Тошкентда ICTWEEK Uzbekistan 2024 ахборот технологиялари ҳафталиги ўтказилмоқда. АлоқаБанк ҳам ҳафталикда иштирок этиб, ўзининг янги инновацион ечимларини намойиш қилмоқда.
Жумладан, бизнес эгалари учун молиявий бошқарувни янада қулай ва самарали қилишга мўлжалланган АлоқаBusiness дастури тақдим этилди.
Дастур молиявий операцияларни 24/7 режимида амалга ошириш, ходимларнинг маошларини тез ва осон бошқариш, ҳисоботларни реал вақт режимида назорат қилиш, корпоратив карталар бўйича харажатларни кузатиб бориш, очилган депозит ва ажратилган кредитлар маълумотлари, шунингдек, кредит ва депозит маҳсулотлари бўйича маълумотларни олиш, молиявий транзакцияларни икки босқичда тасдиқлаш билан доимий назоратга эга бўлиш каби бир қатор афзалликларга эга.
Ҳафталикда, шунингдек, АлоқаБанкнинг Zoomrad мобил иловасига қўшилган янги имкониятлардан бири – Face Пай тизими ҳақида ҳам маълумот берилди.
Ушбу тизим тўловларни юзни аниқлаш функцияси ёрдамида амалга оширишга имкон беради. Бу эса иловани янада хавфсиз ва ишончли қилади.
Ҳафталикда, шунингдек, АлоқаБанкнинг Zoomrad мобил иловасига қўшилган янги имкониятлардан бири – Face Пай технологияси ҳақида ҳам маълумот берилди. Ушбу тизим савдо нуқталарида тўловларни юзни сканерлаш орқали амалга оширишга имкон беради. Бу эса иловани янада хавфсиз ва ишончли қилади.
Тизим ҳозирда синов тариқасида ишга туширилган бўлиб, йил якунига қадар ундан кенг қамровда фойдаланиш мумкин бўлади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)