• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 1 октябрдан қандай ўзгаришлар кучга киради?

    Ўзбекистон қонунчилигида 2024 йил 1 октябрдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Norma ушбу санадан кучга кирадиган асосий ўзгаришларни тақдим этди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Иш ҳақи, энг кам иш ҳақи ва БҲМ оширилади

    Бюджет ташкилотларида ишлайдиган тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват“ интернат уйлари, Болалар уйлари ва “Меҳрибонлик“ уйлари, болалар санаторийларида ишлайдиган педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори 15 фоизга оширилади.

    • Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори, тиббиёт ва педагог ходимлардан ташқари, 10 фоизга оширилади.
    • Энг кам иш ҳақи миқдори — ойига 1 155 000 сўм, БҲМ — 375 000 сўм этиб белгиланди. 

    Алимент тўловлари ошади

    Қарздор педагог ходимларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга, хусусий сектор ва бюджет ташкилотларида фаолият юритувчи қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори эса 10 фоизга ошади.

    Бундан ташқари, 2024 йил 1 октябрдан ишсиз алимент тўловчилар томонидан тўланадиган алимент миқдори ҳам ўртача 10 фоизга ошади.

    Модулли меҳмонхоналарга субсидиялар

    2026 йил 31 декабрга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш (реконструкция қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан бир марталик субсидия ажратилади.

    Субсидиялар 2024 йил октябрдан 2026 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификатига эга янги ташкил этилган модулли меҳмонхонага берилади. Тўловларни олиш учун меҳмонхонада камида 10 та модул бўлиши керак.

    Туроператорлар ва меҳмонхоналарга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади

    Туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ҳар ойнинг 25-санасига қадар тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилади.

    Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳалари доирасида тўланадиган қуйидаги солиқ турлари бўйича белгиланган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

    Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини соддалаштирилган ва кенгайтирилган баҳолаш тартиби жорий этилмоқда.

    Соддалаштирилган тартибда лойиҳа ишлаб чиқилишидан олдин қуйидаги тартибга солиш воситалари баҳоланади ва баҳолаш натижалари юзасидан Адлия вазирлигининг дастлабки хулосаси олинади:

    • мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловларни белгилаш, уларни ўзгартириш ёхуд талабларга риоя қилишни ёки уларни бажаришни таъминлаш билан боғлиқ таъсир чораларини қўллаш;
    • тадбиркорлик субъектларига тақдим этилаётган имтиёз, преференсия ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини жорий қилиш, уларнинг таъсир доирасини кенгайтириш ёки қисқартириш.

    Кенгайтирилган тартибда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари баҳоланади:

    • соддалаштирилган баҳолаш натижалари бўйича иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсири даражаси юқори деб топилган лойиҳалар;
    • Олий Мажлис палаталари, Президент aдминистрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ҳамда баҳолаш соҳасидаги ваколатли органлар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор томонларнинг таклифига кўра кенгайтирилган баҳолашдан ўтказилиши лозим деб топилган лойиҳалар.

    Овчилик гувоҳномасини олиш учун янги қоидалар

    • Овчилик гувоҳномасини олишга номзодлар махсус курсларда ўқитилади;
    • овчилик гувоҳномаси муомалага лаёқатли, 18 ёшга тўлган, ўқув курсларини тугатган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2 йил муддатга берилади;
    • овчилик гувоҳномасини расмийлаштирганлик учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, нафақадаги ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланади.

    Заргарлик соҳасига имтиёзлар

    2027 йил 1 октябргача:

    • заргарлик саноатидафойдаланиладиган лигатурани импорт қилишда махсус товарларни импорт қилиш учун лицензия олиш талаби бекор қилинади;
    • Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ва заргарлик саноатида фойдаланиладиган лигатура божхона божи тўлашдан озод қилинади;
    • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва заргарлик соҳасида фойдаланиладиган, рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган ускуналар, қадоқлаш ва этикетка маҳсулотлари божхона божи тўлашдан озод қилинади;
    • Uzbek Jewellery Fair халқаро кўргазма-савдоси доирасида Ўзбекистон норезидентлари томонидан республика ҳудудига вақтинча олиб кириладиган ва кейинчалик қайтариб олиб чиқиладиган заргарлик буюмларига нисбатан божхона йиғимлари бекор қилинади.

    Заргарлик соҳаси устидан назорат кучайтирилади

    Давлат пробир назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидагиларга рухсат берилади:

    • Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш йўли билан заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириш, уларнинг пробасини аниқлаш ва тамғалаш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказиш;
    • назорат тадбирларини ўтказишга “Ўзбекзаргарсаноати“ уюшмаси мутахассисларини жалб қилиш;
    • заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ёки сотиш фаолиятини бошлаш (тугатиш) тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилиш бўйича ўз функцияларини аутсорсинг асосида Савдо-саноат палатасига ўтказиш.

    Ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яхшиланади

    Реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган ногиронлиги бўлган шахслар учун шароит яратиш бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизага юборилади.

    Шаҳар йўловчи транспорти хизматлари I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларнинг бир нафар кузатувчисига бепул тақдим этилади.

    Ихтисослаштирилган (руҳий, фтизиатрия ва пулмонология, педиатрия) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялар (ТИЭК) томонидан ногиронликни белгилаш бекор қилинади. Бу функция туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларига ўтказилади.

    Давлат харидлари жараёни такомиллаштирилади

    Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин камида бир иш куни, шунингдек, тендер савдолари натижаларига кўра расмийлаштирилган баённомалар давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштириш орқали камида икки иш куни давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.

    Ягона етказиб берувчилар реестрига бозорда муқобиллари бўлмаган ва техник жиҳатдан мураккаб товарларни етказиб берувчилар монополияга қарши курашиш органининг хулосаси асосида киритилади.

    Давлат харидлари электрон тизимига ушбу тизимдан рўйхатдан ўтган юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини улар томонидан ишлаб чиқариладиган (етказиб бериладиган) товарларга (ишларга, хизматларга) мос келадиган давлат буюртмасининг тизимга жойлаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилиш функцияси киритилади.

    Уй паррандаси гўштини олиб киришга имтиёзлар бекор қилинади

    Янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона божи бўйича имтиёз берилган эди.

    Ўқув марказлари рейтинги тузилади

    Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузишни бошлайди ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.

    Аёллар ва болалар учун бирламчи кўмак хоналари ишга туширилади

    Барча ҳудудларда шошилинч қабул бўлимида тун-у кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади.

    Алкоголь маҳсулотлари устидан янги назорат чоралари ўрнатилади

    Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензия талаблари жорий этилади.

    Яширин ишлаб чиқариш, акциз маркасиз, рақамли маркировкасиз ёки сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказилади.

    Қалбаки акциз маркали, акциз маркасиз, рақамли идентификация воситаси билан маркировкаланмаган, қалбаки маркировка кодлари билан маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари назорат қилувчи органлар томонидан муомаладан олинади ва ушбу маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат) белгиланган тартибда бекор қилинади.

    Қурилиши тугалланган объектлар электрон платформа орқали қабул қилинади

    Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилган ҳолда, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Қурилишда давлат назорати” электрон платформаси орқали расмийлаштирилади.

    Спорт товарларини божлардан озод этиш муддати якунланади

    Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лар томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт ашёлари 2024 йил1 октябрга қадар божхона божидан озод этилган эди.

    Аёллар муаммоларини ўрганиш учун янги модул

    “Хотин-қизлар.уз” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади.

    “Маҳалла еттилиги” фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилади

    Фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш билан “Маҳалла еттилиги“ вакиллари ягона сўровнома асосида шуғулланади. У “Рақамли маҳалла“ платформасида жойлаштирилади. “Маҳалла еттилиги“ фойдаланаётган мавжуд электрон платформалар “Рақамли маҳалла“ платформаси билан интеграция қилинади.

    Хавфли юклар устидан назорат соҳаси рақамлаштирилади

    Транзит қилинаётган хавфли юклар онлайн (GPS) кузатиб борилади.

    Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

    Жисмоний шахслар томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

    Вазирликнинг расмий веб-сайтида “Кон-геология хизматлари” модули жорий этилади ва унда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида фаолият юритувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг рейтинги юритилади.

    Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича чоралар белгиланмоқда

    Техник жиҳатдан талабларга номувофиқ маҳсулотни муомаладан чиқариш ёки маҳсулотнинг камида 60 фоизини чақириб олиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун – юридик шахсларга реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида молиявий жарима қўлланади.

    Сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги натижасида сифатсиз маҳсулотлар қилинганлиги ҳолатлари аниқланганда, мазкур органнинг сертификатлаш фаолиятини тўхтатиб турилади.

    30.09.2024, 09:55   Изоҳ (0)   48494
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ўзгариш ва ябнгиликлар#асосий ўзгаришлар#қонунчиликда

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади

    30.04.2024, 22:55

    Ўзбекистонда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик қилганларнинг реестри юритилади

    11.05.2024, 16:59

    Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганларга пул мукофоти берилади

    28.05.2024, 13:20

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июндан нималар ўзгаради?

    29.05.2024, 13:25

    Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилади

    05.06.2024, 10:11

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июлдан нималар ўзгаради?

    27.06.2024, 12:10

    Ўзбекистонда давлат харидлари тизимида жамоатчилик назорати кучайтирилади

    10.07.2024, 15:47

    Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилади 

    19.07.2024, 13:25

    Ўзбекистонда пенсияларни ижтимоий карта орқали олиш ҳуқуқи берилади

    24.07.2024, 09:20

    Экология вазирлигига қўшимча ваколатлар берилди 

    26.07.2024, 22:40

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 августдан нималар ўзгаради?

    31.07.2024, 13:44

    Ўзбекистондаги маҳаллаларда аҳоли муаммоларини аниқлашнинг янги тизими жорий этилади

    11.08.2024, 15:35

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

    01.09.2024, 09:00

    Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади

    04.09.2024, 09:30

    Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади 

    16.09.2024, 11:05

    Ўзбекистонда айрим товар ва хизматларга ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади 

    19.09.2024, 10:40

    Ўзбекистонда алимент тўловлари ошади 

    24.09.2024, 11:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.