Илкай Гундўған “Барселона”даги фаолияти ҳақида гапирди.
“Биласизми, мен клубда муваффақиятли вақт ўтказдим, деб ўйлайман. Дунёнинг энг йирик жамоаларидан бирида ўйнадим. Болаликдаги орзумни рўёбга чиқардим— “Барса”нинг либосини кийдим.
Балки одамлар ўтган мавсумга қараб, бизни ҳеч нарса ютмаган деб ўйлашар. Бу — ҳақиқат. Аммо қандай ўйин кўрсатганимизга қарасангиз, мавсум якунида 85 очкога эга бўлдик, бу аввалги чемпионлик мавсумидан атиги 3 очкога кам.
Бизни қийин рақиб – “Реал” қарши олди. Мен “Барселона”да ўйнаш мен учун шарафли. Турли шароитларда, эҳтимол, ҳаммаси бошқача бўларди.
Бу қийин, лекин айни пайтда ажойиб тажриба бўлди. Шунинг учун ҳеч нарсадан афсусланмайман”, дейди “Манчестер Сити”га қайтган ярим ҳимоячи.
Маълумот учун, германиялик футболчи Каталония клубида бир мавсум ўйнаб, соврин ютолмади ва яна АПЛга қайтди. 36 учрашувда майдонга тушган футболчи 5 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
Изоҳ (0)