Куз ва қишда Таиланднинг қуёшли шаҳарларида унутилмас таътилни ўтказинг! Авиачипталарни ҳозирнинг ўзида фойда билан booking.uzairways.com сайти ва Uzbekistan Airways иловасида харид қилинг.
Яқин кунларда таътил бошланиши ҳақидаги фикрлар билан ишлашдан яхшироқ нарса бўлмаса керак! Uzbekistan Airways Таиланднинг машҳур йўналишлари – Пхукет ва Бангкокда дам олишни таклиф қилади. 15 июлдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Таиландда 60 кунгача визасиз қолиши мумкин бўлган давлатлар рўйхатига киритилди. Бу қўшимча ҳужжатларни расмийлаштиришга вақт сарфламасдан саёҳатни режалаштириш учун ажойиб имкониятдир.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг мунтазам авиақатновлари сизга саёҳатингиз учун энг қулай саналарни танлаш ва мавсумнинг исталган вақтида Таиланднинг барча гўзалликларидан баҳраманд бўлиш имконини тақдим этади. Бангкокка парвозлар душанба ва пайшанба кунлари, қайтиш авиақатновлари эса сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Бир томонлама авиачипталар нархи 3 565 000 сўмдан, Тошкент – Бангкок – Тошкент йўналиши бўйича эса 6 643 000 сўмдан бошланади.
- Тошкентдан жўнаб кетиш соат 22:30, Тошкент вақти билан;
- Бангкокка етиб бориш эртаси куни соат 06:40, Бангкок вақти билан;
- Бангкокдан жўнаб кетиш соат 08:10, Бангкок вақти билан;
- Тошкентга етиб бориш соат 13:10, Тошкент вақти билан.
Пхукетга парвозлар 1 ноябрдан бошлаб сешанба ва жума кунлари, қайтиш авиақатновлари эса чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Бир томонга авиачипталар нархи 4 557 000 сўмдан, Тошкент – Пхукет – Тошкент йўналиши бўйича эса 8 047 000 сўмдан бошланади.
- Тошкентдан жўнаб кетиш соат 23:40, Тошкент вақти билан;
- Пхукетга етиб бориш эртаси куни соат 08:00, Пхукет вақти билан;
- Пхукетдан жўнаб кетиш соат 09:40, Пхукет вақти билан;
- Тошкентга етиб бориш соат 14:25, Тошкент вақти билан.
Ушбу куз ва қишда Пхукет ёки Бангкокда унутилмас таътилни ўтказинг! Авиачиптани арзонроқ олмоқчимисиз? Бунинг учун уни иложи борича эртароқ booking.uzairways.com сайтида, Uzbekistan Airways иловасида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпания агентларидан хариқ қилинг.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)