Дераза ортида ёғаётган ёмғир — тушкунликка тушиш учун сабаб бўлолмайди. Ахир бу кино томоша қилиш учун энг яхши мавсум.
“Ёлланма қотил ўйини”
Ҳатто энг жиддий муаммолар олдида ҳам таслим бўлмаслик лозим. Акс ҳолда, ундан ҳам даҳшатлиси юз бериши мумкин. Дейв Батиста ижро этган қаҳрамон Жо айнан шундай вазиятга тушиб қолади. Бедаво касалликка чалинганидан хабар топгач, хавфли ўйинга қўшилади. Аммо шифокор хато қилганини айтгач, жуда ёмон вазиятга тушиб қолади.
“Қузғун”
Фильм қаҳрамони кўп нарсага қодир: шедевр асарлар яратиш, одамларни бошқариш ва ҳатто ўликлар оламидан қайтишга ҳам. Билл Скарсгард ижро этган қаҳрамон ҳамма нарсасини йўқотади. Лекин у қасос олиш ёки севгиси учун тирилади.
“Каскадёрлар”
Одатда саҳна ортидаги воқеалар экранларда кўрсатилмайди. Аммо “Каскадёрлар” фильми бундан мустасно. Фильм давомида Райан Гослинг билан бирга каскадёрнинг ҳаёти тасаввур қилганимиздан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкинлигини англаб етамиз.
“Дедпул ва Росомаха”
Ҳью Жекманнинг энг машҳур қаҳрамонларидан бири Росомаха — суперқаҳрамонлик жанридаги “Дедпул” фильмининг 3-қисмида ҳам иштирок этади. Аввалги фильмлардаги каби бош ролни Райан Рейнолдс ижро этади. Сценарий муаллифи Ретт Риз ва Пол Верник, режиссёр Шон Леви.
“Фуриоса: Телба Макс йилномалари”
Кичкина Фуриосани ўғирлаб кетишади ва бу воҳанинг мавжудлигини исботлаш учун бейкерлар тўдасининг бошлиғи Дементос олдига олиб келишади, у эса қизнинг кўз ўнгида унга ёрдам бермоқчи бўлган онасини шафқатсизларча ўлдиради.
Изоҳ (0)