Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ саммитида иштирок этиш мақсадида Москва шаҳрига қилган амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
“Внуково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Антон Алиханов ҳамда бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Бугун Ўзбекистон президенти МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиб, Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Изоҳ (0)