• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маош 1,5 минг доллар: Словакия ўзбекистонликларни ишга таклиф қиляпти 

    Словакия 320 нафар кара ҳайдовчиларини 1500 долларлик ишга таклиф этмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. 

    Фото: Лариус Словакиа

    Маълум қилинишича, номзодлардан рус тилини билиш, Б тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси, кара ҳайдаш имтиҳонидан ўтиш талаб қилинади. Ойлик маош – 1200-1500 доллар (2 ойлик синов даврида 900 доллар). Ёш чегараси — 45. Турар жой, тушлик ва транспорт харажатлари иш берувчи томонидан қоплаб берилади. 

    Рўйхатдан ўтиш.

    Бу Словакия томонидан мамлакатга билдирилган илк иш таклифи эмас. Бундан аввал Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги рус тилини яхши биладиган ўзбекистонлик ҳайдовчиларга Словакияда иш борлигини маълум қилганди. Унда номзодлар 20-45 ёш атрофида бўлиши, Б тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автокара ҳайдовчиси гувоҳномасига эга бўлиши лозимлиги айтилган. Соҳада 6 ойлик тажриба ҳам талаб этилади.

    Ойлик иш ҳақи қўлга тегадигани 1080 евро, иш ҳажмига қараб турли бонуслар ҳам берилади. Ҳафтада 5 кун иш, (3 та смена). Ходим тиббий суғурта қилинади.

    Ишчи виза ҳамда Словакияга бориш харажатлари номзод томонидан қопланади.

    Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролиги бўлган аёллар Словакиядаги меҳмонхона ишларига таклиф этилганди. Бунда қуйидагича имкониятлар тақдим этилган: 

    • иш ҳақи: 600 евро (солиқлар тўлангандан кейин);
    • иш вақти: ойига 210 соат;
    • барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

    Ўзбекистонлик иш изловчиларнинг 31 фоизи яхши иш таклифи чиқиб қолса, чет элга кўчиб ўтишга тайёр.

    Бу ички меҳнат бозорига ҳам, давлат бандлик сиёсатига ҳам сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Глобаллашув ва кадрлар учун рақобатнинг кучайиши шароитида ўзбекистонлик кўплаб мутахассислар мамлакатдан ташқарида касбий ва шахсий ривожланиш учун энг яхши шароитларни топишга интилмоқда. 

    Хорижга кетишнинг асосий сабаблари иқтисодий омиллар, янги тажрибага интилиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш. Шу сабабли иш берувчиларга Ўзбекистонда юқори малакали кадрларни сақлаб қолиш учун рақобатбардош шароитлар яратиш муҳим.

    Меҳнат миграциясига бўлган қизиқишнинг ортиши маҳаллий меҳнат бозори учун янги муаммоларни келтириб чиқараётгани айтилди. Иш берувчилар мутахассисларнинг хорижга кетишини камайтириш учун иш шароитлари ва карьера ўсишини яхшилашга эътибор қаратиши керак.

    Мамлакатда энг кўп бўш иш ўринлари чакана савдо, қурилиш, умумий овқатланиш, ишлаб чиқариш ва таълим соҳаларида шаклланишда давом этмоқда. Ўзбекистонда 2023 йил якуни бўйича жами иш билан банд бўлган аҳоли сони 312 минг кишига ошган. Жорий йил январь–март ойларида меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари сони қарийб 36,8 мингтани ташкил этиб, 2023 йил декабрь ойи кўрсаткичларига нисбатан 14 фоизга ошган.

    2024 йилнинг биринчи чорагида республикада иш ҳақининг номинал ўсиш суръати йиллик 19,8 фоизни, инфляцияни ҳисобга олган ҳолда эса 9,8 фоизни ташкил этган. Хусусан, савдо (24,4 фоизга) ҳамда ахборот ва алоқа (23,5 фоизга) соҳаларида юқори кўрсаткичлар сақланиб қолган. Қурилиш соҳасида меҳнат ресурслари таклифининг ўсиши ҳисобига иш ҳақи ўсиши пастроқ шаклланмоқда (6,6 фоиз).

    19.09.2024, 09:25   Изоҳ (1)   35548
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. abduqayumovhasanboy1@gmail.com / 19.09.2024, 12:34

      Rusdaman sklada ishleyman oldin kara minganman

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда. Маош 1000 евродан  

    17.08.2024, 22:30

    Маош икки минг евродан баланд: ўзбекистонликлар Бельгияга ишга таклиф қилинмоқда 

    28.08.2024, 11:25

    Маош 1,6 минг доллар: ўзбекистонликлар Японияга ишга таклиф қилинмоқда 

    05.09.2024, 08:40

    Ойлик камида 2200 евро: Ўзбекистондан ҳамширалар Германияга ишга юборилади

    17.09.2024, 13:57

    Фарғонада ажрашганига тўрт ой бўлган келин сарполарини МИБ орқали қайтариб олди 

    19.09.2024, 09:05

    Ўзбекистон босиб олинган Фаластин ҳудудидан Исроил қўшинлари чиқиб кетишига овоз берди

    19.09.2024, 08:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.