Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятида 10 та магнит ютиб юборган уч яшар бола вафот этди. Бу ҳақда “Орда.kz” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса июль ойи бошида Рудний шаҳрида кузатилган. Уни болалар шифохонасига олиб боришган, бироқ бола бир неча кун ўтиб вафот этган. Марҳумни операция қилган шифокорларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бола оиласининг адвокати Дамир Хамитов маълумотни тасдиқлаган.
Комиссия диагностика ва даволашнинг клиник протоколларида тиббий хато, йирик жарроҳлик амалиётига етарли тайёргарлик кўрилмаганини аниқлаган. Бу эса сепсис ва ДBС-синдроми билан кечувчи септик шок, ўткир респиратор дистресс синдроми, бош мия шишининг ривожланишига олиб келган. 20 сентябрь куни жиноят иши Қўстанайдаги Шимолий полиция бўлимида тергов ишлари реестрига киритилган.
Изоҳ (0)