Ўзбекистон фуқаролари Латвияга юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш механиги сифатида ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси хабар берди.
Иш ҳақи дастлабки 3 ойда 1000 евродан бўлади. Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- 25 - 40 ёш;
- рус ёки инглиз тилини билиш;
- соҳа бўйича камида 2 йиллик тажриба;
- оғир юк ташувчи автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича қўлланмалардан фойдаланиш;
- юк автомобиль қисмлари ва кузови билан ишлаш;
- оғир юк ташувчи автомобиль диагностика ускуналаридан фойдаланиш.
Иш берувчи томонидан суғурта амалга оширилиб, ҳужжатлар ва иш рухсатномалари рўйхатдан ўтказилади. Фуқаро ҳисобидан эса қуйидагилар талаб этилади:
- агентлик хизматлари, ўқитиш ва кўниктириш;
- виза учун тўлов;
- авиачипта;
- овқатланиш;
- яшаш жойи ижараси.
Қуйидаги ҳавола орқали иш ўрни бўйича тўлиқ маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш мумкин. Рўйхатдан ўтиш 16 август соат 18:10 дан 20 август соат 18:00 гача давом этади.
Изоҳ (0)