АҚШ вице-президенти ва Демократик партиядан номзод Камала Ҳаррис ўзининг асосий сиёсий рақиби республикачи Дональд Трамп билан янги дебатлар раундига киришмоқчи. Бу ҳақда у Жоржия штатидаги митинг чоғида маълум қилди.
“Мен яна бир деат ўтказишга ҳаракат қиламан. Кўрамиз”, деди Харрис.
Вице-президент 10 сентябрь куни Пенсилвания штатининг Филаделфия шаҳрида Трамп билан бўлиб ўтган дебат ҳақида гапирар экан, “Ўша куни қувноқ ўтди”, деди.
10 сентябрь кунидаги дебат ABC News телеканали томонидан ташкил этилганди. Ўтган ҳафта Трамп Ҳаррис билан баҳсларнинг янги босқичини ўтказишдан бош тортаётганини маълум қилган.
“Дебатнинг биринчи раунди ажойиб ўтди, янги теледебатлар учун режалар йўқ”, деди Трамп.
Изоҳ (0)