• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Аёллар саҳифаси Саломатлик

    2025-йилгача беш килограмм вазн йўқотиш учун профессионал тренердан 5 та тавсия

    Тезроқ вазн йўқотиш учун интернетда кўплаб маслаҳатлар мавжуд, аммо озишнинг турли усулларини синаб кўриш саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин. Шу сабабли профессионал тренерлар аста-секинлик билан ҳаётингизга бир нечта енгил одатларни киритиш орқали ортиқча килограммлардан халос бўлишни тавсия қилади.

    Фото: Marie Claire

    Истеъмол қилинган таомдан кўра кўпроқ калория йўқотишга ҳаракат қилинг

    Агар организмда парчаланадиган кундалик калориялардан камроқ қувватли маҳсулотларни истеъмол қилсангиз, танангизда калория танқислигини ҳосил қиласиз. Бу ҳолат энергия танқислиги деб ҳам аталади, чунки калориялар энергия бирлигидир. Кўплаб инсонлар ҳар куни керагидан ортиқ калория истеъмол қилади. Доимий равишда организм қабул қилган қўшимча калориялар ёғ кўринишида танада тўплана бошлайди. Бу эса табиий равишда вазн ортишига олиб келади.

    Агар тартибли ва ҳисоб-китобга риоя қилган ҳолда калория танқислигини ярацангиз, организм танада сақланиб қолган ёғлардан энергия ола бошлайди. Бундай ёғлар, асосан, оёқнинг сон қисмида, қорин бўшлиғида тўпланади.

    Ҳар куни камида 10 минг қадам юринг

    Фото: Marie Claire

    Кунига 10 000 қадам юриш ўрта ёшдаги соғлом инсонлар учун олтин стандарт ҳисобланади. Агар бу кўрсаткич сиз учун мураккаб бўлса, умумий саломатликни сақлаш ва вазн йўқотиш учун кунига 5000 қадам босишдан бошлаш мумкин. Вақт ўтиб масофа миқдорини оширинг ва кунига 7000, кейин эса 10 000 қадамга етказинг.

    Пиёда юриш қон айланиш тизимини рағбатлантиради, варикоз томирлари ва артерия билан боғлиқ муаммолар ривожланишига йўл қўймайди. Шунингдек, юриш вақтида 500 граммгача вазн йўқотиш имконияти мавжуд.

    Юқори калорияли ичимликларни чекланг

    Биз кундалик ичишга одатланган мевали шарбатлар, газланган ичимликлар ва шакар қўшилган чой назаримизда зарарсиз ичимликдек кўринади. Аслида эса улар таркибида жуда кўп миқдорда шакар, консервантлар ва бўёқлар мавжуд бўлиб, озиш жараёнига тўсқинлик қилади. Шунинг учун нафақат ейиладиган таом, балки ичимликларга ҳам эътибор беришни унутмаслик лозим.

    Энг фойдали ичимлик бу сув ва лимон суви қўшилган газсиз сувдир. Турли коктейллар ва шакарли ичимликларни ойига бир-икки марта ичиш дурустдир. Чунки организмга глюкоза моддаси ҳам керак.

    Ўзингиз учун севимли спорт машғулоти кашф этинг

    Фото: Marie Claire

    Умумий тавсияларга кўра, катталар ҳафтасига камида 2,5 соат жисмоний фаоллик билан шуғулланиши керак, машқларнинг ярми мушакларни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиши лозим. Спорт саломатлик ва озишда жуда муҳим, у қон айланиш тизими ва метаболизмни тезлаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди ҳамда , депрессияга тушишдан асрайди.

    Шунинг учун, сизга ижобий кайфият берадиган бирор машқни танлаш мақсадга мувофиқдир. Масалан, югуриш, рақсга тушиш, пилатес, бокс ва бошқалар.

    Кўпроқ оқсил ва ўсимлик толаларига бой маҳсулотларни истеъмол қилинг

    Озишни истайдиганларнинг асосий муаммоси кўпинча сабрсизликдир. Улар нонуштадан бир соат ўтгач, очликни ҳис қилганда ўзини тия олмайди, ёки бир бўлак шоколад еб қўяди, ё асабийлашган вақт меъёридан ортиқ овқатланади. Агар сиз озишга жиддий ёндашган бўлсангиз, бу одатлардан воз кечишингиз ва соғлом овқатланиш тартибига ўтишингиз керак бўлади.

    Оқсилга бой маҳсулотлар танани узоқ вақтга тўйдиради, ўсимлик толалари мавжуд маҳсулотлар эса ичакларни токсинлардан тозалайди. Шунинг учун агар кўнглингиз ширинлик тусаса, бирор ҳўл мева еб олинг.

    21.09.2024, 16:50   Изоҳ (0)   7828
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Диета ва спортсиз ҳам озиш мумкин: тез озишга ёрдам берадиган 5 та витамин

    08.08.2024, 12:20

    Ўзингизни ортиқча қийнамасдан вазн ташлашнинг асосий қоидалари

    13.08.2024, 10:50

    Голливудча озиш: спорт ва парҳезсиз қандай қилиб вазн йўқотиш мумкин?

    05.09.2024, 10:55

    “Титаник”да Розанинг онаси ролини ижро этган актриса ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    21.09.2024, 15:55

    Кеч ухлаш саратонни келтириб чиқарадими? Онкологларнинг янги тадқиқоти натижалари эълон қилинди

    21.09.2024, 14:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.