Бухоро вилояти Ғиждувон туманида эшак ва моллар сўйилиб, қолдиқлари ташлаб кетилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳақиқатан ҳам Ғиждувон тумани “Қорабоғ” МФЙ ҳудудида эшак ва моллар сўйилиб, қолдиқлари номаълум фуқаролар томонидан ташлаб кетилгани аниқланди. Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун “Махсусавтохўжалик” МЧЖнинг махсус техникалари жалб қилиниб, ҳолат тўлиқ бартараф этилди.
Шунингдек, масъуллар томонидан “Қорабоғ” МФЙ ҳудудида кузатув камералари ўрнатилиши режалаштирилди.
Изоҳ (0)