«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бир қатор хонандалар огоҳлантирилганини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Хонандалар Жасур Умиров, Дилфуза Исмоилова, Абдували Ражабов, Ойбек (Алимов), Нигора (Исмоилова) ва Умида Ходжаева огоҳлантирилганлигини билдирамиз», — дейилади «Ўзбекнаво» ахборотида.
Бу хонандалар нима сабабдан огоҳлантирилганига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Тамиланинг лицензиясини тугатганлиги ҳақида хабар берилган эди.