат қилишга мўлжалланган, оёққа ёки қўлга тақиладиган электрон қурилма.

    Низомга кўра, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларнинг эҳтиёт чораси ва жазони ижро этиш жойида бўлишини электрон браслет орқали масофадан туриб назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

    Электрон браслет уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс оёғининг болдир қисмига тақилади. Шахс оёғининг болдир қисмига электрон браслетни тақиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда (суяк синиши, бошқа жароҳатлар билан тиббий муолажа кўрсатилган ва бошқалар) қўл қисмига тақилишига рухсат этилади.

    Аёлларга электрон браслет аёл ходим (ички ишлар органи жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори) томонидан тақилади ҳамда ечиб олинади.

    Уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган қуйидаги шахсларга электрон браслет қўллаш мумкин эмас:

    • 18 ёшга тўлмаган шахслар;
    • ҳомиладор аёллар;
    • уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар;
    • биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
    • тиббий кўрсатмага кўра электрон браслетни тақиш тавсия этилмайдиган шахслар (имплант қилинган кардиостимулятор ўрнатилган шахслар, юқумли тери касаллиги (аллерго контакт дерматит, тери замбуруғи ёки қичима касаллиги) бўлган шахслар).

    Озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ тартиби талабларини бажармаётган ёки жазони ўташ даврида жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган пробация назоратидаги шахсга нисбатан туман (шаҳар) ички ишлар органи пробация бўлинмаси бошлиғининг қарори асосида электрон браслет тақилади.

    Уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсга тақилган электрон браслетнинг электр қуввати тугагани, ушбу шахс электрон браслетни ечгани ёки электрон браслетнинг техник топшириғида белгиланган радиус оралиғидан ташқарига чиққани ҳақидаги онлайн хабар келиб тушганда, дарҳол ижрочи ходимларни бу ҳақда хабардор этади ва ушбу хабарни “Электрон браслет” ахборот тизимида қайд этади.

    Уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс эҳтиёт чораси ёки жазони ижро этиш жойини тарк этиб, қочган ҳолларда туман (шаҳар) ички ишлар органи ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда уни ушлашга қаратилган чораларни кўради.

    2022 йилда жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ва маҳкумларнинг қочиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилиши маълум қилинганди.

    2024 йилнинг августида президент “Пробация тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, электрон кузатув воситаси (электрон браслет) озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ тартиби талабларини бажармаётганлиги тўғрисида расмий равишда огоҳлантирилган ёки озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ даврида жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган пробация назоратидаги шахсга нисбатан туман (шаҳар) пробация бўлинмаси бошлиғининг қарори асосида қўлланилади.

    08.12.2024, 17:15   Изоҳ (0)   16337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #электрон браслет

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лондон кўпригида икки нафар одамни пичоқлаб ўлдирган эркак 7 йил аввал террорчиликда айбланиб қамалган жиноятчи бўлиб чиқди

    30.11.2019, 15:28

    Ўзбекистондаги қамоқхоналар тўлиқ видеокузатувга олинади, маҳбусларга электрон браслетлар тақилиши мумкин

    08.03.2020, 16:14

    Марадонадан Роналдиньогача. Турли жиноятлари учун қамоқда ўтириб чиққан футбол юлдузлари

    12.06.2020, 08:50

    Гулжаҳон Йўлдошевани судгача айбдорга чиқарган Чирчиқ шаҳри прокурори Бош прокуратурага ишга ўтди

    28.01.2021, 20:10

    Ўзбекистонда гумондорлар қочишга уринганда сигнал берадиган электрон браслетлардан фойдаланиш йўлга қўйилади

    14.07.2022, 14:52

    Ўзбекистонда жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан назорат қилишни тартибга солувчи қонун маъқулланди

    27.10.2023, 17:10

    Франциянинг собиқ президенти бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    14.02.2024, 20:30

    Уй қамоғи ва озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинганларни масофавий назорат қилиш бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий этилади

    01.04.2024, 09:25

    Пробация назоратидаги шахсга нисбатан электрон браслет қўлланади

    07.08.2024, 19:05

    Ўзбекистонда маҳкумлар учун электрон браслет ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда

    03.12.2024, 15:22

    Тошкентни қоплаган туман, иккита мактабда аниқланган вирусли гепатит касаллиги, скутер ва мопедлар ҳаракати тақиқланган Бухоронинг тарихий қисми: 3 декабрнинг энг

    03.12.2024, 23:39

    Хориждаги маҳкумларни Ўзбекистонга қабул қилиш тартиби белгиланди

    05.12.2024, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бемби: ўрмон даҳшати”. 2025 йил ёзида премераси бўлган триллерлар

    Кино | 16 август, 20:59

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Дунё | 16 август, 20:47

    “Мен президент эканман Хитой Тайванга ҳужум қилмайди” — Трамп

    Дунё | 16 август, 19:54

    “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити” ҳимоячиси учун 25+5 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 16 август, 19:52

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.