АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ўзининг портрети ва Оқ уй тасвирланган 100 долларлик расмий эсдалик кумуш тангаларни тақдим этди.
Чекланган нусхадаги тангалар 25 сентябрдан сотувга чиқарилади.
“Расмий Трамп тангалари тақдимотини эълон қилганимиз ҳақидаги ажойиб хушхабарни сизлар билан бўлишмоқчиман! Ягона расмий танга мен томонимдан ишлаб чиқилган ва АҚШда ғурур билан зарб қилинган” дейди Трамп.
Independent нашрининг таъкидлашича, собиқ президент эсдалик тангаларини 100 долларга таклиф қилмоқда, биринчи тангалар жорий йилнинг 25 сентябридан бошлаб сотувга чиқарилади.
“Чекланган тираждаги ушбу чиройли тангалар бизнинг ҳаракатимизни, озодлик, фаровонлик учун курашимизни ва Американи ҳар доим биринчи ўринга қўйганимизни шарафлайди”, дея қўшимча қилган Трамп.
Жорий йилнинг бошида Трамп олтин “Трамп” кроссовкалари ва ўз номи остидаги библияларни сотувга чиқарган эди. У, шунингдек, NFТ (ўзгармас токенлар)нинг бир нечта партияларини ҳамда жисмоний шахслар учун мўлжалланган карталарини сотган.
Изоҳ (0)