Фарғона вилоятида қидирувдаги Lacetti автоҳалокат оқибатида пачоқланган ҳолда бошқа ҳудуддан топилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Келтирилишича, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 4 мартдаги ижро варақасига асосан қарздор С.Ф.нинг бошқарувида бўлган Lacetti’ни хатлаш белгиланган. У банкдан кредит олган ва уни ўз муддатида қайтармаган. Шу сабабли суд қарори асосида кредит қарздорлигини гаров мулкига қаратиш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида мазкур автотранспорт воситасига тақиқ ўрнатилган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан ҳужжатда кўрсатилган манзилга бир неча маротаба бориб кўздан кечирилганда автомашина йўқлиги аниқлангач, қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасига кўра, ушбу автомашина сентябрда Учкўприк тумани, “Эшимбек” МФЙдаги хонадоннинг биридан ЙТҲ натижасида носоз ҳолатда топилиб, давлат ижрочиси томонидан хатланди ва ҳозирда аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Бундан аввал Фарғона вилояти Данғара туманида қарздорнинг қидирувдаги машинаси ЙТҲ натижасида носоз ҳолатда топилган эди.
Изоҳ (0)