• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Собиқ “замминистр” 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари Алишер Тўраев ва унинг қизи Анаис Тўраева ҳамда вазирлик ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази собиқ ҳисобчиси Мансур Қўзибековга ҳукм ўқиди. Ҳукмга кўра, собиқ “замминистр” 6 йилга, унинг қизи эса 5 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Газета.уз” хабар берди.

    Алишер Тўраев.
    Фото: agro.uz

    2021 йил сентябрь ойида қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбари (буюртмачи) Алишер Тўраевнинг ўғлига тегишли бўлган De Nova Agro компанияси 1 миллион дона узум кўчатини етказиб бериш бўйича 9,95 миллиард сўмлик тендерда ғолиб бўлган. Ўша пайтда компания директори унинг қизи Анаис Тўраева эди.

    Иш материалларига кўра, Алишер Тўраев тендер комиссиясини “ўзига содиқ одамлар”дан тузган, улар комиссия йиғилиши баённомасини имзолаган, лекин аслида у ўтказилмаган.

    Манфаатлар тўқнашувига қарамай, собиқ вазир ўринбосари унинг ўғли Бекжон Тўраев таъсисчи бўлган De Nova Agro компаниясининг тендер савдоларида ғалаба қозонган. 2021 йил 30 август куни корхона билан ин-витро усулида 1 миллион дона узум кўчати етказиб бериш бўйича 9,95 миллиард сўмлик шартнома тузилди, дейилади ҳужжатда.

    Суд қарорида қайд этилишича, амалда бу кўчатлар марказга етказиб берилмаган бўлса-да, маҳсулот қабул қилингани ҳақида бир нечта сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, “талон-торож қилинган” маблағлар ўтказиб берилган.

    Судда Алишер Тўраев ўз айбига қисман иқрор эканини айтган. Унинг сўзларига кўра, президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи ва вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эълон қилинган топшириқлари ижроси бўйича 15-баённоманинг 54-бандида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан марказга 10 млрд сўм беғараз ажратилиши кўзда тутилган. Ушбу маблағларни 2021 йил якунига қадар ин-витро шароитида узумнинг совуққа чидамли, ҳосилдор, экспортбоп, турли касалликлардан холи уруғсиз навларини яратиш ва кўпайтириш учун 1 миллион туп кўчат етиштиришга йўналтириш режалаштирилганди.

    Унинг сўзларига кўра, у ўша пайтдаги қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва Президент администрацияси вакиллари билан маслаҳатлашиб, агентликка 35 та узум навини (асосан хорижий навлар) жўнатган, шундан 23 таси танлаб олинган. Судланувчи Самарқанддаги Сам Агро, Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ва унинг Сурхондарёдаги филиали ҳамда ўзи асосчи бўлган De Nova Agro корхоналарига хатлар йўллаганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, De Nova Agro’дан ташқари қолган ҳамма 23 та узум навининг кўчатларини тўлиқ тайёрлай олмаслигини билдирган.

    Тўраев шундан сўнг у олинган пулни қандай сарфлаш бўйича марказ билан маслаҳатлашгани, ўша пайтда қишлоқ хўжалиги вазири бўлган Жамшид Хўжаев ва ўзига нотаниш Президент администрацияси вакиллари унга узум кўчатлари етиштириш бўйича тендер эълон қилиш юзасидан оғзаки кўрсатма берганини маълум қилган.

    Айбланувчининг айтишича, марказ ҳудудида иссиқхоналар ва уларни сақлаш учун майдон ҳали тайёр бўлмагани учун 1 миллион дона кўчатнинг ҳаммаси De Nova Agro’да қолган. Корхона билан ойига 6 миллион сўмдан сақлаш шартномаси тузилган. 

    2022 йил декабрь ойида 97 минг дона кўчат партиясининг бир қисми Пахтачилик институти иссиқхонасига ўтказилган, бироқ кескин совуқ туфайли 30 мингта кўчат нобуд бўлган. Қолган кўчатларни йўқотмаслик учун уларни De Nova Agro’га қайтаришга қарор қилинди, деди у.

    Алишер Тўраев вазир Хўжаевга яна 0,5 гектар майдонда иссиқхона қуришни тезлаштириш юзасидан хат ёзганини, у 2023 йил апрель ойида қуриб битказилганини айтди.

    Апрель ойидан август ойининг охиригача корхона томонидан марказга 700 минг дона кўчат топширилган, уларнинг сони ички аудит ходимлари томонидан ҳисоблаб чиқилган, деди у.

    Судланувчига кўра, уни ноябргача иссиқхонада газ ёқилишига ишонтиришган, бироқ рухсатнома йўқлиги сабабли бу амалга ошмаган, кейин эса рухсат олиш учун ҳужжатлар йиғилмаган. 16 ноябрь куни Тўраев унинг ишдан бўшаши ҳақида буйруқ билан таништирилган. У судда De Nova Agro ҳисобига қанча пул ўтказилгани, компания ва марказнинг шартнома бўйича мажбуриятларини ҳам айтолмади.

    Судланувчининг тан олишича, келишувда кўрсатилганидек 1 миллион туп эмас, 5−25 см баландликдаги 700 минг туп кўчат етказиб берилган. Унинг сўзларига кўра, кўчатларни парвариш қилиш учун мавсумий ишчиларни жалб қилиш, ўғит, ҳимоя ва бошқа воситаларни сотиб олиш учун қонуний равишда маблағ ажратилган. Бу масалада у ўзини айбдор деб ҳисобламайди. У қолган 300 минг кўчатни етказиб беришга тайёрлигини айтиб, кўчат ва ниҳоллар сўзларига нотўғри таъриф берилаётганини билдирди.

    Анаис Тўраева судда ўз айбини тўлиқ инкор этди. Унинг сўзларига кўра, шартномани у эмас, De Nova Agro компанияси директори Стрелковских ва унинг отаси Алишер Тўраев имзолаган. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, корхона томонидан марказга 700 минг дона узум кўчати етказилган, яна 76 мингтаси корхонанинг Янгийўл туманидаги иссиқхонасида, қолганлари ишлаб чиқариш жараёнида тўхтатилган.

    Судланувчининг айтишича, у корхонани директор сифатида вақтинча бошқарган ва турли ойларда марказга уч партияда 700 минг туп кўчат топширган. У ҳавонинг совуқлиги ва газ етишмаслиги сабабли ўсимликларнинг нобуд бўлишида ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини таъкидлади.

    Бош ҳисобчи Мансур Қўзибеков Тўраевнинг кўрсатмаси билан етказиб берувчининг ҳисобрақамига маблағ ўтказганини ва бу жараёндан манфаатдор эмаслигини, эвазига ҳеч қандай моддий маблағ олмаганини айтди.

    Унинг сўзларига кўра, у ишдан бўшатилиши мумкинлиги ва оилада ягона боқувчи бўлгани ва кредити борлиги сабабли раҳбарнинг “ноқонуний буйруғини” бажаришга мажбур бўлган. Шунингдек, у тендер ҳужжатлари рус тилида бўлгани учун у билан танишмаганини билдирди. 

    Суд Алишер Тўраевни Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган мансаб сохтакорлиги) билан айбдор деб топди ва 2 йил муддатга давлат ташкилотида раҳбарлик, моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Мансур Қўзибеков шу каби моддалар учун 5 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Анаис Тўраева Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28-моддани қўллаган ҳолда 209-моддаси 2-қисми “а” банди (мансаб сохтакорлигида шериклик) бўйича 5 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм ижроси 2027 йилнинг 8 июлига — 2024 йилнинг июль ойида туғилган ўғли уч ёшга тўлгунига қадар кечиктирилди.

    10.09.2024, 13:32   Изоҳ (0)   14340
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда маҳбуснинг жазосини енгиллаштириб бериши эвазига 10 минг доллар пора сўраган Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи қамалди 

    07.08.2024, 21:20

    Собиқ уй-жой коммунал хўжалиги вазири етти йилга қамалди

    15.08.2024, 16:20

    Тошкент вилоятида ичимлик сувига ноқонуний уланган фирма раҳбари 5 йилга қамалди

    24.08.2024, 17:57

    Фарғона ва Сурхондарёда газ заправкаларда турнақатор навбат. Масъуллар ҳолатга изоҳ берди

    10.09.2024, 12:54

    Ўзбекистонда муаммоли кредитлар миқдори 1,64 млрд долларга етди

    10.09.2024, 12:30

    Тошкентда икки адвокат ва юристнинг ноқонуний қилмишлари фош қилинди 

    10.09.2024, 12:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.