АҚШ президенти Жо Байден Россия, Хитой ва Шимолий Корея билан ядровий қурол бўйича ҳеч қандай шартларсиз музокаралар олиб боришга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.
Байден Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларидан омон қолганларнинг Ниҳон Ҳиданкё ташкилотини тинчлик бўйича Нобель мукофоти олгани билан табриклади. АҚШ президенти табрик давомида ядровий қурол бўйича музокараларга тайёрлигини айтди.
“АҚШ ядро хавфини камайтириш мақсадида Россия, Хитой ва Шимолий Корея билан ҳеч қандай дастлабки шартларсиз музокаралар олиб боришга тайёр. Ядро қуролларини қисқартириш бўйича тараққиётни тўхтатиб қўйиш на мамлакатларимиз, на бутун дунё учун фойдали. Ядро таҳдидини камайтириш замонавий дунёнинг хавф-хатарларига қарамасдан эмас, балки айнан улар туфайли муҳимдир”, деди Байден.
У Ниҳон Хиданкёни ядро қуролининг қўлланилишига қарши олиб борган “тарихий фаолияти” тан олингани билан табриклади. Шунингдек, Японияни “ядро қуролининг тарқалиши ва қўлланилишининг олдини олишга бўлган мустаҳкам садоқати” билан табриклади.
Изоҳ (0)